ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.06.2025 йилдаги ПФ-105-сон

Фармонга кўра, пенсия ва ғазначилик фаолиятига замонавий хизматларни жорий этишнинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

ғазначилик ва пенсия таъминоти тизимларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш орқали ҳудудларда ихчам хизмат кўрсатиш офисларини ташкил этиш;

фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ электрон ва проактив шаклга ўтказишга эришиш.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан ғазначилик тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига Рақамли ғазна тизими жорий этилади.

2026 йил 1 декабрдан пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:

фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш бўйича “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади;

пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади.