Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Туризм объектлари ҳамда жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ва экологик талабларга мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.2025 йилдаги 385-сон
Низом ўз фаолиятида чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришда ташаббус кўрсатган тадбиркорлар ўртасида “Энг намунали яшил туризм объекти” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Туризм қўмитаси ҳар йили 1 июлгача танловни ўтказиш ҳақида ўз расмий саҳифаларида эълон беради.
Танлов ҳар йили сентябрь - ноябрь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:
ҳудудий саралаш босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
республика якуний босқичи - ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.
Республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади:
1-ўрин - БҲМнинг 150 баравари;
2-ўрин - БҲМнинг 100 баравари;
3-ўрин - БҲМнинг 50 баравари.