ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.01.2025 йилдаги 27-сон

Унга кўра, қуйидагилар “Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази” давлат муассасаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда илмий-техник ишлар асосида таклифлар (тавсиялар) ишлаб чиқиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказиш

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича норматив базани ривожлантириш ва такомиллаштириш;

радиация ва ядро хавфсизлиги масалалари бўйича давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек, назорат ва лицензиялаш фаолиятини техник, таҳлилий ҳамда экспериментал қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;

радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосланган хавфсизлик, моделлаштириш ва ҳисоблаш таҳлилини ўтказиш;

радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш, яратиш, шакллантириш ва сақлаш;

ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.