ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.08.2020 йилдаги ЎРҚ-635-сон

Қонун 8 та боб ва 47 та моддадан иборат.

1. Қонуннинг мақсади:

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш.

2. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) ҳокимларининг илтимосномаларини кўриб чиқиш ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш мақсадида ташкил этилади.

3. Комиссия маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклифни ёки илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқади. Комиссия кўриб чиқиш ва давлат экспертизаси якунларига кўра хулоса тайёрлайди.

4. Маъмурий-ҳудудий бирликларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан уларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

5. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклифлар ёки илтимосномалар тақдим этган давлат органлари ваколатли давлат органлари томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан кейин ўн иш куни ичида тегишли ҳужжатларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига киритиши шарт.

6. Вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

7. Республика бўйсунувидаги шаҳарларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

8. Қорақалпоғистон Республикасининг чегаралари фақат унинг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ўзгартирилиши мумкин.

9. Вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

10. Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.

11. Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.