ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1046-сон

Қонунга кўра, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунга Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш йўналишидаги ваколатларини, шунингдек концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб мусиқий ва бошқа асарларни ижро этиш усулларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларга концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочи ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шартлиги белгиланди.

Концерт-томоша тадбирларида мусиқали ва бошқа асарларни ижро этишда фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб, ижрочилар томонидан қуйидаги усуллар билан ижро амалга оширилиши мумкин:

Жонли ижро

Фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда;

Фонограммадан фойдаланган ҳолда.