Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.01.2025 йилдаги 31-сон
Низом ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Бундан ташқари низом биотехник тадбирлар доирасида қуйидагиларни назарда тутади:
ўтказиш мақсади ва усуллари;
режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби;
ўтказиладиган ҳудудлар ҳамда уларни ўтказиш бўйича талаблар;
ўтказиш якунларини мониторинг қилиш ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириш;
молиялаштириш тартиби.
Шунингдек, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича биотехник тадбирлар белгиланган схемага мувофиқ ўтказилади.