Ҳужжат 18.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:
1. «Тошшаҳартрансхизмат» йўловчилар ташиш уюшмаси, «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси, «Тошэлектротранс» давлат компанияси, «Тошпасремсервис» акциядорлик компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти ижроия аппарати тузилмаси, шунингдек, ходимлари умумий чекланган сони, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 1 — 5-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, «Тошавтобустранс» ва «Тошпасремсервис» акциядорлик компаниялари низомларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Тошшаҳарйуловчитранс» акциядорлик компаниясини тугатиш бўйича комиссия таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тугатиш комиссияси икки ой муддатда белгиланган тартибда «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясини тугатиш ишларини амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси, «Тошэлектротранс» давлат компанияси, «Тошпасремсервис» акциядорлик компанияси устав фондини улар таркибига кирувчи корхоналар мулкидаги давлат улуши қиймати ҳисобига шакллантирсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Тошкент шаҳар бўйича автомобиль транспортида йўловчилар ташишни лицензиялаш, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти томонидан амалга оширилади;
Тошкент шаҳрида автобуслар ва микроавтобусларда йўловчиларни мунтазам (йўналишлар бўйича) ташиш тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар, шу жумладан хусусий юридик шахслар томонидан фақат Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти билан тузилган контрактлар асосида тендер савдолари натижаларига кўра амалга оширилади.
2006 йил 1 мартдан бошлаб йўловчилар метрополитенда йўл ҳақи тўловини метрополитен станциялари кассаларида сотиладиган махсус жетонлар ёки магнит карточкалар орқали амалга оширади, айни вақтда айрим тоифадаги фуқароларнинг қонунчиликда белгиланган ушбу транспорт туридан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг ҳар бир транспорт ташкилотида йиллик харажатлар умумий ҳажмининг 5 фоизи миқдори доирасида Рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини (кейинги матнларда Жамғарма деб аталади) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки:
Жамғарманинг даромадлари иш ҳақи фондини тежаш, йўловчиларни ташишдан тушадиган даромадлар бўйича белгиланган прогнозни ортиғи билан бажариш туфайли ҳосил бўладиган маблағлар, асосий бўлмаган хўжалик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади;
Жамғарма маблағларини тасарруф этиш учун тегишли корхона раҳбари бошчилигида ва касаба уюшмаси ташкилоти вакиллари иштирокида ҳар бир транспорт корхонаси ҳузурида махсус Кенгашлар тузилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси бир ой муддатда транспорт корхонаси ҳайдовчиларини рағбатлантириш ва моддий-техник ривожлантириш маблағларидан фойдаланиш нисбатини аниқлаган ҳолда Рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни, шунингдек, Уюшма ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ходимларининг иш ҳақи тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда:
7-иловага мувофиқ болалар соғломлаштириш оромгоҳларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфига ўтказсин;
Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уйда жойлашган бино (мулк ва жиҳозлар)ни «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси балансидан «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси балансига ўтказсин ва мазкур бинога Уюшманинг, «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси, «Тошэлектротранс» давлат компанияси ва «Тошпасремсервис» акциядорлик компаниясининг ижроия аппарати жойлаштирилсин.
Мазкур қарорга мувофиқ, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг балансдан балансга ўтказиладиган асосий воситалари қиймати даромад (фойда) ва қўшилган қиймат солиқлари солиш объекти ҳисобланмайди.
8. Шаҳар йўловчи транспортининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида:
ушбу қарор 2006 йилнинг 20 февралидан амалга киритилсин;
Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонига ва ушбу қарорга қатьий амал қилган ҳолда жамоат транспортини бошқаришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этишга, шунингдек, транспорт хизмати жараёни қатнашчиларининг аниқ ишлаши ва ҳамкорлик қилишига йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолияти, шунингдек, Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш бозорини тартибга солиш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар тасдиқланишини ҳисобга олган ҳолда ушбу қарор бажарилишини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон «Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
10. Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 январ,
ПҚ–262-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 январдаги ПҚ-262-сон қарорига
6-ИЛОВА
«Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясини тугатиш бўйича комиссия
ТАРКИБИ

Н.М. Ханов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

Б.Б. Ашрафханов

молия вазирининг биринчи ўринбосари

У.У. Розикулов

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Н.Э. Нажимов

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вазирининг биринчи ўринбосари

А.А. Абдувалиев

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи

И.Г. Яковлев

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Э.Ф. Гадоев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Е.С. Каньязов

адлия вазирининг ўринбосари

Ш.Ш. Шомансуров

«Ўзавтосаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари

Р.Ж. Усманов

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

К.К. Рустамов

«Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси

Р.А. Гулямов

Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Ш.Ш. Мухамеджанов

«Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

А.Н. Ахмедова

«Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси бош бухгалтери

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
 LexUZ шарҳи
6-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 январдаги ПҚ-262-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфига ўтказиладиган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари
РЎЙХАТИ
1. «Трамвайчи» болалар соғломлаштириш оромгоҳи
2. «Автомобилчи» болалар соғломлаштириш оромгоҳи
3. Стрельцов номидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳи
 LexUZ шарҳи
7-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 18 январдаги
ПҚ–262-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида»ги 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сон қарорига 2-илова жадвалидаги «Лицензия берувчи орган» графасининг 4-банди «Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари (Тошкент шаҳри бўйича) ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 8-сон, 73-модда) 5-иловасининг 1-банди мазмуни қуйидагича хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу Низомнинг амал қилиши Тошкент шаҳри бўйича автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиялашга нисбатан тадбиқ этилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 12-модда, 28-29-сон, 269-модда; 2013 й., 41-сон, 545-модда; 2016 й., 39-сон, 460-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)