ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.08.2025 йилдаги 524-сон

Низом Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ( Агентлик) тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактабларининг мақоми, асосий вазифалари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, спорт мактабларида спорт турлари бўйича 5 — 11-синфларда таълим берилади. 

Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7 — 11 ёшдаги ўқувчи-спортчиларни 1 — 4-синфларга ўқишга қабул қилишга рухсат этилади.

Таълим жараёни ўқувчи-спортчилар сони 12 - 24 нафаргача бўлган синфларда ташкил этилади.

Ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида қишки таътилда 15 кун, ёзги таътилда 45 кун, жами 60 кунлик  ўқув-машқ йиғинлари ўтказилади.

Спорт мактабларининг 9-синф битирувчиларига давлат намунасидаги шаҳодатнома, 11-синф битирувчиларига тегишли спорт турлари бўйича диплом ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати берилади.