1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.10.00 Банклараро операциялар ва юридик, жисмоний шахслар ўртасида операциялар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Қарори
МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ БАНКЛАРАРО ТЎЛОВ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 февралда 1545-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
1. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.
3. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими орқали ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисидаги низом (2004 йил 22 июнь, рўйхат рақами 1010-1) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 январь,
1/3-сон
Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
1) Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда — МБ ҲКМ) — бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Ҳисоб, ҳисобот ва ҳисоб-китоблар бошқармаси бўлими бўлиб, унинг вазифасига тижорат банкларининг Бош офисларига (кейинги ўринларда — банклар) вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради;
2) Марказий банкнинг маълумотларни қайта ишлаш бўлими — бу Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва Давлат бюджетининг касса ижроси департаментининг бўлими бўлиб, унинг вазифасига Марказий банк ягона балансида Марказий банкнинг банклараро ва филиаллараро тўловларини ўтишини таъминлаш киради;
3) Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда — АБМ) — амалдаги қонунчилик ҳамда АБМ ва банклар ўртасидаги шартномаларга мувофиқ банклараро тўлов тизимининг техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ;
5) электрон тўлов ҳужжати (кейинги ўринларда — ЭТҲ) — бу пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларнинг асл нусхалари асосида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган форматда яратилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжатдир. Унинг электрон рақамли имзоси ва тўғри расмийлаштирилиши текширилганда, ижобий натижа берса, у асл нусхасидек юридик кучга эгадир. Кўриниш шаклида тақдим этилганда, ЭТҲ асл ҳужжат сингари «Электрон» белгиси билан расмийлаштирилади;
д) банкларнинг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварақлари ҳамда банкларда уларга тегишли ҳисобварақлардаги айланмалар ва қолдиқлар мос келганда электрон тўловларни амалга ошириш;
е) бошланган электрон тўловни бекор қилиш имконияти йўқлиги;
ж) юқори даражадаги хавфсизлиги, тезкорлиги ва ишончлилиги;
з) ташаббускор банкнинг электрон рақамли имзоси билан ЭТҲ тасдиқлангандан бошлаб электрон тўловнинг чақириб олинмаслиги ва маблағлар бенефициар банк вакиллик ҳисобварағига ўтказилгандан бошлаб электрон тўловнинг якунийлиги;
и) тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларида маблағлар вақтинчалик етарли бўлмаганида, бошланган электрон тўловларни ўз вақтида якунлаш ва кун давомида тизимнинг ликвидлилигини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва банк ўртасида тузилган алоҳида шартнома асосида зарур бўлган маблағларни етказиб бериш имконияти;
к) ЭТҲ алмашувини қабул қилиш — назорат — узатиш технологик даврлар кўринишида ташкил этиш;
л) жисмоний шахсларга берилган тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеклари бўйича электрон тўловлардан ташқари, электрон тўловларнинг суммаси миқдори учун қўйиладиган чеклашларнинг йўқлиги.
8. Банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланувчи банкларнинг МБ ҲКМ билан, банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказиш учун эса — АБМ билан тузилган икки томонлама шартнома асосида тартибга солинади.
10. Маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ҳамда МБ ҲКМга қайта ишлаш учун узатиладиган ЭТҲнинг шакллантирилиши тўғрилиги учун жавобгарлик ташаббускор банкка, МБ ҲКМдан қабул қилинадиган ЭТҲ учун жавобгарлик эса — бенефициар банкка юклатилади.
11. Банклараро тўлов тизими бўйича узатиладиган маълумотларнинг сақланиши, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилиши ҳамда ҳисобдан чиқарилиши учун, шунингдек, ЭТҲнинг қабул қилинганлиги ва қайта ишланганлиги (ЭТҲ рақамига, операция суммасига, операцияни амалга ошириш санаси ва тугатиш вақтига асосланишларни ҳисобга олган ҳолда) тўғрисидаги тасдиқномани, вакиллик ҳисобварағидан (оралиқдаги ва якуний) кўчирмани шакллантириш учун жавобгарлик АБМ ва МБ ҲКМга юклатилади.
13. Банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини банклараро тўлов тизимига уланиши учун банк Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказининг номи ва манзилини кўрсатган ҳолда хат билан Марказий банкнинг Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаментига (кейинги ўринларда — МБ ТТАД) мурожаат қилади.
Хатга асосан МБ ТТАД банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказини улаш ҳамда унинг филиалларининг вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларини ўтказиш тартибини тайёрлайди.
14. Филиалга эга бўлмаган банкни ёки банк филиалини банклараро тўлов тизимига улаш учун, улар қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатга олинган, Банк Депозиторларининг Миллий Ахборот базаси (кейинги ўринларда — БДМАБ)да хос рақам (уникал код)га ҳамда банклараро тўлов тизимига чиқиш имкониятини берадиган тегишли дастурий мажмуага эга бўлиши керак.
15. Филиалга эга бўлмаган банкларни уланиш тартиби қуйидагича:
1) Марказий банкнинг Тижорат банкларига лицензия бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти МБ ТТАДга банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясини олганлиги тўғрисида, банкнинг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;
2) МБ ТТАДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМнинг БДМАБ бўлими тижорат банк учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида банк ва МБ ТТАДга бу ҳақда хабар беради;
4) АБМ ходимлари ёрдамида бир қанча ЭТҲларининг қабул қилиш назорат қилиш узатиш технологик алмашувини ўтказиш йўли билан банк тайёрлигининг синов текшируви ўтказилади.
б) дастлаб банк ходимлари билан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш (инструктаж) ўтказилади;
в) синов мажмуасидаги банкнинг вакиллик ҳисобварағига банкнинг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади;
г) банк вакиллик ҳисобварағидаги қолдиқни тасдиқлаш учун ахборотни ва ЭТҲларини шакллантиради ҳамда АБМга синов тариқасида жўнатади, АБМ шакллантирилган маълумотларни тўғрилигини текширади;
д) АБМ банк учун вакиллик ҳисобварағини тасдиқлаш, иш тугаши ва ЭТҲларнинг қайта ишланганлиги бўйича ахборотни шакллантиради, банк эса улар билан ишлай олишини тасдиқлаши керак;
е) Синов банк тайёрлигини текширишда ижобий натижалар олингунча давом эттирилади.
Синов тугаганидан кейин АБМ банк билан биргаликда банк ҳолатининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузади;
5) Марказий банк Тижорат банкларига лицензия бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаментининг банкка лицензия берилганлиги, банкнинг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилган Давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТАД барча банкларга банкнинг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади.
Филиал учун электрон рақамли имзо калитларини банкнинг Рўйхатга олиш маркази яратади. Банкнинг Рўйхатга олиш маркази мавжуд бўлмаган тақдирда, банк филиал учун электрон рақамли имзо калитларини яратиш учун Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига мурожаат қилиши мумкин.
Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш илтимоси билан, банк МБ ТТАДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.
Ушбу хатга асосан МБ ТТАД банк филиали учун БДМАБда хос рақам беради, электрон маълумотномасига киритади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида барча банкларга расмий хабарнома беради.
Филиални банклараро тўлов тизимида тўғри ишлаши бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.
III. Банклараро тўлов тизими фаолият юритишининг бухгалтерия модели
17. МБ ХКМда вакиллик ҳисобварақлари қуйидаги тамойилларга риоя қилган ҳолда юритилади:
1) МБ ҲКМда банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш амалиёт куни давомида амалга оширилади. ЭТҲнинг муваффақиятли қайта ишланганлиги тасдиқланиши билан вакиллик ҳисобварағида акс эттирилади. Узатиладиган ЭТҲларида ҳимоя қилиш воситалари ёрдамида хатолар аниқланганда ёки ЭТҲларни қайта ишлаш имконияти бўлмаганда, улар қайтарилади (файлни қайта ишлашда — файл бутунлича қайтарилади), ва бу ҳақда электрон квитанция берилади;
2) Электрон тўловлар банклардан фақатгина вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, агарда МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса;
3) Банк банклараро электрон тўловлар ўтказишга ўзининг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварағи ва банкдаги тегишли ҳисобварағидаги айланма ва қолдиқ суммаларининг мувофиқлигини таҳлил қилгандан кейингина киришади.
2) Ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор банк томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар банкда электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (операция тури (кейинги ўринларда — ОТ)) билан белгиланиши керак. Операциялар тури кодлари 8-иловада келтирилган;
3) Маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказиш мақсадида банкнинг масъул ходими ЭТҲ тайёрлашда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг барча реквизитларини тўғри киритиши керак;
4) Тўлов топшириқномасини (ОТ 01), тўлов талабномасини (ОТ 02), мемориал ордерни (ОТ 06) ва инкассо топшириқномасини (ОТ 11) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:
ҳужжатнинг рақами;
ҳужжатнинг санаси;
тўловчининг номи;
тўловчининг шахсий ҳисобварағи рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
тўловчи банкнинг коди;
тўловчи банкнинг номи;
ҳужжатнинг суммаси (рақам билан);
олувчининг номи;
олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;
олувчи банкнинг коди;
олувчи банкнинг номи;
ҳужжатнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);
тўловнинг мақсади.
Тўлов мақсади қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:
а) тўлов нима учун ўтказилаяпти;
б) шартнома, ҳисобварақ, товар-транспорт ҳужжатлари, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб қилишда ишни қабул қилиш далолатномаси ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар, маҳсулот ким орқали жўнатилганлиги тўғрисидаги ишончноманинг рақами ва санаси кўрсатилади. Ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномасида ундириб олиш учун асос бўлаётган ижро ҳужжатининг рақами, санаси ва номи кўрсатилади.
IV. Банклараро тўлов тизими орқали маълумотлар узатишнинг технологик жараёни
21. Соат 8-00 дан 16-00 гача бўлган даврда банклар вакиллик ҳисобварағининг олдинги кун ниҳоясидаги ҳолати тўғрисида маълумот узатадилар. Олинган маълумотлар АБМда банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи ва айланмаларининг банклардаги тегишли ҳисобварақлари билан мувофиқлиги назоратидан ўтади ва бу ҳақда банкка электрон квитанция узатилади. Бир хил бўлган ҳолда, банк ишлашга тушади, мос келмаса — банк улар сабабини аниқлайди ва бартараф этади.
Агар банк форс-мажор ҳолатлари бўйича бир ёки бир неча кун ишламаган бўлса, у АБМ билан ишни бошлашдан олдин, ўтган қайта ишланмаган кунларда тўпланиб қолган барча ЭТҲларни қабул қилиши ва қайта ишлаши, жорий куннинг бошига вакиллик ҳисобварағининг ҳолатини аниқлаши ва фақат шундан кейингина ишни бошлаши шарт.
1) Банклар мазкур даврнинг ҳар қандай вақтида МБ ҲКМга ЭТҲларни узатишлари мумкин.
2) Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади, банкнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, шифрланади ва банк телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги қайта ишлашлар учун узатилади.
23. Cоат 17-00 гача Республика бюджети ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг тегишли ҳисобварақларига маблағларни ўтказиш бўйича ЭТҲларни узатиш амалга оширилади. Бунда соат 16-30 гача тижорат банклари ўртасидаги, соат 17-00 гача эса — тижорат банкларидан Марказий банк ҳамда Халқ банкига, шунингдек Марказий банкдан юборилган ЭТҲларни қайта ишланилиши якунланади.
24. Соат 17-00 дан АБМ банкларга куннинг якунланиши ва яроқсиз (брак) деб топилган ЭТҲлар тўғрисида (ташаббускор банк ва бенефициар банк бўйича) хабарнома жўнатади.
Шундан кейин АБМда «Куннинг якунланиши» босқичи амалга оширилади. МБ ҲКМда қуйидагилар «Куннинг якунланиши» босқичини бажарилишининг шартлари ҳисобланади:
25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини назорат қилувчи раис ўринбосарининг ёзма фармойишига асосан узайтириши мумкин. Бу ҳақда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг тугашига бир соат қолгунига қадар кечиктирилмасдан хабардор қилинади.
26. Айрим банкларда алоҳида ажратилган ёки коммутация қилинган каналларнинг бузилиши содир бўлганда, ЭТҲлар белгиланган ахборотларни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда МБ ҲКМга хизмат кўрсатувчи АБМнинг бўлимига бевосита дискеталарда тақдим қилиниши мумкин.
27. Ушбу иш тартиби фавқулодда вазиятлар ҳолати содир бўлганда қўлланилмайди. Фавқулодда вазиятлар юзага келганда тизим қатнашчилари ва фойдаланувчиларининг иш тартиби Марказий банкнинг алоҳида меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки оммавий ахборот воситалари орқали хабар беради.
V. Банкларда ҳисоб-китобларни ташкил этиш
28. Банк филиаллари ўзининг мижозлари ўртасидаги барча тўловларни банк хизматини кўрсатиш учун тузган шартномасига мувофиқ мустақил равишда амалга оширади.
29. Банкнинг масъул ходими пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини олишда рўйхати 18-бандда келтирилган барча мажбурий реквизитларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича визуал текшириш ўтказади.
3) Банклар банк қонунчилик ҳужжатлари, ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя қилмаган ҳолларда, Марказий банк дебет мемориал ордерларни шакллантириш йўли билан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан жарима ундириш ҳуқуқига эга.
32. Киритилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжати асосида банкнинг филиалида дастурий равишда ЭТҲ шакллантирилади, у ички назоратдан ўтади, электрон рақамли имзо билан тасдиқланади, шифрланади ва банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказига узатилади.
33. Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
34. Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ келиб тушганда:
Кредит операциялари (ОТ - 01, 02, 05, 06, 11) бўйича:
ДЕБЕТ
10301;
КРЕДИТ
22204 тегишли филиал ҳисобварағи;
Дебет операциялари (ОТ - 14) бўйича:
ДЕБЕТ
22204 тегишли филиал ҳисобварағи;
КРЕДИТ
10301;
2) Марказий банкнинг маълумотларни қайта ишлаш бўлимида ЭТҲ келиб тушганда:
35. Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказидан келиб тушган ЭТҲлари филиалда ички назорат ва электрон рақамли имзоси текширувидан ўтади. Ижобий натижа олинганда, ўтказмалар филиал ва унинг мижозларининг тегишли ҳисобварақлари бўйича акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.
Агар мижознинг ҳисобварақ рақами нотўғри кўрсатилган бўлса, бу ҳолда маблағлар олувчи учун 23206 — «Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар» ҳисобварағига ёки тўловчи учун 17305 — «Аниқланиш жараёнидаги трансакциялар» ҳисобварағига ўтказилади, ундан уч иш куни мобайнида мақсади бўйича ҳисобдан ўчирилиши керак.
37. Қайта ишлаш жараёнида келиб тушган ЭТҲлар ички назорат ва электрон рақамли имзо текширувидан ўтади. Назоратдаги реквизитлар ёки электрон рақамли имзода хатолар аниқланганда, хато ЭТҲлари қайта ишлашдан чиқариб ташланади. Шунингдек, ЭТҲ БДМАБ базасида бенефициар банк ва ташаббускор банк мижозларининг ҳисобварақлари мавжудлиги бўйича реквизитлар назоратидан ўтади. Агар ЭТҲнинг реквизитларида кўрсатилган ҳисобварақлар ўрнатилган тартибда БДМАБда рўйхатдан ўтмаган бўлса, ушбу ЭТҲ тегишли хато коди кўрсатилган ҳолда яроқсиз деб топилади.
39. Текшириш мобайнида, ҳар бир ЭТҲ қайта ишлангандан кейин банкнинг вакиллик ҳисобварағида қолиши кўзда тутилган қолдиқ суммаси ҳисобланади. Файл алмашувида дастлаб ҳисобвараққа ўтказиладиган, кейин эса, ҳисобдан ўчириладиган барча электрон тўловлар ҳисобга олинади.
40. ЭТҲда биронта хато аниқланса, шунингдек, электрон тўловларни амалга ошириш учун банкнинг вакиллик ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаса, мазкур ЭТҲ қайта ишлашдан чиқарилади ва бу ҳақда банкка хато коди кўрсатилган ҳолда ахборот тақдим этилади.
41. Агар текширув жараёнида хатолар аниқланмаса ва вакиллик ҳисобварағининг қолдиғи банклараро ҳисоб-китоблар бўйича электрон тўловларни ўтказиш имконини берса, ЭТҲ МБ ҲКМ амалиёт кунида кейинги қайта ишлашнинг барча босқичларидан ўтади.
42. Ҳар бир ЭТҲ қайта ишлаш жараёнида МБ ҲКМда тўлов ўтказмалари 11001, 11003, 21302, 21304 ва 27416 ҳисобварақларида акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
0505411002
«ЭЛЕКТРОН» ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ №
САНАСИ
Тўловчининг номи
ДЕБЕТ тўловчининг ҳ/в
Тўловчининг СТИРи
Тўловчи банкнинг номи
Тўловчи банк коди
СУММА
Олувчининг номи
КРЕДИТ олувчининг ҳ/в
Олувчи банкнинг номи
Олувчи банк коди
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
0505411001
«ЭЛЕКТРОН» ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАСИ №
САНАСИ
Тўловчининг номи
ДЕБЕТ тўловчининг ҳ/в
Тўловчининг СТИРи
Тўловчи банкнинг номи
Тўловчи банк коди
СУММА
Олувчининг номи
КРЕДИТ олувчининг ҳ/в
Олувчи банкнинг номи
Олувчи банк коди
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
0505411008
«ЭЛЕКТРОН» МЕМОРИАЛ ОРДЕР №
САНАСИ
Тўловчининг номи
ДЕБЕТ тўловчининг ҳ/в
Тўловчининг СТИРи
Тўловчи банкнинг номи
Тўловчи банк коди
СУММА
Олувчининг номи
КРЕДИТ олувчининг ҳ/в
Олувчи банкнинг номи
Олувчи банк коди
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
0505411013
«ЭЛЕКТРОН» ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ №
САНАСИ
Тўловчининг номи
ДЕБЕТ тўловчининг ҳ/в
Тўловчининг СТИРи
Тўловчи банкнинг номи
Тўловчи банк коди
СУММА
Олувчининг номи
КРЕДИТ олувчининг ҳ/в
Олувчи банкнинг номи
Олувчи банк коди
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
0505411009
«ЭЛЕКТРОН» АККРЕДИТИВГА АРИЗА №
САНАСИ
Тўловчининг номи
ДЕБЕТ тўловчининг ҳ/в
Тўловчининг СТИРи
Тўловчи банкнинг номи
Тўловчи банк коди
СУММА
Олувчининг номи
КРЕДИТ олувчининг ҳ/в
Олувчи банкнинг номи
Олувчи банк коди
Сумма сўз билан ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________