Фармонга кўра, Наврўз умумхалқ байрами арафасида жиноят йўлига билиб-билмай кирган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, уларга ҳаётда ўз ўринларини топиш учун имконият бериш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан:
- 7 та шахс асосий жазодан тўлиқ озод қилинди;
- 1 та шахс қўшимча жазодан тўлиқ озод қилинди;
- 11 та шахс асосий жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди;
- 13 та шахсга белгиланган асосий жазонинг ўталмаган қисми иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилди;
- 3 та шахс асосий жазонинг ўталмай қолган муддатидан қисман (иккидан бир қисми) озод этилди;
- 7 та шахс ўталмай қолган асосий жазо муддатидан қисман (учдан бир қисми) озод этилди;
- 3 та шахс ўталмай қолган асосий жазо муддатидан қисман (тўртдан бир қисми) озод этилди.