ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон

Фармонга асосан:

1. Қуйидаги таклифларга розилик берилди:

республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларини шакллантириш;

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасини (Уюшма), унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимларини ташкил этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлимини ташкил этиш;

2) Уюшманинг асосий вазифалари белгиланди;

3) Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”ни ташкил қилиши белгиланди;

4) “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” (дафтарлар) орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратишда бюрократиядан холи ва маҳалланинг ҳамжиҳатлигини акс эттирувчи қуйидаги янги тартиб жорий этилиши белгиланди:

жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади;

ҳар ойнинг 5-санасига қадар дафтарлар учун маблағларни тақсимловчи масъул ташкилотлар томонидан жамғармаларда шаклланган маблағлар маҳалладаги аҳоли сони, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сони, ногиронлиги бўлган шахслар сонига мутаносиб равишда тегишлилиги бўйича ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланади;

Фармоннинг 5-иловасида келтирилган ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади;

ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим уларга юклатилган вазифалар юзасидан жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш ва чиқариш ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш бўйича ҳужжатларни шакллантириб, маҳалла “еттилиги”нинг бошқа барча аъзоларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритади;

“Темир дафтар” Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади;

“Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан кўрсатиладиган ёрдамлар фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир вазиятдан чиқариш мақсадида ижтимоий ходим томонидан маҳалла “еттилиги”га кўриб чиқиш учун киритилган ҳолда кўрсатилади;

ижтимоий ёрдам ва субсидиялар аҳолининг камбағалликдан чиқишини таъминлаш учун мақсадли ва манзилли йўналтирилиши ҳамда қарорлар қабул қилинишида очиқлик, ҳаққонийлик, ижтимоий адолат ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун “маҳалла еттилиги” масъул ва жавобгар бўлади;

“маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда кўрсаткичлар мазкур ходимларнинг иш берувчилари томонидан Уюшма билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

маҳалла раислари ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари фаолиятини KPI асосида баҳолашда 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади;

5) 2024 йил 1 январдан бошлаб “маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади;

6) 2024 йил 1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда “Маҳалла бюджети” тизими амалиётга жорий этилади.