Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
 LexUZ шарҳи
Чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасини ташкил этиш ва сарфлашнинг илова қилинаётган Вақтинчалик тартиби тасдиқлансин, 1993 йилда уни шакллантиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин: бюджетдан ажратиладиган маблағлар, «Ўзбексавдо» уюшмаси, Ўзбекбирлашувнинг, савдо тapмоғига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва бирлашмаларнинг тижорат нархлари бўйича сотишдан, товарларни қайта баҳолашдан, чакана нархлар даражасини бошқаришдан, тушумларнинг бир қисмини таваккал жамғармаларига марказлаштириш даромадлари ҳисобига оладиган маблағлари, шунингдек, хайрия жамғармалари, корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бадаллари. Белгилаб қўйилсинки, йил охиригача фойдаланилмаган бюджет мaблaғлapи мусодара қилинмайди.
мазкур қарорнинг 1-бандида қайд этилган товарлар қолдиғини қайта баҳолаш тўғрисидаги кўрсатмаларни, товарлар қолдиқларини қайта баҳолашдан олинган сумма чакана нархларни бошқаришнинг бюджетдан ташқари махсус жамғармасига тўлиқ йўналтирилишини назарда тутган ҳолда, манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин;
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 257-сон қарорининг 2 ва 3-иловалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 259-сон қарорининг 1-иловаси, нон ва унга оид қисмидан ташқари, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 июлдаги 360-сон қарорига мувофиқ озиқ-овқат товарларининг айрим турларига шартномавий (эркин) нархларга ўтилиши муносабати билан ишлаб чиқилган.