ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.02.2025 йилдаги 127-сон

Регламент транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди. 

Мазкур Регламент Вазирлар Маҳкамасининг қарори (https://lex.uz/docs/3180902) билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент билан тартибга солинадиган ғилдиракли транспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилади.

Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

Бунда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантиришни таъминлайди.

VIN коди учта бўлимдан иборат:

ишлаб чиқарувчининг халқаро идентификация коди (WMI коди);
тавсифловчи қисми (VDS);
кўрсатувчи қисми (VIS).

VIN коди транспорт воситаларини идентификация мақсадида бериладиган белгиларнинг таркибий комбинацияси ҳисобланади.