ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон

Қарорга кўра, Миллий статистика қўмитаси тузилмасида “Миллий статистика тизимини трансформация қилиш” офиси ташкил этилади.

Трансформация офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан:

ички ва ташқи фойдаланувчилар учун зарур бўлган статистик маълумотларни, шу жумладан, аҳоли даромадлари ва уларнинг манбаларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш;

микро даражада кузатувларни амалга ошириш ва статистик кўрсаткичларни шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш;

статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали қайта алоқани (мижозга йўналтирилганликни) жорий этиш.

Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси тўғрисидаги низом ҳамда Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.