1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
қарор номига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5525-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:
LexUZ шарҳи
муқаддимага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5525-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 545-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
2. «Тошшаҳарйуловчитранс» акциядорлик компаниясини тугатиш бўйича комиссия таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тугатиш комиссияси икки ой муддатда белгиланган тартибда «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясини тугатиш ишларини амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси, «Тошэлектротранс» давлат компанияси, «Тошпасремсервис» акциядорлик компанияси устав фондини улар таркибига кирувчи корхоналар мулкидаги давлат улуши қиймати ҳисобига шакллантирсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5525-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари]
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг ҳар бир транспорт ташкилотида йиллик харажатлар умумий ҳажмининг 5 фоизи миқдори доирасида Рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини (кейинги матнларда Жамғарма деб аталади) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки:
Жамғарманинг даромадлари иш ҳақи фондини тежаш, йўловчиларни ташишдан тушадиган даромадлар бўйича белгиланган прогнозни ортиғи билан бажариш туфайли ҳосил бўладиган маблағлар, асосий бўлмаган хўжалик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади;
Жамғарма маблағларини тасарруф этиш учун тегишли корхона раҳбари бошчилигида ва касаба уюшмаси ташкилоти вакиллари иштирокида ҳар бир транспорт корхонаси ҳузурида махсус Кенгашлар тузилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси бир ой муддатда транспорт корхонаси ҳайдовчиларини рағбатлантириш ва моддий-техник ривожлантириш маблағларидан фойдаланиш нисбатини аниқлаган ҳолда Рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни, шунингдек, Уюшма ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ходимларининг иш ҳақи тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда:
Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6-уйда жойлашган бино (мулк ва жиҳозлар)ни «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси балансидан «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси балансига ўтказсин ва мазкур бинога Уюшманинг, «Тошавтобустранс» акциядорлик компанияси, «Тошэлектротранс» давлат компанияси ва «Тошпасремсервис» акциядорлик компаниясининг ижроия аппарати жойлаштирилсин.
Мазкур қарорга мувофиқ, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг балансдан балансга ўтказиладиган асосий воситалари қиймати даромад (фойда) ва қўшилган қиймат солиқлари солиш объекти ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
8. Шаҳар йўловчи транспортининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида:
ушбу қарор 2006 йилнинг 20 февралидан амалга киритилсин;
Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сон Фармонига ва ушбу қарорга қатьий амал қилган ҳолда жамоат транспортини бошқаришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этишга, шунингдек, транспорт хизмати жараёни қатнашчиларининг аниқ ишлаши ва ҳамкорлик қилишига йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолияти, шунингдек, Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш бозорини тартибга солиш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар тасдиқланишини ҳисобга олган ҳолда ушбу қарор бажарилишини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 январдаги 11-сон «Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
10. Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига 8-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 январ,
ПҚ–262-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 январдаги ПҚ-262-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясини тугатиш бўйича комиссия
ТАРКИБИ
Н.М. Ханов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси
Б.Б. Ашрафханов
—
молия вазирининг биринчи ўринбосари
У.У. Розикулов
—
иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
Н.Э. Нажимов
—
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вазирининг биринчи ўринбосари
А.А. Абдувалиев
—
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи
И.Г. Яковлев
—
Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Э.Ф. Гадоев
—
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Е.С. Каньязов
—
адлия вазирининг ўринбосари
Ш.Ш. Шомансуров
—
«Ўзавтосаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари
Р.Ж. Усманов
—
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари
К.К. Рустамов
—
«Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раиси
Р.А. Гулямов
—
Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 12-модда, 28-29-сон, 269-модда; 2013 й., 41-сон, 545-модда; 2016 й., 39-сон, 460-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)