ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 09.09.2019 йилдаги ЎРҚ-565-сон

Қонун 10 боб ва 59 моддадан иборат.

1. Қонуннинг мақсади атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2. Атом энергияси атом ядроларида мавжуд бўлган ва ядровий реакциялар ҳамда радиоактив парчаланиш чоғида ажралиб чиқадиган энергия.

3. Атом энергиясидан фойдаланишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш устуворлиги;

хавфсизликнинг таъминланиши;

ахборотнинг очиқлиги;

ядровий қурол ва бошқа ядровий портловчи қурилмалар ишлаб чиқаришнинг тақиқланиши.

4. Қонунда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари келтирилган.

5. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларига бўлган мулк ҳуқуқи

Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари давлат мулкида ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин.

6. Қонун билан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турлари белгиланган.

7. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланиб, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.

9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги атом энергетикаси соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи бўлиб, унинг ваколатлари кўрсатиб ўтилган.

10. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий, конструкторлик ва лойиҳалаштириш ташкилотлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларидир.

11. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлиги давлат томонидан тартибга солинади.

12. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ҳисобланади.

13. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари кўрсатиб ўтилган.

14. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайд этилган.

15. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби ва шартлари белгиланган.

16. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муайян ишлар фақат уларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар мавжуд бўлган тақдирдагина бажарилиши мумкин.

17. Ядровий қурилмани ва сақлаш пунктини барпо этиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.

18. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар давлат ҳисобига олинади.