ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.08.2018 йилдаги ПФ-5515-сон

Фармонга мувофиқ:

1) 2018 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши белгиланди;

2) Қуйидагилар тегишлича Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари бўйсунувига ҳамда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонлари тузилмасига ўтказилди:

- Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда туманларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари;

- Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси ва туман ҳокимликларининг молия бўлимлари;

- Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси ва инвестициялар бўйича туман бўлимлари;

- Тошкент шаҳар туризм бошқармаси.

2) Тошкент шаҳрида юқоридаги давлат бошқаруви органлари ишини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилди:

а) республика давлат бошқаруви органлари:

тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини;

давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини услубий таъминлаш ва мувофиқлаштиришни;

тегишли тузилмаларни малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини амалга оширади.

б) Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари Тошкент шаҳри ва туманлардаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини ташкил этади;

в) Тошкент шаҳридаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари Тошкент шаҳар ҳокимига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида тегишли республика давлат бошқаруви органига ҳисобот беради;

г) Тошкент шаҳри туманларидаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари туман ҳокимига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида Тошкент шаҳридаги тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органига ҳисобот беради.

3) Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги Каналларни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича ихтисослашган бошқармаси негизида Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди;

4) Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият тузилмасида Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ташкил этилди;

5) Қуйидагилар жорий этилди:

- Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими;

- Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозими тугатилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозими;

- Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозими;

- Тошкент шаҳар ҳокими девони раҳбари лавозими.