ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.05.2024 йилдаги ПФ-79-сон

Фармонга мувофиқ:

1) Қуйидагилар:

а) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасини (Қўмита);

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясини (Инспекция);

б) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигини (Агентлик) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди;

2) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси функциялари ва штат бирликларини тақсимлаш тартиби тасдиқланди;

3) Қуйидагилар:

Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиши;

Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиши;

Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиши белгиланди.