Фармонга асосан:
- Қуйидагилар тасдиқланди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастури;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида янги тузилаётган муассасалар фаолиятини ташкил қилиш дастури;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
2) Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилиб, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва туманлар бўлимларига айлантирилиши белгиланди;
3) Қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларининг сифати ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, кўп квартирали уй-жой фондидан ва ичимлик сувдан фойдаланиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш учун Инспекция масъул ҳисобланади;
4) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат архитектура назоратини амалга оширишга масъул этиб белгиланди;
5) Қурилиш фаолияти субъектларининг (буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи бўйича) мажбурий тартибдаги назорат тадбирлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформасида амалга оширилиши кўзда тутилди;
6) Шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда 1 марта сертификатлаш тизими жорий этилади:
а) 2023 йил 1 октябрдан:
лойиҳа бошқаруви ва техник назоратни, шу жумладан йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи мутахассислар;
лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари;
пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи мутахассислар;
б) 2024 йил 1 январдан:
назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар;
эксперт ташкилотлари экспертлари;
кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари;
в) 2024 йил 1 апрелдан:
туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари.