|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
|
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУғИ
Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 январда 1543-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида», «Радиочастоталар спектри тўғрисида», «Фуқаролар мурожаати тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 293-сон, 2004 йил 7 майдаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Муқаддимага Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2015 йил 8 январдаги 95-мҳ-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тилидаги матнига қаранг.
1. «Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги ЎзПТАнинг 1999 йил 26 июль 278-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 9 июль 767-сон билан рўйхатдан ўтган «Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртма қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари М.М. Сангилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 12 январь,
9-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4-5-сон, 31-модда)