Фармонга мувофиқ:
1) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди;
2) Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва бошқалар;
3) Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди;
4) 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сон Фармони доирасидаги:
ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилган тадбирларни “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси (Жамғарма) маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация ва субсидиялар бериш тартиби бекор қилиниши белгиланди.