ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.05.2025 йилдаги 288-сон

Қарор билан қуйидагиларга мувофиқ, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди:

фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;

фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

фуқаролик жамияти вакилларини маънавий рағбатлантириш ҳамда ислоҳотларни сарҳисоб ва тарғиб қилиш.