Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида маълумотларни узатиш ва ишлашнинг ягона компьютер тизимини яратиш дастури 1-иловага* ва ушбу дастурни амалга оширишнинг режа-графиги 1 а-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 929-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 929-модда)
Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида маълумотларни узатиш ва ишлашнинг ягона компьютер тизимини яратиш дастурини дастлаб маблағ билан таъминлаш учун 1993 йилда 5-иловагa* мувофиқ Республика валюта фондидан 929,4 минг АҚШ долларини ажратишни назарда тутсин ва маблағларни дастурнинг амалга оширилишига қараб ажратиб борсин.
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.