Рус
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши, 16.11.2023 йилдаги Ф-72-сон
Дастурга мувофиқ, жумладан:
туман ва шаҳар марказларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади;
журналист ва блогерлар ўртасида “Конституцияда белгиланган қоидаларни тушунтирадиган энг яхши пост ва мақола” танлови ўтказилади;
янги таҳрирдаги Конституция 3 минг нусхада брайль алифбосида нашр этилади;
Конституциянинг яратилиш тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилади;
давлат ташкилотларида “Менинг Конституциям 31 ёшда” шиори остида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида оммавий умумреспублика диктанти ташкил этилади;
мактаб ўқувчилари ўртасида “Халқ Конституцияси”, “Конституция – бахтимиз қомуси”, “Конституция – келажагим машъали” мавзуларида расмлар ва иншолар танлови ўтказилади.