Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ҳужжат 23.03.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
БУЙРУҒИ
ЭЛИТА ВА КЕЙИНГИ АВЛОДЛАРГА МАНСУБ УРУҒЛИК ПАХТА ЕТИШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛИШ УЧУН ХЎЖАЛИКЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 13 мартда 1551-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 январдаги «2006 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида»ги ПҚ-271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 18 январдаги 14-сонли «Уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликларни танлов асосида рўйхатга олиш ҳақидаги» буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари О.Оллаберганов зиммасига юклатилсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 февраль,
39-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
2006 йил 21 февралдаги 39-сонли
буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Кейинги таҳрирга қаранг.
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 497-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 январдаги ПҚ-271-сонли қарорларига мувофиқ ширкат ва фермер хўжаликларига элита ва кейинги авлодли уруғларини етиштириш ҳуқуқини бериш учун танлов ўтказиш қоидаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий шартлар
1. Туманда уруғлик пахта етиштириш майдони, уруғлик учун экиладиган ғўза навлари ва кутиладиган уруғлик пахта хом ашёси ҳажмлари ғўза уруғчилиги Республика маркази ҳудудий бирлашмалари таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан тасдиқланган режага асосан белгиланади.
2. Туман ҳокими элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш комиссияси таркибини тасдиқлайди ва танловни эълон қилиш бўйича қарор қабул қилади.
Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), туман уруғчилик инспекцияси, туман ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлими, туман ер тузиш ва кадастр бўлими, туман техника назорати бўлими, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти ва бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари киритилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда йиғилиш ўтказишга ҳақли ҳисобланади.
Уруғлик пахта етиштириш тўғрисидаги ҳуқуқ 1 йилга берилади.
4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда танловнинг ўтказиш вақти ва жойи, тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ва танлов ўтказиш тартиби кўрсатилиши лозим.
5. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин ўтказилади.
Танловда иштирок этиш ҳуқуқига пахта етиштирувчи ширкат, фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 декабрдаги 604-сонли қарори билан тасдиқланган ғўзанинг рўйхатдан ўтказилган навлари уруғини етиштириш бўйича элита-уруғчилик хўжаликлари ўз фаолиятини давом эттирган ҳолда танловда иштирок этишдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Комиссия элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилади. Мазкур баённома нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда ғўза уруғчилиги Республика марказининг ҳудудий бирлашмаларига тақдим этилади.
8. Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема бўйича ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш умумий шартлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун давомида аризалар қабул қилинади.
10. Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов эълон қилинган куннинг 30-куни соат 18-00 да тўхтатилади. Агар 30-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18-00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
11. Ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилади. Комиссиянинг котиби даъвогарларга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш кунигача даъвогарнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
III. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш тартиби
12. Танлов 5 иш кунида ўтказилади. Танлов икки босқичдан иборат бўлади:
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
иккинчи босқичда даъвогарларнинг аризаларида баён қилинган имкониятларининг асосланганлиги ўрганиб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.
13. Даъвогарлар имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида баҳоланади.
14. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия муайян элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун берилган ариза тақдим этган даъвогарларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида даъвогарларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:
а) хўжаликларнинг ер унумдорлиги (туман ер тузиш ва кадастр бўлими маълумоти)га асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
б) хўжаликларнинг сув таъминоти (туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотлари)га асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
Ерларни шўрланганлик даражаси, сув йўлларига мослиги, сизот сувларнинг жойлашуви, кейинги 3 йилда ғўза касалликлари ва зараркунандаларига чалинмаганлиги ва бошқа кўрсаткичлар инобатга олинади.
в) хўжаликда ишлаётган ходимларнинг мутахассислиги тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
г) даъвогарнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчасига асосан фақат уруғчилик соҳасида ўталган иш стажи инобатга олинади ва 6 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Бунда комиссияга меҳнат дафтарчасининг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
д) хўжаликда ишлаётган ходимларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
е) даъвогарнинг мажбуриятлардан холи пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси банк Бошқаруви раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
ж) даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Комиссияга техника воситалари техник паспортларининг асл нусхалари тақдим этилади.
Танловга таклиф этилган техника воситалари қуйидагилар асосида баҳоланади:
техника воситаларини баҳолашда фақатгина техник паспортидаги техник созлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган техника воситаларигина инобатга олинади;
таклиф этилган барча турдаги техника воситалари учун қўйилган баллар йиғиндиси 15 баллдан ошмаслиги лозим.
з) даъвогар сўнгги уч йилда пахта хом ашёси етказиб бериш шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими томонидан берилган маълумот асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Даъвогарнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг балларига асосан танлов ғолиблари аниқланади.
Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан даъвогарга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва даъвогарга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.
17. Энг кўп балл тўплаган даъвогар танлов ғолиби деб комиссия раиси томонидан эълон қилинади.
18. Туманда уруғлик етиштириш учун талаб этиладиган майдонга қараб, кейинги ўринларни эгаллаган даъвогарлар ҳам уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлади.
19. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.
20. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига юборилади (туман ҳокимияти қошидаги комиссия билан келишган ҳолда).
IV. Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлари комиссия котиблари томонидан юритилади. Комиссия котиби, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Комиссиянинг даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар уруғчилик хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида республика ғўза уруғчилиги марказининг идоравий архивига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:
а) танловларга даъвогарлар томонидан тақдим этилган аризалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари;
в) танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақаси;
г) комиссиянинг ҳар бир ариза бўйича даъвогарларни танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари;
д) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;
е) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
ж) танлов ўтказиш якунлари юзасидан комиссия томонидан қабул қилинган баённомалари;
з) даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Жилдга рейтинг баллари беришга асос бўлган барча ҳужжатлар (шу жумладан асли тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари) тикилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларни тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Танлов ғолибларининг жавобгарлиги
25. Уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлган ширкат, фермер, тажриба ва бошқа хўжаликларининг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари томонидан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигида 2005 йил 12 февралда 1449-сон билан рўйхатга олинган «Вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот ва элита-уруғчилик хўжаликлари, пахта етиштирувчи хўжаликлар, ғўза уруғчилиги ва селекцияси масаласига алоқадор бўлган мансабдор шахсларнинг якуний натижалар учун аниқ жавобгарлигини назарда тутувчи низомига асосан белгиланади.
26. Мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилган ҳолда хўжаликлар ўрнатилган тартибда уруғлик етказиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якуний қоидалар
27. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ҳал этилади.
28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Келишилди»
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Э. ЗИКРИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 февраль,
Элита ва кейинги авлодларга мансуб
уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга
бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловини ўтказиш схемаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Элита ва кейинги авлодларга мансуб
уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга
бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда даъвогарларнинг имкониятларини баҳолайдиган
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
Т/р‎‎‎ Баҳолаш меъзонлари ‎ ‎‎ Рейтинг кўрсаткичлари ‎ ‎ Рейтинг баллари‎ ‎‎ Тақдим этиладиган ҳужжатлар‎ ‎‎
1‎ Экин майдони ҳолати ‎ 60 балл бонитетдан юқори
‎50 дан 60 гача
‎40 дан 50 гача ‎‎
10 балл ‎
‎8 балл
‎‎4 балл ‎
Туман ер ресурслари бўлимининг маълумоти‎‎
2‎ Сув таъминоти‎‎ Яхши ‎
‎Ўрта
‎Ёмон ‎ ‎
10 балл
‎8 балл
‎4 балл ‎‎
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг маълумоти‎‎
3‎ Хўжалик ходимларининг мутахассислиги‎‎ Уруғчилик бўйича агроном,
‎агроном иқтисодчи,
‎юрист инженер,
‎ҳисобчи, механик, зоотехник, ветеринар, бошқа мутахассис ‎‎
10 балл ‎
‎9 балл ‎
‎8 балл ‎
‎7 балл ‎
‎5 балл ‎‎
Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси‎‎
4‎ Хўжалик ходимларининг қишлоқ хўжалигидаги иш стажи‎‎ 15 йил ва ундан юқори
10 йилдан 15 йилгача
‎5 йилдан 10 йилгача
‎3 йилдан 5 йилгача ‎
‎1 йилдан 3 йилгача‎‎
10 балл ‎
‎9 балл ‎
‎8 балл ‎
‎7 балл ‎
‎6 балл‎‎
Меҳнат дафтарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси‎‎
5 Хўжалик ходимларининг маълумоти‎‎‎ Олий ‎
‎Ўрта ‎махсус
‎‎Ўрта ‎‎
10 балл ‎ 7 балл ‎5 балл ‎‎ Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси‎‎
6‎ Даъвогар ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки‎‎ 10 млн. сўмдан юқори
‎5 млн. — 10 млн. сўмгача
‎1 млн. — 5 млн. сўмгача
‎500 мингдан — 1 млн. сўмгача ‎‎
10 балл
‎8 балл
‎6 балл
‎‎4 балл ‎‎
Банк маълумотномаси. Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ‎‎
7‎ Даъвогарга тегишли яроқли техника‎‎ Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси. Ишлов бериш трактори. Транспорт трактори. Юк машинаси. Енгил машинаси. Бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси ‎ 10 балл
‎9 балл ‎
‎8 балл
‎‎2 балл
‎‎1 балл
‎‎1 балл‎
Техник паспорт‎‎
8‎ Даъвогарнинг сўнгги уч йил давомида пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилиши‎‎ 3 йил сурункали бажарганда
‎3 йилдан 2 йил бажарганда
‎3 йилдан 1 йил бажарганда ‎‎
10 балл
‎‎8 балл
‎‎6 балл ‎‎
Туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Элита ва кейинги авлодларга мансуб
уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга
бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
_________ вилояти _______ тумани ______________________________________ комиссияси йиғилишининг‎‎
(комиссиянинг номи)‎‎ ‎

____________-СОНЛИ БАЁННОМАСИ‎‎

_____________ вилояти _________________ тумани «___» _________ 200_ йил
‎‎‎
Раислик қилди: ________________________________________________________________________________‎‎‎

‎(комиссия раиси Ф.И.Ш.)‎‎

Қатнашдилар: _________________________________________________________________________________‎‎‎

‎(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)‎‎

_______________________________________________________________________________________________‎‎‎

‎(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.)‎‎

______________________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ‎ўтказилган танлов якунлари тўғрисида. ‎‎
Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси _________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________ ахбороти эшитилди.‎‎
___________________________________________________________________________________________‎‎
Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия‎‎

ҚАРОР ҚИЛАДИ:‎‎

__________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин.‎‎
‎‎
Кун тартиби‎
Т/р‎ Танлов ғолибининг номи‎ Майдони, га‎ Тўплаган бали‎
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎
Комиссия раиси‎ __________________________‎

__________________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎

Комиссия аъзолари:‎ __________________________‎

__________________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎ ‎

Котиб‎ __________________________‎

__________________‎

(Ф.И.Ш.)‎

(имзо)‎ ‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 88-модда, 2007 й., 13-сон, 120-модда)