ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.07.2025 йилдаги ПФ-110-сон

Фармонга мувофиқ:

1) Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этиш тартибини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

а) 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоизга қисқартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

б) республиканинг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда халқаро углерод бирликлари бозорига чиқишини таъминлаш орқали инвестицияларни жалб этиш;

2) Париж битимининг 6-моддасига мувофиқ халқаро углерод бирликлари, шунингдек, халқаро юмшатиш натижалари шаклидаги углерод бирликлари (ITMO) (углерод бирликлари (ITMO) бозорида иштирок этиш тартиби жорий этилди;

3) Углерод бирликларини Ўзбекистон белгиланган ҳиссаси (NDC) доирасида қамраб олинган ва иссиқхона газлари хатловида акс эттирилган фаолиятлар турларига мувофиқ ишлаб чиқаришга рухсат берилиши белгиланди;

4) Углерод бирликлари билан боғлиқ операциялар ҳисобини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Миллий углерод бирликлари реестри орқали амалга оширилиши белгиланди;

5) Қуйидагилар:

а) “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга (Кенгаш) қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

углерод бирликлари (ITMO) савдосида Париж битимининг 6-моддаси билан белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш;

давлат иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида юзага келадиган углерод бирликлари (ITMO) савдосининг йиллик ва лойиҳалар кесимида ҳажмини белгилаш назарда тутилди.