|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2018
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 19 НОЯБРДАГИ ПФ–2114-СОНЛИ ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2018 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ–3665-сонли Фармонига мувофиқ:
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 ноябрь,
ПФ–3694-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ–2114-сонли Фармонига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
«мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига доир барча текширувларни, молия-хўжалик фаолиятини текширишни истисно этган ҳолда, ўтказиш, қоида тариқасида, бир йўла комплекс текширишлар ўтказилишини назарда тутиб, фақат Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади;
мазкур субъектларнинг фаолиятини муқобил текшириш жиноий ишлар бўйича тергов давомида текширувни белгилаш тўғрисидаги қарор асосида ёки фақат Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори билангина назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текшириш хўжалик юритувчи субъектларга бормасдан амалга оширилади ва фақат уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари доирасидагина йўл қўйилади;
белгиланган норма ва қоидаларга ўз вақтида ва тўла ҳажмда риоя этадиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш, молия-хўжалик фаолиятини текширишни истисно этган ҳолда, назорат органлари томонидан ҳар икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 352-модда)