Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.08.2024 йилдаги ПҚ-302-сон
Қарорга кўра, жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш Халқаро марказини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
Битим 2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.