ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.12.2024 йилдаги 865-сон

Унга кўра, Стратегия қуйидагиларни назарда тутади:

барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, шу жумладан, “яшил” давлат харидларини кенгайтириш;

давлат харидлари соҳасида рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш;

давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини мониторинг, таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган комплекс дастурини жорий этиш;

давлат харидлари соҳасида хавфни бошқариш, манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари, коррупция ва қонунчиликка зид ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;

давлат харидларида тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш;

давлат харидлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш.

Шунингдек, 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.