Фармонга асосан:
1) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субьектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслик тартиби жорий этилиши;
риелторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилиши;
қурилиш корхоналарига ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан ошмаган ҳажмда иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллашга рухсат берилиши белгиланди;
1) Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича махсус комиссия ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилди ва асосий вазифалари белгиланди;
2) 2020 йил 1 ноябрдан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари сони 1 154 штат бирлигига ёки 10 фоизга қисқартирилиши белгиланди;
Ҳисоб палатаси яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларнинг бажарилишини;
ҳудудий комиссиялар томонидан 2021 — 2025 йилларда яширин иқтисодиётни қисқартириш стратегияси ҳамда қабул қилинган “йўл хариталари” амалга оширилишини;
давлат бошқарув органларида, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали ички назорат тизимлари жорий қилинишини таъминлаш чоралари амалга оширилишини назорат қилиш;
яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиши ва киритиб бориши белгиланди;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибида — Яширин иқтисодиётни таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилиб, таҳлиллар ўтказиш ва яширин фаолият даражаси юқори бўлган иқтисодиёт соҳаларини аниқлаш унинг асосий вазифалари этиб белгиланди;
Солиқ назорати департаменти ташкил этилди ва асосий вазифалари белгиланди.