ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.06.2024 йилдаги ПҚ-204-сон

Қарорга кўра, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади.

2025 йил 1 январгача қуйидаги ахборот тизимлари (ҳисобга олиш ахборот тизими) жорий этилади:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил қилиш тизими;

истеъмол ва техник этил спирти ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга геоахборот тизими.

Бунда:

2025 йил 1 январгача ҳисобга олиш ахборот тизимлари ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш учун Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Кадастр агентлиги, “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ, “Asl belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.