ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Телекоммуникациялар тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 27.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1015-сон

Қонун телекоммуникациялар соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Ўзбекистонда телекоммуникациялар тармоқлари оммавий ёки хусусий мулкда бўлиши мумкин.

Телекоммуникациялар тармоқларининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эга бўлади ва қонунда кафолатланган тенг ҳимоядан фойдаланади.

Телекоммуникациялар тармоқлари белгиланган мақсадига кўра умумий фойдаланишдаги, идоравий ва ажратилган телекоммуникациялар тармоқларига бўлинади.

Алоқа линияси умумий фойдаланиш, идоравий, ажратилган, шу жумладан умумдавлат вазифаларини бажарувчи телекоммуникациялар тармоқларининг ажралмас қисмидир.

Рақамли технологиялар вазирлиги телекоммуникациялар соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекция телекоммуникациялар соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи органдир.

Умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари барча фойдаланувчиларга белгиланган сифатга эга универсал хизматларни лицензия доирасида чекланмаган тарзда кўрсатади.