Фармонга асосан:
1) “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинди;
2) Қуйидагилар “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
доривор ўсимликлар хом ашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш ва кейинчалик қайта ишлаш борасида Жиззах, Наманган, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
юқори қўшилган қийматли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни, биринчи навбатда белгиланган тартибда ташкил этилган плантацияларда етиштирилган доривор моддалар (субстанциялар) ҳамда доривор ўсимликлар хом ашёси негизида ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш;
доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш ва дори воситалари, тиббиёт буюмлари, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий ишлаб чиқариш ва қувватларни ташкил этиш;
мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ва эркин иқтисодий зоналар ташкилотлари ҳамда республикамизнинг бошқа корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёси ва материаллари негизида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
доривор ўсимликлар хом ашёси интродукция ва культивациясини ўрганиш бўйича тажриба-экспериментал лабораториялари бўлган илмий-тадқиқот марказлари ташкил этиш;
3) Қуйидагилар:
“Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати, кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилиши;
фаолият кўрсатиш муддати мобайнида “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ ҳудудларида алоҳида солиқ ва божхона режимлари амал қилиши белгиланди;
4) “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари татбиқ этилиши белгиланди;
5) “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ дирекциялари эркин иқтисодий зоналарнинг бутун фаолият кўрсатиши даврида солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиниши белгиланди;
6) “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ ҳудудларида ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширган ёки ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш иштирокчилари, “Зомин-фарм” ЭИЗ, “Косонсой-фарм” ЭИЗ, “Сирдарё-фарм” ЭИЗ, “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ва “Паркент-фарм” ЭИЗ билан тузилган шартномалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар “Қизил китоб”га киритилмаган ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ўсадиган ўсимликлар тайёрлагани (тўплагани) учун ундириладиган тўлов табиий муҳитдан олинган ёввойи ўсимликлар (яланғоч қизилмиядан ташқари)га белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланди.