Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.03.2024
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг
БУЙРУҒИ
СПОРТ-ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ КЛУБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Буйруқ номига Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 11 ноябрдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1559-1, 11.12.2015 й.) билан ўзгартириш киритилган. Рус тилидаги матнга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 5 апрелда 1559-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 20 мартдаги 8-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3506, 20.03.2024 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг низомига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 13 январдаги 07/817-сон мажлис баёнини ижро қилиш мақсадида, қарор қиламан:
1. «Спорт-жисмоний тарбия клублари тўғрисида»ги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
 LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 11 ноябрдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1559-1, 11.12.2015 й.) билан ўзгартириш киритилган. Рус тилидаги матнга қаранг.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Маданият ва спорт ишлари вазири А. АЗИЗХЎЖАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 10 февраль,
85-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 121-модда)