Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.08.2006
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2006 йил 8 августдаги 168-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида» 2006 йил 25 июлдаги ПФ–3781–сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил этиш ҳақида» 1997 йил 23 январдаги Фармонига мувофиқ тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти таъсис этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 февралдаги 58-сон қарорининг 2-банди қуйидаги икки хатбоши билан тўлдирилсин:
2-бандига «Наврўз байрами арафасида» сўзлари «Мустақиллик байрами арафасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-банддаги ва 4-банднинг иккинчи хатбошидаги, шунингдек, илованинг сарлавҳаси ва 1-бандидаги «адабиёт, санъат ва меъморчилик» сўзлари «адабиёт ва санъат» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 2-бандидаги «монументал тасвирий санъат, …меъморчилик, меъморчилик-бадиий таъмирлаш» сўзлари, 6-бандидаги «тасвирий санъат асарлари кўргазмаларини» сўзлари, 3-илованинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда берилсин:
3-илованинг 6-банди «Алишер Навоий номидаги» сўзларидан кейин «Камолиддин Беҳзод номидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-илованинг 10-бандидаги «Ўзбекистон Давлат банкида» сўзлари «банк муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги низом 1-иловага ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитасининг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.