Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2025 йилдаги ПҚ-73-сон
Қарорга кўра, 2017 йил 1 декабрдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги шартнома тасдиқланди.
Шартнома 2024 йил 16 октябрь куни Исломобод шаҳрида имзоланган
Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.