Қонун билан Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунларига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бунда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни ҳисоб-китоб қилишнинг ишончлилиги ҳамда тўғрилиги учун жавобгар бўлади, шунингдек мазкур талаблар бузилган ҳолларда, истеъмолчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди.