ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.02.2022 йилдаги ПФ-74-сон

Фармонга мувофиқ:

1) 2022 йил 1 майдан бошлаб ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгиланди;

2) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг (ўзгалар парваришига муҳтож болалар) парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилиши;

б) парваришлаш нафақаси фуқаролардан мурожаат талаб этилмаган ҳолда, электрон маълумотлар асосида “проактив шакл”да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинланиши ва тўланиши белгиланди;

3) Қуйидаги маълумотларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига электрон шаклда тақдим этиб бориш таъминланди:

2022 йил 1 апрелдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож болалар тўғрисидаги маълумотлар;

2022 йил 1 октябрдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар.