ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 19.07.2025 йилдаги ПФ-114-сон

Фармон билан киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида талабаларни Турин политехника университети (Италия Республикаси) ўқув режа ва дастурлари билан бир қаторда бошқа илғор хорижий олий таълим ташкилотларининг ҳам ўқув режа ва дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилинади. 

Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади.