Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.05.2025 йилдаги ПҚ-195-сон
Қарорга кўра, 2025 йил 6 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
2025 йил 7 июнь (шанба) куни 6 кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Бунда Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:
6 июнь (жума) – Қурбон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;
7 июнь (шанба) - 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
8 июнь (якшанба) – дам олиш куни.