Фармонга асосан:
1) Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти (Институт) этиб қайта ташкил қилинди ва унинг асосий вазифалари белгиланди;
2) 2024 — 2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастури ҳамда «Аҳоли саломатлиги — 2030» миллий стратегияси ишлаб чиқилиши кўзда тутилди;
3) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва 2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилади;
4) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 2027 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан чиқиб, мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади;
5) 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида бир нечта жамғармаларни бирлаштириш орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.