Фармонга мувофиқ:
1) Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкил этилди;
2) Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:
техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология соҳаларида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланиши;
ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлилиги белгиланди;
3) Қуйидаги тартиб ўрнатилди:
санитария-эпидемиологик хулосаси мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан мувофиқлик сертификатини олиш ихтиёрий равишда амалга оширилади;
2021 йил 1 сентябрдан айрим турдаги хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилади;
халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитация қилинган Ўзбекистон Республикаси резидентлари – мувофиқликни баҳолаш органларига миллий аккредитациядан ўтмаган ҳолда, аккредитация доираси ҳақида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДКни хабардор қилиб, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга рухсат берилади;
4) 2021 йил 1 ноябрдан қуйидагилар белгиланди:
хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш тартиби жорий этилиши;
хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини бир марта расмийлаштирган ҳолда йигирма тўрт ой давомида импорт қилишга рухсат этилиши;
республикага олиб келинадиган маҳсулотларнинг техник регламентлар, стандартлар ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқлиги устидан назорат Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг тузилмасидаги ваколатли ташкилот томонидан хавф-хатарлар таҳлили асосида амалга оширилиши;
техник регламентлар, стандартлар ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар рўйхатини юритиш Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ёки унинг тузилмасидаги ваколатли ташкилот томонидан амалга оширилиши;
5) маҳаллий мувофиқликни баҳолаш органларида маҳсулотнинг хорижий давлатларнинг стандартларига мувофиқлигини баҳолаш учун хорижий давлатлар стандартларининг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб қилинмаслиги белгилаб қўйилди;
6) Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси этиб қайта номланди;
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармони билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси этиб қайта номланиб, ҳукумат комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланиши белгиланди;
8) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий ҳамда маъмурий жарима кўринишидаги таъсир чоралари белгиланди.