Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ижтимоий Суғурта жамғармасини ташкил этишга тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сон «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузурида Пенсия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Жамғарма вакиллиги Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
6. Белгилансинки, 1994 йил муассасалар, ташкилотлар ва ширкатлар, идоравий қарашлилигидан, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, шартнома асосида ёллайдиган тартибда фаолияти билан, шу жумладан, якка (жамоа) ижара шартларида ёки шахсий деҳқон хўжалигида шуғулланаётган шахслар мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган нафақаларни тўлаш учун Ижтимоий суғурта жамғармасига суғурта бадаллари йўналтирадилар, меҳнаткашларни, уларнинг оила аъзоларини санатория-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашига ўтказиладиган бошқа маблағлар бундан мустасно,
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси барча органларининг чекланган сони 3-иловага* мувофиқ 1237 нафардан, шу жумладан, Жамғарма ижро этувчи дирекцияси 45 нафардан иборат қилиб тасдиқлансин
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.