ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Волонтёрлик фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 02.12.2019 йилдаги ЎРҚ-585-сон

Қонун 5 боб ва 25 моддадан иборат.

1. Қонуннинг мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2. Волонтёр — волонтёрлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс.

3. Волонтёрлик фаолиятининг мақсад ва вазифалари

Волонтёрлик фаолиятининг мақсадлари жисмоний ва юридик шахсларга, умуман жамиятга ёрдам кўрсатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларда уларни ташкил этувчиларнинг розилиги билан иштирок этиш, жамиятда фуқаролик нуқтаи назарини, ўзини ўзи ташкил этишни, ижтимоий масъулият, бирдамлик, ўзаро ёрдам бериш ва раҳм-шафқат туйғуларини шакллантиришдан иборатдир.

4. Қонун билан волонтёрлик фаолиятининг вазифалари белгиланган.

5. Волонтёрлик фаолиятининг шакллари ва асосий йўналишлари

Волонтёрлик фаолияти қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

якка тартибдаги волонтёрлик фаолияти;

волонтёрлар гуруҳи таркибидаги волонтёрлик фаолияти;

волонтёрлик ташкилоти орқали волонтёрлик фаолияти.

6. Волонтёрлик фаолиятини ҳисобга олиш

Волонтёрлик фаолиятини ҳисобга олишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

7. Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, ижро этувчи ҳокимият, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланган.

8. Махсус ваколатли давлат органининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

9. Қонун билан волонтёрнинг фаолияти ва ҳуқуқлари белгиланган.

Ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган жисмоний шахслар волонтёрлик фаолиятини, башарти бу фаолият уларнинг соғлиғига ҳамда ахлоқий ривожланишига зарар етказмаса ва ўқув жараёнини бузмаса, амалга ошириши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар оқибатларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир ишларни амалга ошириш учун фақат ўн саккиз ёшдан катта бўлган волонтёрларга ижозат берилади.

10. Волонтёрларни мувофиқлаштирувчининг фаолияти

Волонтёрларни мувофиқлаштирувчи волонтёрлик фаолияти ташкилотчиси томонидан ёхуд волонтёрлик дастурини ёки волонтёрлик акциясини амалга ошириш учун жавобгар бўлган волонтёрлик ташкилоти томонидан тайинланади ёхуд волонтёрлар гуруҳи таркибига кирувчи волонтёрлар томонидан улар орасидан сайланади.

Волонтёрларни мувофиқлаштирувчи волонтёрларга йўл-йўриқ кўрсатади, улар ўртасида ишни тақсимлайди, ҳар бир волонтёрнинг иш жойи ва иш ҳажмини белгилайди, ишнинг улар томонидан бажарилишини назорат қилади.

11. Волонтёрлик ташкилотининг фаолияти

Волонтёрлик ташкилоти волонтёрлик дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади ҳамда волонтёрлик фаолияти ташкилотчиси билан биргаликда ёки волонтёрларни жалб қилган ҳолда мустақил равишда волонтёрлик акцияларини ўтказади.