ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
«Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 05.10.2020 йилдаги ПФ-6079-сон

Фармонга мувофиқ:

1) “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси маъқулланди;

2) “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди;

3) 2022 йилларда “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича электрон ҳукуматни, рақамли индустрияни, рақамли таълимни ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича “йўл харита”си тасдиқланди;

4) 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ёпиқ биноларда алоқани ташкил этиш мақсадида мобил алоқа операторлари учун ажратилган радиочастота доирасида 500 мВт дан ошмайдиган қувватда ишлайдиган база станцияларидан фойдаланишга рухсатномани расмийлаштириш бўйича талаблар бекор қилинди;

5) 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб мобил алоқа операторлари учун:

телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларининг қурилиш-монтаж, реконструкция, синовдан ўтказиш ва интеграция қилиш ишларини якунлаш ҳамда тижорат мақсадида фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек, телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларининг конструкциясини ўзгартириш, мавжуд қурилмалардаги ҳамда телекоммуникация линиялари ва иншоотларидаги ускуналарни кенгайтириш бўйича хабардор қилиш тартиби жорий этилиши;

радиоэлектрон қурилмалар, асбоб-ускуналар ва бошқа қурилмаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш рухсатномасини, сотиб олиш, ўрнатиш, лойиҳалаш ва қуриш учун рухсатнома олмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳуқуқи берилиши белгиланди;

6) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил алоқа операторлари томонидан абонентларга оммавий SMS-хабарларни бепул тарқатиш хизматлари солиқ солиш мақсадида иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатлар деб эътироф этилиши белгиланди;

7) 2020 йил 1 ноябрдан барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари ва устувор вазифалари юклатилиши белгиланди.