|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.01.1994
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ, АВТОБЕНЗИН ВА КЎМИРНИНГ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 27 январдаги 45-сон «Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматларнинг чакана нархларини ҳамда тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Мазкур қарорнинг аҳолига сотиладиган автобензинга ўрнатилган чакана нархига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 сентябрдаги 462-сон «Аҳолига сотиладиган автобензин ва электроэнергия чакана нархини ва тарифини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Аҳолига сотиладиган ёнилғини ишлаб чиқариш харажатларининг қимматлашуви муносабати билан ҳамда халқ хўжалиги тармоқлари ишларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йилнинг 20 июлидан бошлаб аҳолига сотиладиган табиий ва суюлтирилган газ, автобензин ва кўмирнинг чекланган чакана нархлари иловага мувофиқ белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги табиий ва суюлтирилган газ, автобензиннинг янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда уларнинг барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга ўз вақтида етказилишини таъминласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўмирнинг чакана нархлари прейскурантларини иловага мувофиқ тасдиқласинлар.
4. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхона ва ташкилотлар 1993 йилнинг 20 июлигача бўлган ҳолатга кўра суюлтирилган газ, автобензин ва кўмирнинг қолдиқ миқдорларини қайта баҳолаб чиқсинлар, қайта баҳолаш суммасини ўзларининг айланма мaблaғлapини тўлдиришга йўналтирсинлар.
5. Табиий ва суюлтирилган газ, автобензин ва кўмирнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган чакана нархларнинг чекланган миқдорлари бекор қилинсин. Ана шу қарор 3-бандининг амал қилиши сақлаб қолинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 16 июль,
359-сон
Аҳолига сотиладиган табиий ва суюлтирилган газ,
автобензин ва кўмир чакана нархларининг
автобензин ва кўмир чакана нархларининг
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
|
Ўлчов бирлиги |
Чакана нархи, бир | ||
| Табиий газ |
1000 м3 |
500 | |
| Суюлтирилган газ |
кг |
60 | |
| Кўмир |
тн |
6000 | |
| Автобензин |
литр |
120 | |