Фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
Бунда:
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;
ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;
кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.
2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.
2025 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм этиб белгиланди.
2025 йил 1 августдан:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланди.