1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Стартап ва бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан мутахассисларнинг ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида мақсадли тайёрланишини ҳамда уларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада такомиллаштириш;
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси томонидан ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг янги инструментларини жорий этиш.
2. Ёшлар ишлари агентлиги икки ой муддатда:
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, уларнинг ижтимоий-иқтисодий самараси ва иш ўринлари яратилишини таҳлил қилиб боришга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун ягона рақамли мониторинг тизимини яратган ҳолда, Жамғарманинг электрон платформасини такомиллаштириш чорасини кўрсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 октябрь,
598-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 октябрдаги 598-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 августдаги 556-сон қарорида:
«41. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мутахассисларнинг ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида мақсадли тайёрланишини ва уларнинг стартап-лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш учун 2022 — 2024 йилларда Марказга жами 150 млрд сўм миқдорида қайта молиялаштириш ставкасининг ярмидан ошмаган фоиз қўшган ҳолда қарз ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ёшлар ишлари агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг Марказ томонидан Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига қайтариладиган қарз маблағлари ҳисобидан ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган мақсадлар учун олдинги йилларда ажратилган қарз маблағлари ва уларни қайтариш муддати доирасида маблағлар тўлиқ шакллангандан сўнг босқичма-босқич қайтариш шарти билан, қайта молиялаштириш ставкасининг ярмидан ошмаган фоиз қўшган ҳолда, Марказга 100 млрд сўм миқдорида қарз маблағларини ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 10 июлдаги 426-сон қарорида:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 426-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
акселерация дастури — стартап лойиҳаларни тренерлик (менторлик), ихтисослаштирилган ўқув тадбирлари ва эксперт маслаҳатлари орқали қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган дастур;
бизнес лойиҳалар — ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳалар, шунингдек, ёшлар иштирокидаги ва қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативлари лойиҳалари;
инкубация дастури — стартап лойиҳаларни дастлабки босқичда қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, ғояни амалий бизнесга айлантиришга қаратилган дастур;
Кенгаш — бизнес лойиҳаларни саралаш ва молиявий қўллаб-қувватлашга тавсия қилиш ҳамда Жамғарма фаолиятини самарали ташкил этиш учун ўз соҳасида юқори натижаларга эришган ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган 20 нафар тадбиркордан ва экспертлардан иборат таркибда жамоатчилик асосида фаолият юритувчи коллегиал орган;
кредит — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банки томонидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун бериладиган имтиёзли кредит;
қарз — Жамғарма билан лойиҳа ташаббускори ўртасида тузилган шартномага асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, бино ва иншоот, ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё, технология ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича хусусий таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун ажратиладиган маблағ;
стартап лойиҳанинг намунавий модели (MVP) — инновацион маҳсулот ёки хизматнинг бозордаги реал талаб даражасини аниқлаш, унинг иқтисодий ва амалий самарадорлигини дастлабки босқичда баҳолаш имконини берувчи, минимал зарур функциялар мажмуасига эга бўлган дастлабки ишлайдиган модели;
стартап студия — стартап лойиҳаларни келгусида тижоратлаштириш ва инвестициялар жалб қилиш мақсадида стартап ғояларни генерация қилиш (муаммони аниқлаш, унга ечим топиш, бозорни таҳлил қилиш, стартап гипотезасини шакллантириш, истиқболли ғояларни танлаб олиш), жамоаларни шакллантириш, бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш, инновацион маҳсулотнинг намунавий моделини (MVP) яратиш, шунингдек, стартап лойиҳаларни ташкилий, молиявий, технологик қўллаб-қувватлаш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс;
харажатлари қопланадиган стартап лойиҳа (кейинги ўринларда — стартап лойиҳа) — амалга ошиш хавфи мавжуд бўлган шароитда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратувчи инновацион ишланмаларнинг қўлланиши, кўлами ва тез ўсиш суръати билан фарқланадиган, ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан амалга оширилаётган ёки мазкур фуқарога (фуқароларга) тегишли бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилаётган, давомийлиги 7 йилгача бўлган бизнес лойиҳа;
янги ишланма — мавжуд ўхшаш интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан янги белгиларга эга бўлган, амалда қўллаш мумкин бўлган ва амалиётда ундан фойдаланганда катта ижтимоий-иқтисодий самарага эришишни таъминлай оладиган интеллектуал фаолият натижаси (ишлаб чиқариш, маъмурий, тижорат ёки бошқа хусусиятга эга янги ёки мукаммал технология, хизмат ва ташкилий-техник ечим.
Давлат бюджетидан 2025 йилда ажратиладиган 200 млрд сўм;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг қолдиқ маблағлари ҳамда ушбу жамғарма ҳисобидан тузилган шартномалар бўйича олинадиган маблағлар;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
а) тижорат банки орқали тақдим этиладиган қуйидаги миқдорда кредит:
суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача;
хизматлар ипотекаси ёки бошқа таъминот турлари асосида 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача;
таъминот турлари асосида 500 млн сўмдан 5 млрд сўмгача;
таъминот турлари асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари лойиҳалари учун 5 млрд сўмгача;
б) Жамғарма томонидан қуйидаги миқдорларда қарз ажратиш:
фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда ёшларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача;
бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, шунингдек, бино ва иншоот, ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё, технология ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 минг бараваригача;
стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган лойиҳа ташаббускорига cтартап студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш учун 5 млрд сўмгача;
«Янги авлод тадбиркорлари» дастури доирасида тадбиркорликка ўқитилиб, Агентлик сертификатини олган ёшларга бизнес лойиҳасини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача;
китоб сотувини ойига 10 мингдан оширган тадбиркорлик субъектларига «Book cafe», китоб дўкони фаолиятини кенгайтириш учун 1 млрд сўмгача;
касб-ҳунар устахона-лабораториясини ташкил этиш истагини билдирган ташаббускорларга 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 бараваригача миқдорда;
кўчма дўконларда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаш учун 500 млн сўмгача миқдорда ссуда ажратиш;
в) Жамғарма томонидан қуйидагилар учун маблағ ажратиш:
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини яратиш даражасига олиб чиқиш учун чет эллик ва маҳаллий экспертлар, тренерларни (менторларни) жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш;
стартаплар бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган йўналишлардаги ўқув курсларида ўқиш ва сертификат олиш, нуфузли акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб бериш;
Ёшлар технопарки ҳамда олий таълим ташкилотларидаги Тадқиқот ва ишланма марказларида (R&D center) синовдан ўтказиш учун саралаб олинган истиқболли лойиҳаларнинг намунавий моделини (MVP) яратиш харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 50 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги харажатлар учун маблағ ажратиш;
ёшларнинг стартап лойиҳаларини патентлаш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатларини қоплаб бериш;
«Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш мақсадида молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг харажатларини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда ушбу чемпионат натижалари бўйича ғолиб ёки совриндор бўлган (1 — 3-ўринларни қўлга киритган) стартап ва бизнес лойиҳалари эгаларига маблағ ажратиш;
Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ва хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бизнес лойиҳаларга улуш киритиш ва 5 млрд сўмгача инвестиция ажратиш;
«Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича энг яхши 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларнинг ҳар бирига 1 млрд сўмгача инвестиция киритиш;
янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларини қоплаб бериш;
г) Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини тизимли ривожлантириш, уларни йирик бизнесга айлантириш, янги миллий брендларни халқаро бозорларга олиб чиқиш мақсадида:
бизнес ва тадбиркорлик йўналишида — «Business-Combinator» дастури;
креатив маҳсулотлар яратиш йўналишида — «Creative-Combinator» дастури;
заруратга кўра, бошқа соҳа ва йўналишларда ҳам «Combinator» дастурларини амалга ошириш.
5. Жамғарма ҳузурида унинг маблағлари ҳисобидан молиявий кўмак олган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммолар ва масалаларни ҳал қилишга кўмаклашувчи Ёшлар бизнес маслаҳатчилари гуруҳи ташкил этилади.
2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банки орқали кредитлар ажратиш
1-§. Аризаларни кўриб чиқиш ва тижорат банкига молиявий ресурс ажратиш
6. Тижорат банкига ресурс тақдим этиш учун Жамғарма ва тижорат банки ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома (кейинги ўринларда — Бош келишув) тузилади.
Бош келишувда мазкур Низомда белгиланган шартларни ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, молиявий ресурсларни тақдим этиш ва улардан фойдаланиш шартлари ҳамда муддатлари белгиланади.
7. Лойиҳа ташаббускорига ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ кредит ажратилади.
Бунда лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 4-банди «а» кичик бандида назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан биридан фойдаланиш бўйича тижорат банкига тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали ариза билан мурожаат қилади.
8. Лойиҳа ташаббускори ўз аризасига ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади.
9. Ариза берилганидан сўнг лойиҳа ташаббускори тижорат банки томонидан скорингдан ўтказилади ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ўрганилади.
Тижорат банки аризани беш иш кунида кўриб чиқиб, натижаси бўйича кредит ажратиш мақсадида молиявий ресурс олиш учун Жамғармага талабнома ва бизнес лойиҳалар реестрини юбориш ёки аризани рад этиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақида лойиҳа ташаббускорини хабардор қилади.
10. Қуйидаги ҳолларда аризани қаноатлантириш рад этилади:
тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган ҳолларда;
скоринг натижасида лойиҳа ташаббускорининг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса;
ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда.
11. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш мақсадлари учун тижорат банки томонидан кредит ажратилмайди:
қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва (ёки) уларнинг савдосини ташкил этиш;
улгуржи савдони ташкил этиш ва фаолиятини юритиш;
илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;
ёрдам кўрсатилаётган лойиҳалар бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фойдаланилмайдиган енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш;
қонунчилик ҳужжатлари ва тижорат банкининг ички сиёсатида кредит берилмаслиги назарда тутилган бошқа товарлар (ишлар, хизматлар).
12. Тижорат банкининг кредит ажратишни рад этиш ҳақидаги қарори бўйича лойиҳа ташаббускори ўн кун муддат ичида тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали Жамғармага шикоят киритиши мумкин.
13. Ушбу шикоят Агентлик, Жамғарма ва тегишли тижорат банки масъул ходимларидан иборат таркибда тузиладиган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) томонидан беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва тижорат банки томонидан кредит ажратиш рад этилишининг қонунийлиги юзасидан хулоса тайёрланиб, бу ҳақида лойиҳа ташаббускори хабардор қилинади.
Бунда ишчи гуруҳ тижорат банки томонидан кредит ажратилмаслигини асоссиз деб топган ҳолларда тегишли тижорат банки билан келишилгандан сўнг ушбу Низомга мувофиқ лойиҳа ташаббускорига кредит ажратиш учун молиявий ресурс олиш мақсадида Жамғармага ушбу тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабнома ва бизнес лойиҳалар реестри киритилади.
14. Бизнес лойиҳани молиялаштириш учун лойиҳа ташаббускорига кредит ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, тижорат банки уч иш кунида молиявий ресурс олиш учун Жамғармага тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабнома ва бизнес лойиҳалар реестрини киритади.
Талабномада бизнес лойиҳани молиялаштириш тури, миқдори, муддати белгиланади ҳамда тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали Жамғармага тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.
Тақдим этилган талабномадаги маълумотларнинг ҳақиқийлигига тижорат банки жавобгар ҳисобланади.
15. Талабнома ва бизнес лойиҳалар реестри келиб тушган санадан бошлаб Жамғарма уч иш кунида уларни кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади.
16. Мазкур ҳужжатлар Кенгаш томонидан уч иш кунида ушбу Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилиб, натижаси бўйича молиявий ресурс ажратиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Кенгаш қарори мажлис баённомаси тарзида расмийлаштирилиб, Кенгашнинг мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.
17. Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан ортиғи ижобий овоз берган бизнес лойиҳалар (шу жумладан, ижарага олинган объектда фаолият юритаётган) саралаб олинган ҳисобланади ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланади.
18. Жамғарма бир иш кунида:
талабномани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкига билдиришнома (қарор нусхасини илова қилган ҳолда) юборади;
бизнес лойиҳалар реестрида кўрсатилган кредитларни ажратиш маъқулланганда, тижорат банкига Марказий банк асосий ставкасидан бир фоизлик пункт паст ставкада асосий қарздан 2 йилгача ва фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга молиявий ресурс ажратади.
Бунда тижорат банкига ажратиладиган молиявий ресурснинг асосий қарз ва фоиз тўловлари бўйича имтиёз муддатлари ҳамда ушбу молиявий ресурсни ажратиш муддати тижорат банки талабномасида кўрсатилган лойиҳа ташаббускорига кредит ажратиш шартларига мутаносиб равишда белгиланади.
Билдиришномада молиявий ресурс (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
Молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда, тижорат банки бу тўғрисида лойиҳа ташаббускорига тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида маълум қилади.
19. Тижорат банки молиявий ресурслар ажратилган санадан бошлаб беш иш кунида белгиланган тартибда лойиҳа ташаббускори билан ҳужжатларни расмийлаштиради ва унинг банк ҳисобварағига кредит маблағларини ўтказади.
Бунда кредитлар лойиҳа ташаббускорига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада асосий қарздан 2 йилгача ва фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга берилади.
20. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкига ажратиладиган молиявий ресурс алоҳида ҳисобварақлар очилган ҳолда юритилади.
21. Тижорат банки олинган молиявий ресурсдан лойиҳа ташаббускори томонидан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиб боради ҳамда молиявий ресурснинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлайди.
Бунда бизнес лойиҳалар Жамғарма томонидан тижорат банки билан биргаликда танлов асосида жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиниши мумкин.
22. Ажратилган молиявий ресурс ҳисобидан лойиҳа ташаббускорига кредит ажратилмаганда ёки ажратилган кредит муддатидан олдин қайтарилганда, тижорат банки ушбу ажратилган молиявий ресурсни Жамғарма ҳисобварағига Бош келишувда қайд этилган муддатларда қайтариши лозим.
23. Ажратилган молиявий ресурсдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, ушбу маблағларга нисбатан тижорий фоиз ставкалари татбиқ этилади ва тижорат банки томонидан муддатидан олдин тадбиркорлик субъектидан ундириш чоралари кўрилади. Бунда мазкур шартлар кредит шартномасида назарда тутилади ва кредит бўйича фоиз тўловлари тўланганлиги ҳолатидан қатъи назар, тижорий фоиз ставкалари асосида қайта ҳисоб-китоб қилинади.
24. Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган ёки оширилган тақдирда, ажратилган кредит бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.
25. Лойиҳа ташаббускорининг сўровига асосан унинг фаолиятида фойдаланиш мақсадида хорижий давлатлардан асбоб-ускуна, хомашё харид қилиш учун тижорат банки ажратилган кредитларни чет эл валютасига конвертация қилиши мумкин.
26. Тижорат банклари ҳар чоракда Жамғарманинг молиявий ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида, шу жумладан, кредит берилган лойиҳа ташаббускорлари ва бизнес лойиҳалар кесимида ушбу Низомга мувофиқ тижорат банклари томонидан ажратилган кредит, қайтарилган (ундирилган) маблағлар, муддати ўтган қарздорликлар суммаси кўрсатилган ҳисоботни Жамғармага тақдим этади.
Ушбу ҳисоботлар бўйича ҳар чоракда тижорат банки ва Жамғарма ўртасида Жамғарманинг молиявий ресурсларидан фойдаланилиши кўрсатилган таққослаш далолатномалари тузилади.
2-§. Бизнес лойиҳаларга 100 млн сўмгача кредит ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
27. Тижорат банки томонидан суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида қуйидаги субъектларга ажратилади:
якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёшларга;
деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшларга;
ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёшларга;
тўлиқ улушда таъсисчиси ёки таъсисчилари ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига.
28. Кредит қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади:
саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш;
замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш).
29. Бизнес лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 36 ойгача муддатга ажратилиши мумкин.
3-§. Бизнес лойиҳаларга 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача кредит ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
30. Тижорат банклари томонидан хизматлар ипотекаси ёки бошқа таъминот турлари асосида 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача кредитлар қуйидаги субъектларга ажратилади:
якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёшларга;
деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшларга;
тўлиқ улушда таъсисчиси ёки таъсисчилари ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига. Бунда ушбу кредитни ажратиш учун суғурта полиси ёки ариза берилган санада Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича камида «В» (56 — 65 балл) кўрсаткичга эга бўлган юридик шахснинг кафиллик хати талаб этилади.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратилгандан сўнг тадбиркорлик субъектининг устав фонди (устав капитали)даги кредит ажратилиши вақтидаги ёш фуқарога (фуқароларига) тегишли бўлган улуши миқдорини кредит шартномаси муддати давомида камайтириш ёки бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас (ёш фуқаро вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳоллар бундан мустасно). Ушбу талаб бузилган тақдирда, кредит фоизи устав фондида ёш фуқарога (фуқароларига) тегишли бўлган улуш миқдори камайтирилган ёки бошқа шахсга ўтказилган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади ва тижорат банки томонидан ажратилган кредит суммасини муддатидан олдин қайтариш чоралари кўрилади.
Ёшлар ўртасидаги улуш ёки таъсисчи (таъсисчилари) бошқа ёш фуқаро (фуқаролар)га ўзгариши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
31. Кредитлар тадбиркорлик лойиҳаларига, шу жумладан, магистраль ва ички йўллар бўйи, жамоат жойларида (шу жумладан, сайилгоҳлар, туристик масканлар, гастрономик ва ижод кўчаларида) кўчма ёки енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва нуқталарини (чакана савдо расталари, электромобилларни қувватлантириш станциялари ва санитария-гигиена шохобчалари каби) ташкил этиш, ушбу фаолият турларини амалга ошириш учун жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун ажратилади.
4-§. Бизнес лойиҳаларга 5 млрд сўмгача кредит ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
32. Тижорат банклари томонидан таъминот турлари асосида 500 млн сўмдан 5 млрд сўмгача кредитлар қуйидаги субъектларга ажратилади:
тўлиқ улушда таъсисчиси ёки таъсисчилари ёш фуқаро бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга;
яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни ишга жойлаштиришни назарда тутувчи лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатувчи кичик тадбиркорлик субъектларига.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратилгандан сўнг тадбиркорлик субъектининг устав фонди (устав капитали)даги кредит ажратилиши вақтидаги ёш фуқарога (фуқароларга) тегишли бўлган улуши миқдорини кредит шартномаси муддати давомида камайтириш ёки бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас (ёш фуқаро вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳоллар бундан мустасно). Ушбу талаб бузилган тақдирда, кредит фоизи устав фондида ёш фуқарога (фуқароларига) тегишли бўлган улуш миқдори камайтирилган ёки бошқа шахсга ўтказилган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади ва тижорат банки томонидан ажратилган кредит суммасини муддатидан олдин қайтариш чоралари кўрилади.
Ёшлар ўртасидаги улуш ёки таъсисчи (таъсисчилари) бошқа ёш фуқаро (фуқаролар)га ўзгариши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
33. Кредит қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади:
ички ва ташқи бозорларда талаб кўп бўлган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги бизнес лойиҳаларни молиялаштириш;
ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини харид қилиш, қурилиш ишларини амалга ошириш, асосий воситаларни сотиб олиш (шу жумладан, «саноат ипотекаси» асосида) ҳамда айланма маблағларни шакллантириш;
тижорат мақсадларида фойдаланишга мўлжалланган автотранспорт воситаларини харид қилиш;
савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил қилиш;
ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, шу жумладан, рақамли технологиялар ва хорижий тиллар каби йўналишларда таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўналишлар бўйича ташкил этиладиган бизнес лойиҳалар.
5-§. Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг лойиҳаларига 5 млрд сўмгача кредит ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
34. Тижорат банклари томонидан таъминот турлари асосида 5 млрд сўмгача кредитлар қуйидаги субъектларга ажратилади:
аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғини ёшлар ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларига;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизматлар кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларига.
35. Кредитлар минитрактор, культиватор, агротехника тадбирларини амалга ошириш, маҳсулотларни саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ускуналарини харид қилиш ва суғориш тизимлари (қудуқлар бурғилаш) лойиҳалари учун қишлоқ хўжалиги кооперативларига ажратилади.
3-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз ажратиш
1-§. Умумий қоидалар
36. Лойиҳа ташаббускорига ушбу бобга мувофиқ мазкур Низомга 2-иловадаги схемага асосан қарз ажратилади.
Бунда лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 4-банди «б» кичик бандида назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича Жамғармага ариза билан мурожаат қилади.
37. Лойиҳа ташаббускори ўз аризасига ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади.
38. Жамғарма томонидан ўн иш куни ичида аризанинг ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ўрганилади.
39. Қуйидаги ҳолларда ариза кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилмасдан, Жамғарма томонидан лойиҳа ташаббускорига камчиликларни бартараф этиш учун имконият берилади:
тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган ҳолларда;
ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда.
Бунда Жамғарма томонидан камчиликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат белгиланади ва бу ҳақида лойиҳа ташаббускори хабардор қилинади. Лойиҳа ташаббускорининг илтимосномасига биноан камчиликларни бартараф этиш учун берилган муддат Жамғарма томонидан беш кундан кам бўлмаган муддатга узайтирилиши керак.
40. Лойиҳа ташаббускори Жамғарма томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, белгиланган муддатда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни Жамғармага тақдим этиши лозим.
Лойиҳа ташаббускори белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмаса ва бу ҳақида Жамғармани хабардор қилмаса, Жамғарма томонидан белгиланган муддат тугагандан сўнг қарз беришни рад этиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза Кенгашга киритилади.
41. Ушбу боб талабларига мувофиқ бўлган аризалар Жамғарма томонидан ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилади.
42. Аризалар Кенгаш томонидан беш иш куни ичида ушбу Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилиб, натижаси бўйича қарз ажратиш ёки қарз ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Кенгаш қарори мажлис баённомаси тарзида расмийлаштирилиб, Кенгашнинг мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.
43. Қуйидаги ҳолларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган бизнес лойиҳалар (шу жумладан, ижарага олинган объектда фаолият юритаётган лойиҳалар) маъқулланган ҳисобланади ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланади:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 минг бараваригача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, бино ва иншоот, ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё, технология ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун қарз ажратиш бўйича Кенгаш аъзоларининг камида тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан маъқулланганда;
базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хорижий тилларга ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз қарз ажратиш бўйича Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроқ овози билан маъқулланганда;
стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган лойиҳа ташаббускорига стартап студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш учун 5 млрд сўмгача фоизсиз қарз (ссуда) ажратиш Кенгаш аъзоларининг камида тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан маъқулланганда;
«Янги авлод тадбиркорлари» дастури доирасида тадбиркорликка ўқитилиб, Агентлик сертификатини олган ёшларга бизнес лойиҳасини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача миқдорда Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ссуда ажратиш Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроқ овози билан маъқулланганда;
китоб сотувини ойига 10 мингдан оширган тадбиркорлик субъектларига «Book cafe», китоб дўкони фаолиятини кенгайтириш учун 6 ой имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга 1 млрд сўмгача Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида ссуда ажратиш Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроқ овози билан маъқулланганда;
касб-ҳунар устахона-лабораториясини ташкил этиш истагини билдирган ташаббускорларга 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 бараваригача миқдорда ссуда ажратиш Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроқ овози билан маъқулланганда;
кўчма дўконларда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаш учун 500 млн сўмгача миқдорда ссуда ажратиш Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроқ овози билан маъқулланганда.
44. Жамғарма аризани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали уч иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилинади.
Хабарномада қарз ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
45. Кенгаш томонидан лойиҳа ташаббускорининг бизнес лойиҳасига қарз ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, Жамғарма ва лойиҳа ташаббускори ўртасида ўн иш куни ичида қарз шартномаси тузилади.
46. Қарз шартномаси тузилгандан сўнг Жамғарма томонидан уч иш куни ичида қарз шартномасига асосан лойиҳа ташаббускорига ушбу Низомнинг 4-банди «б» кичик бандида белгиланган мақсадлар учун бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратилади.
47. Қарз шартномасида ушбу Низомда белгиланган шартларни ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, қарзларни тақдим этиш ва қайтариш, улардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари белгилаб қўйилади.
2-§. Тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, бино ва иншоот, ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё, технология ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун қарз ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
48. Тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, бино ва иншоот, ишлаб чиқариш фаолияти учун хомашё, технология ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 минг бараваригача миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратилади. Бунда:
ушбу қўллаб-қувватлаш воситасидан лойиҳа ташаббускорига бир вақтнинг ўзида бир нечта бизнес лойиҳалари учун фойдаланишига рухсат этилади;
ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси бўйича қарз ажратиш 2025-2026 йилларда тажриба-синов тариқасида амалга оширилади ҳамда уни молиялаштириш учун 30 млрд сўм йўналтирилади;
ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси орқали бизнес лойиҳалар алоҳида ҳисобварақ орқали молиялаштирилади ва унга қайтган маблағлар белгиланган тартибда янги бизнес лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
49. Жамғарма томонидан қарз лойиҳа ташаббускори бўлган қуйидаги субъектларга ажратилади:
тўлиқ улушда таъсисчиси ёки таъсисчилари ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига;
яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни (шу жумладан, «Ёшлар дафтари»га киритилганларни) ишга жойлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбиркорлик субъектларига қарз ажратилгандан сўнг тадбиркорлик субъектининг устав фонди (устав капитали)даги қарз ажратилиши вақтидаги ёш фуқарога тегишли бўлган улуши миқдорини кредит шартномаси муддати давомида камайтириш ёки бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас (ёш фуқаро вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳоллар бундан мустасно). Мазкур талаб бузилган тақдирда, Жамғарма томонидан ажратилган қарз суммасини ва ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариш чоралари кўрилади.
Ёшлар ўртасидаги улуш ёки таъсисчи (таъсисчилари) бошқа ёш фуқаро (фуқаролар)га ўзгариши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
50. Қарз Жамғарма ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан қуйидаги талабларга жавоб берадиган субъектларга ажратилади:
тадбиркорлик субъекти ариза берган санада Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича камида «ВВ» (66 — 75 балл) кўрсаткичга эга бўлиши;
тадбиркорлик субъекти камида 12 ойдан ортиқ муддат давомида фаолият кўрсатаётган бўлиши;
харид қилинадиган товар ва хизматлар қийматининг тўртдан бир қисми миқдорида Жамғарма даромадини қўшган ҳолда ажратиладиган жами қарзларни тенг улушларда бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан келишувга эришилган бўлиши;
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси маълумотномасига асосан ўртача ва ундан юқори даражага эга бўлиши;
олинадиган қарз ҳисобидан амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаси бўйича тақдим этилган бизнес режа Кенгаш томонидан маъқулланиши.
51. Қарз тадбиркорлик субъектларига харид қилинадиган товар ва хизматларнинг умумий қиймати тўртдан бир қисми миқдорида Жамғарма даромадини қўшган ҳолда, 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга маблағларни қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ажратилади.
52. Лойиҳа ташаббускори ва товар етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ўртасида тузилган шартномага асосан Жамғарма томонидан қарз бўйича бўнак, товарни (иш, хизматни) топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан кейинги тўловлар лойиҳа ташаббускорининг ҳисобварағига молиялаштирилади.
53. Товарнинг топширилгани, ишлар (хизматлар) бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун топшириш-қабул қилиш далолатномасини тасдиқловчи томонлар жавобгар бўлади.
54. Жамғарма томонидан ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси орқали ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши мониторинг қилиб борилади ҳамда ажратилган маблағларни қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Мониторинг давомида Жамғарманинг ходимлари қарз олувчининг бизнес лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудига киришга, уни кўздан кечиришга, қарз олувчидан зарур ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.
Мониторинг тадбирлари қарз олувчини олдиндан хабардор қилган ва хабардор қилмаган ҳолда амалга оширилади.
Мониторинг жараёнига қарз олувчи томонидан тўсқинлик қилиш ҳамда мониторинг қилинадиган бизнес лойиҳа манзилида қарз олувчининг вакиллари ҳозир бўлмаслик ҳолати кетма-кет икки марта содир бўлганда, шунингдек, талаб қилинган ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, Жамғарма қарз шартномасини бир томонлама бекор қилиб, қарзни муддатидан олдин ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Барча мониторинг тадбирлари Жамғарма ходимлари ҳамда қарз олувчи вакиллари томонидан имзоланадиган далолатнома шаклида расмийлаштирилади. Башарти далолатномага қарз олувчининг вакиллари имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида икки нафар холис гувоҳ иштирокида далолатномага ёзиб қўйилади.
55. Агентлик томонидан ҳар чоракда мазкур қўллаб-қувватлаш воситаси бўйича бизнес лойиҳаларга ажратилган қарзларнинг ўз вақтида қайтарилиши ўрганиб борилади ҳамда натижаларига кўра, қуйидагиларни тўхтатиш масаласи кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилади:
ажратилган маблағларнинг қайтарилмаслиги хатарлари юқори бўлган тақдирда, ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси бўйича янги лойиҳаларни молиялаштириш;
тегишли бизнес лойиҳа учун ажратилган қарзларнинг қайтарилмаслиги хавфи юқори бўлган ҳолларда, мазкур лойиҳани молиялаштириш.
56. Қарз шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу қарзларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
3-§. Таълим хизматлари фаолиятини ташкил этиш учун қарз ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
57. Жамғарма томонидан ушбу Низомга 3-иловадаги олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз қарз (ссуда) ажратилади.
58. Қарз қуйидаги субъектларга ажратилади:
репетиторлик фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи фуқароларга;
нодавлат қўшимча таълим фаолиятини, шу жумладан, чет тилларини ўргатиш фаолиятини бошлаганлик тўғрисида таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органини белгиланган тартибда хабардор қилган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига.
59. Қарз ажратишда якка тартибдаги тадбиркор бўлган фуқаро ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг таъсисчиси хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган бўлиши талаб этилади.
60. Қарз лойиҳа ташаббускори томонидан йиллик жами ўқувчиларининг камида 20 фоизи «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўлиши шарти билан ажратилади.
61. Лойиҳа ташаббускори қарз (ссуда) қайтарилишининг таъминоти сифатида Жамғармага қуйидаги таъминот турларидан бири ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:
учинчи шахс кафиллиги;
суғурта полиси;
мол-мулк гарови;
қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
62. Қарз Жамғарма ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан асосий қарзни қайтариш бўйича 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга маблағларни тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан, қарз олувчининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
63. Жамғарма томонидан ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси орқали ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши лойиҳа ташаббускори қўшимча таълим фаолиятини амалга ошираётган маҳалладаги ёшлар етакчиси кўмагида мониторинг қилиб борилади ҳамда ажратилган маблағларни қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Ажратилган қарзлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг қилиш ва унинг натижалари бўйича чораларни қўллаш ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
64. Қарз шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу қарзларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
65. Ссудани қайтариш даврининг сўнгги 6 ойи давомидаги мониторинг натижаларига асосан ажратилган қарзни мақсадли сарфлаган ҳамда қарзни қайтариш муддатини бир мартадан ортиқ бузмаган лойиҳа ташаббускорига ўз фаолиятини кенгайтириш учун ушбу Низомнинг 3-боби 1, 3-параграфларида белгиланган тартибда Жамғарма томонидан Жамғарма кенгаши қарорига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 730 бараваригача миқдорида қўшимча қарз ажратилиши мумкин.
Мазкур қарз маблағларининг мақсадли ишлатилиши ушбу Низомнинг 54-бандида белгиланган тартибда мониторинг қилинади, ушбу маблағлар қарз шартномасида белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолларда, Жамғарма томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
4-§. Стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган лойиҳа ташаббускорига стартап студиялар, инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш учун қарз (ссуда) ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
66. Жамғарма томонидан стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган лойиҳа ташаббускори (юридик шахслар)га стартап студиялар ёки инкубация ва акселерация марказларини ташкил этиш учун ҳар йили 20 тагача лойиҳа учун 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз қарз ажратилади.
67. Қарз Жамғарма кенгаши томонидан маъқуллангандан сўнг, Жамғарма ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан қуйидаги талабларга жавоб берадиган субъектларга ажратилади:
стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган стартап экотизими иштирокчиси бўлиши;
стартап студия ёки инкубация ва акселерация маркази фаолиятини амалга ошириш учун бино ёки унинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи ёки текин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши;
ташкилот уставида стартап студия ёки инкубация ва акселерация марказини ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини амалга ошириш назарда тутилиши;
меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритувчи жамоанинг (заруратга кўра, менежерлар, дизайнерлар, дастурчилар, маркетологлар, молиячилар, ҳуқуқшунослар, экспертлар, менторлар ва бошқалар) мавжудлиги;
юридик шахс, унинг таъсисчилари ва раҳбарининг солиқ қарздорлиги ва мажбурий ижро бюроси юритувида бўлган бошқа қарздорлиги бўлмаслиги;
стартап студиялар ташкил этишга қарз ажратиш учун юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда 6 ойдан кам бўлмаган муддатда стартап студия фаолиятини (стартап лойиҳаларни келгусида тижоратлаштириш ва инвестициялар жалб қилиш мақсадида стартап ғояларни генерация қилиш (муаммони аниқлаш, унга ечим топиш, бозорни таҳлил қилиш, стартап гипотезасини шакллантириш, истиқболли ғояларни танлаб олиш), жамоаларни шакллантириш, бизнес моделларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш, инновацион маҳсулотнинг намунавий моделини (MVP) яратиш, шунингдек, стартап лойиҳаларни ташкилий, молиявий, технологик қўллаб-қувватлаш) амалга ошираётган бўлиши;
инкубация ва акселерация марказини ташкил этишга қарз ажратиш учун юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказган ҳолда 6 ойдан кам бўлмаган муддатда инкубация ва акселерация маркази фаолиятини (ғояни амалий бизнесга айлантириш учун тренерлик (менторлик), ихтисослаштирилган ўқув тадбирлари ва эксперт маслаҳатлари орқали стартап лойиҳаларни дастлабки босқичда қўллаб-қувватлаш, уларга инвестиция киритиш, инвестиция жалб этишга кўмаклашиш, «Demo Day» (стартап лойиҳани инвесторларга тақдимот қилиш) амалга ошираётган бўлиши.
68. Лойиҳа ташаббускори Жамғармага почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали юборган аризасида ташкилотнинг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами), ажратиш сўралаётган қарзнинг суммасини кўрсатиши ҳамда ушбу Низомнинг 67-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши талаб этилади:
стартап студия ёки инкубация ва акселерация фаолиятини амалга ошириш режаси;
ушбу режани амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар сметаси;
300 млн сўмгача миқдорда қарз ажратиш сўралганда, лойиҳа ташаббускори томонидан қарз мажбуриятлари бажарилмаганда, қарзнинг қайтарилмаган қисмини тўлиқ қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олиш ҳақида суғурта полиси ёки ариза берилган санада Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича камида «В» (56 — 65 балл) кўрсаткичга эга бўлган юридик шахснинг кафиллик хати ёхуд гаров таъминоти;
300 млн сўмдан ортиқ миқдорда қарз ажратиш сўралганда, стартап студия қўллаб-қувватлаган ёки инкубация ва акселерация дастурини тугатган стартап лойиҳалар камида 10 000 АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция жалб қилганини тасдиқловчи ҳужжатлар, ариза берилган санада Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича камида «ВВ» (66 — 75 балл) кўрсаткичга эга бўлган юридик шахснинг кафиллик хати ёхуд гаров таъминоти.
Бунда кафиллик тақдим этилганда, Жамғарма кафил билан кафиллик шартномасини тузади.
69. Қарз маблағлари стартап студия ёки инкубация ва акселерация маркази фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатларни (бино ва иншоотни ижарага олиш, таъмирлаш, жиҳозлаш, коммунал тўловлар, меҳнат шартномалари ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида тўловлар, стартап студия ёки инкубация ва акселерация маркази фаолиятини рақамлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тўловлар) амалга ошириш учун фоизсиз қайтариш шарти билан лойиҳа ташаббускорининг банк ҳисобварағига бир нечта траншда (камида 3 та) бўлиб-бўлиб ўтказиб берилади.
Бунда қарз маблағларини стартап лойиҳаларга инвестиция киритиш учун йўналтиришга йўл қўйилмайди.
70. Қарз маблағлари бўлиб-бўлиб ажратилганда, дастлабки тўловдан кейинги тўловлар лойиҳа ташаббускори томонидан қарз маблағлари мақсадли ишлатилганлиги ҳақидаги ҳисоботига ва асословчи тегишли ҳужжатларга асосан уларда қайд этилган маълумотлар мониторинг жараёнида ўз тасдиғини топган ҳолларда ажратилади.
72. Жамғарма томонидан ажратилган қарз маблағларининг лойиҳа ташаббускори томонидан мақсадли фойдаланилиши мониторинг қилиб борилади ҳамда ажратилган маблағларни қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Мониторинг давомида Жамғарманинг ходимлари стартап студия ёки инкубация ва акселерация маркази биносига киришга, уни кўздан кечиришга, лойиҳа ташаббускоридан қарз маблағларининг мақсадли ишлатилиши билан боғлиқ зарур ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.
73. Мониторинг тадбирлари қарз олувчини олдиндан хабардор қилган ёки хабардор қилмаган ҳолда амалга оширилади.
Мониторинг жараёнига лойиҳа ташаббускори томонидан тўсқинлик қилиниши ҳамда мониторинг қилинадиган манзилда лойиҳа ташаббускорининг вакиллари ҳозир бўлмаслиги ҳолати кетма-кет икки марта содир бўлганда, шунингдек, талаб қилинган ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, Жамғарма қарз шартномасини бир томонлама бекор қилиб, қарзни муддатидан олдин ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Барча мониторинг тадбирлари Жамғарма ходимлари ҳамда лойиҳа ташаббускори вакиллари томонидан имзоланадиган далолатнома шаклида расмийлаштирилади. Ушбу далолатномага лойиҳа ташаббускорининг вакиллари имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида икки нафар холис гувоҳ иштирокида далолатномага ёзиб қўйилади.
74. Қарз маблағлари шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу қарзларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
5-§. «Янги авлод тадбиркорлари» дастури доирасида ёшларни тадбиркорликка ўқитиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳамда ўқишни тамомлаб Агентлик сертификатини олган ёшларнинг бизнес лойиҳасини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача миқдорда ссуда ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
75. «Янги авлод тадбиркорлари» дастури доирасида 2030 йилга қадар 20 минг нафар ёшлар тадбиркорликни амалга оширишнинг замонавий шакл ва услублари асосида уч ойгача бўлган муддатда ўқитилади.
Бунда:
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ёшлар Жамғарманинг электрон платформаси орқали тадбиркорлик йўналишларида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади;
аризалар Жамғарма томонидан сараланади ва Кенгаш қарори билан саралаб олинган ёшларнинг якуний рўйхати тасдиқланади;
ёшларга бизнес лойиҳасини ишлаб чиқиш, сотувга чиқиш, бозорни кенгайтириш каби йўналишларни қамраб олувчи тадбиркорлик асослари бўйича билимлар берилади;
ўқитилаётган ёшларнинг лойиҳаларига менторлик ва консультатив хизматлар кўрсатилади;
ўқиш жараёнини ташкил этишда маҳаллий ва хорижий экспертлар (консультантлар) ҳамда хусусий сектор билан Жамғарма ўртасида шартнома асосида ҳамкорлик қилинади.
76. Белгиланган тартибда саралаб олинган талабгорларни илғор хорижий таълим дастурлари асосида 3 ойгача бўлган муддатда тадбиркорликка ўқитиш учун ҳар ойда ёки ўқув дастури якуни бўйича маҳаллий таълим ташкилотининг (экспертининг) сўровига асосан Жамғарма томонидан ҳар бир талабгор учун умумий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Бунда тадбиркорликка қизиқувчи ёшларни ўқитиш, ўқитиш харажатлари учун субсидия ажратиш, сертификатга эга бўлган ёшларга ссуда ажратиш тартиби Кенгаш томонидан тасдиқланади.
77. Тақдим этилган бизнес лойиҳалар Жамғарма томонидан қуйидаги талаблар асосида сараланади:
талабгорнинг ва кафил бўлувчи жисмоний ёки юридик шахснинг солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлиги, шунингдек, мажбурий ижро бюроси юритувида бўлган бошқа қарздорлиги бўлмаслиги;
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилмагани, шунингдек, судланганлик ҳолати мавжуд бўлса, тугаллангани ёки олиб ташлангани;
тақдим этилган бизнес лойиҳада бажариладиган иш (кўрсатиладиган хизмат) ёки реализация қилинадиган маҳсулотга нисбатан бозорда эҳтиёж мавжудлиги асослангани, лойиҳанинг рақобатбардошлиги, лойиҳанинг уникал жиҳатлари, уни кенгайтириш имкониятлари, харажатлар ва даромадлар, лойиҳанинг рентабеллиги, даромадга чиқиш муддати тўғрисидаги маълумотлар келтирилгани.
78. Кенгаш томонидан маъқулланган бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун Жамғарма томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача миқдорда Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ссуда ажратилади.
Бунда ссуда талабгор томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига қарз шартномаси асосида ўтказиб берилади.
80. Жамғарма томонидан ажратилган қарз маблағларининг лойиҳа ташаббускори томонидан мақсадли фойдаланилиши ушбу Низомнинг 72-73-бандларида белгиланган тартибда мониторинг қилинади.
81. Қарз маблағлари шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу маблағларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
6-§. Китоб сотувини ойига 10 мингдан оширган тадбиркорлик субъектларига «Book cafe» ёки китоб дўкони фаолиятини кенгайтириш учун 1 млрд сўмгача ссуда ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари
82. Жамғарма томонидан китоб сотувини ойига 10 мингдан оширган тадбиркорлик субъектларига «Book cafe» ёки китоб дўкони фаолиятини кенгайтириш учун Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир ҳудуд учун жами 1 млрд сўмгача миқдорда ссуда ажратилади.
83. Ссуда Жамғарма ва тадбиркорлик субъекти ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан қуйидаги талабларга жавоб берадиган юридик шахсларга ажратилади:
ойига 10 мингдан ошиқ китоб сотилиши;
«Book cafe» ёки китоб дўкони фаолиятини кенгайтириш учун бино ёки унинг бир қисмига нисбатан мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи ёки текин фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши;
юридик шахс, унинг таъсисчилари ва раҳбарининг солиқ қарздорлиги ва мажбурий ижро бюроси юритувида бўлган бошқа қарздорлиги бўлмаслиги;
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси маълумотномасига асосан ўртача ва ундан юқори даражадаги кредит тарихига эга бўлиши;
олинадиган қарз ҳисобидан амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаси бўйича тақдим этилган бизнес режа Кенгаш томонидан маъқулланиши.
84. Лойиҳа ташаббускори Жамғармага почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали юборган аризасида ташкилотнинг СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами), ажратиш сўралаётган қарзнинг суммасини кўрсатиши ҳамда ушбу Низомнинг 83-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши талаб этилади:
«Book cafe» ёки китоб дўкони фаолиятини кенгайтириш бўйича режаси;
ушбу режани амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар сметаси.
85. Кенгаш қарорига мувофиқ Жамғарма тадбиркорлик субъекти билан қарз шартномасини, шунингдек, тақдим этилган кафиллик ёки гаров таъминоти бўйича кафиллик шартномасини ёки мулк эгаси билан гаров шартномасини тузади ҳамда «Book cafe» ёки китоб дўкони фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатлар (бино ва иншоотни ижарага олиш, таъмирлаш, жиҳозлаш, коммунал тўловлар, меҳнат шартномалари ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида тўловлар ва фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тўловлар) учун Жамғарма ҳисобидан 3 йилгача муддатга 1 млрд сўмгача миқдорда Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида қарз лойиҳа ташаббускорининг банк ҳисобварағига бўлиб-бўлиб ўтказиб берилади.
86. Дастлабки тўловдан кейинги тўловлар лойиҳа ташаббускори томонидан қарз маблағлари мақсадли ишлатилгани ҳақидаги ҳисоботига ва асословчи тегишли ҳужжатларга асосан уларда қайд этилган маълумотлар мониторинг жараёнида ўз тасдиғини топган ҳолларда ажратилади.
88. Жамғарма томонидан ажратилган қарз маблағларининг лойиҳа ташаббускори томонидан мақсадли фойдаланилиши ушбу Низомнинг 72-73-бандларида белгиланган тартибда мониторинг қилинади.
89. Қарз маблағлари шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу маблағларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
7-§. Касб-ҳунар устахона-лабораториясини ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 бараваригача миқдорда ссуда ажратиш
90. Жамғарма томонидан техникум ва нодавлат қўшимча таълим ташкилотларида касб-ҳунар устахона-лабораторияларини ташкил этиш истагини билдирган лойиҳа ташаббускорларига 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир туман (шаҳар) учун жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.
91. Ссуда Жамғарма ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан қуйидаги талабларга жавоб берадиган юридик шахсларга ажратилади:
ўзининг эгалигида ёки узоқ муддатли ижара шартномасига асосан фойдаланаётган бино мавжудлиги;
юридик шахс, унинг таъсисчилари ва раҳбарининг солиқ қарздорлиги ва мажбурий ижро бюроси юритувида бўлган бошқа қарздорлиги бўлмаслиги;
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси маълумотномасига асосан ўртача ва ундан юқори даражадаги кредит тарихига эга бўлиши;
олинадиган қарз ҳисобидан амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаси бўйича тақдим этилган бизнес режа Кенгаш томонидан маъқулланиши;
меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида фаолият юритувчи касб-ҳунарга ўргатиш тажрибасига эга мутахассисларнинг мавжудлиги;
лойиҳа ташаббускори томонидан қарз мажбуриятлари бажарилмаганда, қарзнинг қайтарилмаган қисмини тўлиқ қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олиш ҳақида суғурта полиси ёки ариза берилган санада Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича камида «В» (56 — 65 балл) кўрсаткичга эга бўлган юридик шахснинг кафиллик хати.
92. Лойиҳа ташаббускори Жамғармага почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали юборган аризасида ташкилотнинг СТИР, ажратиш сўралаётган қарзнинг суммасини кўрсатиши ҳамда ушбу Низомнинг 91-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши талаб этилади.
93. Кенгаш қарорига мувофиқ, Жамғарма лойиҳа ташаббускори билан қарз шартномасини, шунингдек, тақдим этилган кафиллик бўйича кафиллик шартномасини тузади ҳамда техникум ва нодавлат қўшимча таълим ташкилотларида касб-ҳунар устахона-лабораторияларини ташкил этиш ва фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатларни (бино ва иншоотни ижарага олиш, таъмирлаш, жиҳозлаш, коммунал тўловлар, меҳнат шартномалари ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида тўловлар, фаолиятни рақамлаштириш ва амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тўловлар) амалга ошириш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 бараваригача миқдорда қарз лойиҳа ташаббускорининг банк ҳисобварағига бўлиб-бўлиб ўтказиб берилади.
94. Дастлабки тўловдан кейинги тўловлар лойиҳа ташаббускори томонидан қарз маблағлари мақсадли ишлатилгани ҳақидаги ҳисоботига ва асословчи тегишли ҳужжатларга асосан уларда қайд этилган маълумотлар мониторинг жараёнида ўз тасдиғини топган ҳолларда ажратилади. Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига лойиҳа ташаббускори шахсан жавобгар ҳисобланади.
96. Жамғарма томонидан ажратилган қарз маблағларининг лойиҳа ташаббускори томонидан мақсадли фойдаланилиши ушбу Низомнинг 72-73-бандларида белгиланган тартибда мониторинг қилинади.
97. Қарз маблағлари шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу маблағларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
8-§. Кўчма дўконларда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаш учун 500 млн сўмгача миқдорда ссуда ажратиш
98. Кенгаш қарорига мувофиқ, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги тадбиркорлик субъектларига кўчма дўконларда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатгача муддатга Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида ҳар бир туман (шаҳар) учун жами 500 млн сўмгача миқдорда ссуда ажратилади:
якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёш фуқаролар;
таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари.
99. Ссуда Жамғарма ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан қуйидаги талабларга жавоб берадиган лойиҳа ташаббускорларига ажратилади:
тадбиркорлик субъектининг, унинг таъсисчилари ва раҳбарининг солиқ қарздорлиги ва мажбурий ижро бюроси юритувида бўлган бошқа қарздорлиги бўлмаслиги;
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси маълумотномасига асосан ўртача ва ундан юқори даражадаги кредит тарихига эга бўлиши;
олинадиган қарз ҳисобидан амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаси бўйича тақдим этилган бизнес режа Кенгаш томонидан маъқулланиши.
100. Лойиҳа ташаббускори қарз (ссуда) қайтарилишининг таъминоти сифатида Жамғармага қуйидаги таъминот турларидан бири ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:
учинчи шахс кафиллиги;
суғурта полиси;
мол-мулк гарови;
қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
101. Лойиҳа ташаббускори Жамғармага почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали юборган аризасида ташкилотнинг СТИР, ажратиш сўралаётган қарзнинг суммасини кўрсатиши ҳамда ушбу Низомнинг 100-бандида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши талаб этилади.
102. Кенгаш қарорига мувофиқ, Жамғарма лойиҳа ташаббускори билан қарз шартномасини ва тақдим этилган таъминот турлари бўйича тегишли шартномаларни тузади ҳамда кўчма дўконларда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлаш (кўчма дўконни харид қилиш, уни жиҳозлаш, зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш) учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида 500 млн сўмгача миқдорда қарз лойиҳа ташаббускорининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
104. Жамғарма томонидан ажратилган қарз маблағларининг лойиҳа ташаббускори томонидан мақсадли фойдаланилиши ушбу Низомнинг 72-73-бандларида белгиланган тартибда мониторинг қилинади.
105. Қарз маблағлари шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу маблағларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.
4-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатларни қисман қоплаб бериш
1-§. Умумий қоидалар
106. Лойиҳа ташаббускори сифатида стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳамда таъсисчиси ёки таъсисчилари ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ариза берилиши мумкин.
107. Лойиҳа ташаббускорига ушбу бобда белгиланган харажатлар ушбу Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ қисман қоплаб берилади.
Бунда лойиҳа ташаббускори қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича Жамғармага ариза билан мурожаат қилади:
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш;
халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш.
108. Лойиҳа ташаббускори ўз аризасига ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади.
109. Жамғарма томонидан ўн иш куни ичида аризанинг ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ўрганилади.
110. Қуйидаги ҳолларда ариза кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилмасдан, Жамғарма томонидан лойиҳа ташаббускорига камчиликларни бартараф этиш учун имконият берилади:
тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;
ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда.
Бунда Жамғарма томонидан аризадаги камчиликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат белгиланади ва бу ҳақида лойиҳа ташаббускори хабардор қилинади. Лойиҳа ташаббускорининг илтимосномасига биноан камчиликларни бартараф этиш учун берилган муддат Жамғарма томонидан беш кундан кам бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
111. Лойиҳа ташаббускори Жамғарма томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, белгиланган муддатда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни Жамғармага тақдим этиши лозим.
112. Қуйидаги ҳолларда Жамғарма томонидан ушбу Низомнинг 113-бандида назарда тутилган муддатларда Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатларни қисман қоплаб беришни рад этиш масаласи Кенгашга киритилади:
лойиҳа ташаббускори белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмаган ва бу ҳақида Жамғармани хабардор қилмаган ҳолларда;
тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;
лойиҳа ташаббускори томонидан аввал ушбу харажатларни қисман қоплаб бериш шаклидаги молиявий ёрдамдан фойдаланилганда;
ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда.
113. Аризалар Жамғарма томонидан ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилади.
114. Аризалар Кенгаш томонидан беш иш куни ичида ушбу Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилиб, натижаси бўйича харажатларни қисман қоплаб бериш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Кенгаш қарори мажлис баённомаси тарзида расмийлаштирилиб, Кенгашнинг мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.
115. Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроқ овози билан маъқулланган лойиҳа ташаббускорларининг аризалари саралаб олинган ҳисобланади ва Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланади.
116. Жамғарма аризани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали уч иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилинади.
Хабарномада харажатларнинг қисман қоплаб берилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.
117. Кенгаш томонидан лойиҳа ташаббускорини қўллаб-қувватлаш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, унга қуйидаги харажатларни қисман қоплаб бериш учун зарур маблағлар ажратилади:
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун чет эллик ва маҳаллий экспертлар, тренерларни (менторларни) жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда;
стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нуфузли инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда.
118. Кенгаш томонидан лойиҳа ташаббускорини қўллаб-қувватлаш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма ва лойиҳа ташаббускори ўртасида ўн иш куни ичида харажатларни қоплаб бериш учун маблағ ажратиш ҳақида шартнома тузилади.
119. Шартнома тузилгандан сўнг Жамғарма томонидан мазкур шартномага асосан уч иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига маблағ ажратилади.
2-§. Хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб беришнинг ўзига хос хусусиятлари
120. Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун қуйидаги йўналишлардаги хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда Жамғарма томонидан қоплаб берилади:
рақамли технологиялар;
дизайнерлик;
логистика, таъминот занжирини бошқариш;
маркетинг;
брендинг ва рекламага оид ишларни ташкил қилиш;
бизнес стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бизнес-таҳлил;
сифат назорати;
таълим;
тиббиёт ва биотехнологиялар;
муқобил энергетика;
чиқиндиларни қайта ишлаш;
электрон тижорат;
юридик хизмат кўрсатиш;
молиявий режалаштириш, инвестицияларни жалб қилиш.
Бунда истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар) тегишли соҳада 3 йилдан кам бўлмаган муддат давомидаги иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
121. Хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар қисман қоплаб берилиши учун лойиҳа ташаббускоридан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий модели (MVP);
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий модели (MVP) яратилгани ҳақидаги жалб этилган эксперт, тренерлар (менторлар) хулосаси;
мақсадли бизнес модел ва тижоратлаштириш режаси;
жалб этилган эксперт, тренер (ментор) билан тузилган шартнома (якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар асосида жалб қилинган ҳолларда меҳнат шартномаси);
бажарилган ишлар бўйича лойиҳа ташаббускори ҳамда тегишли эксперт, тренер (ментор) томонидан тасдиқланган далолатнома;
тўловлар амалга оширилганини тасдиқловчи хизмат кўрсатувчи банк (ёки тўлов ташкилотлари) томонидан тасдиқланган ҳужжатлар нусхалари;
якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар асосида жалб қилинган ҳолларда тўланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот;
лойиҳа ташаббускори фаолият юритаётганига 7 йилдан ортиқ бўлган юридик шахс бўлган ҳолларда амалга оширилаётган стартап лойиҳаси бўйича молиявий операциялар бошланганига 7 йилдан ошмаганини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси.
122. Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб беришда ушбу харажатлар ариза топшириш вақтидан кўпи билан сўнгги 1 йил давомида амалга оширилган бўлиши лозим.
3-§. Стартаплар бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган йўналишлардаги ўқув курсларида ўқиш ва сертификат олиш ҳамда маҳаллий ва нуфузли халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш
123. Жамғарма кенгаши томонидан:
а) Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланадиган йўналишлар бўйича ташкил этиладиган стартап ўқув курсларида ўқиш ва сертификат олиш ҳамда нуфузли акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда тўлаб берилади;
б) Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган Стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган стартап ташаббускорига маҳаллий инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ бадал тўловлари учун ойма-ой жами базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоригача грант ажратилади.
124. Ушбу параграф қоидаларига мувофиқ харажатларга Жамғарма томонидан маблағ ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
а) стартап ўқув курсларида ўқиш ва сертификат олиш харажатларига маблағ ажратиш учун ариза берувчи ва стартап ўқув курслари ташкилотчиси ўртасида тузилган шартнома. Ушбу шартномада назарда тутилган стартап ўқув курслари йўналиши Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланадиган йўналишларга мувофиқ бўлиши талаб этилади;
б) стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган стартап ташаббускори маҳаллий инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ бадал тўловлари учун ариза берувчи ва тасдиқланган рўйхатга киритилган маҳаллий инкубация ёки акселерация дастурлари ташкилотчиси ўртасида имзоланган шартнома, акселерация дастури харажатлари тўлаб берилиши учун қўшимча тарзда истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий модели (MVP);
в) нуфузли халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш учун:
мазкур Низомнинг 123-бандига мувофиқ тасдиқланган рўйхатга киритилган нуфузли халқаро инкубация ёки акселерация дастурларини муваффақиятли тамомлаганини тасдиқловчи мазкур дастурлар тегишли бўлган ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжат нусхаси;
шартнома ва (ёки) оферта;
хизмат кўрсатувчи банк томонидан тақдим этилган тўловни тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси), тўлов қабул қилинганини тасдиқловчи халқаро банклараро тўлов хабарларини узатиш бўйича «Swift» тизими ҳужжатлари нусхалари ва (ёки) инвойс нусхалари;
акселерация дастури харажатларини қоплаб бериш назарда тутилган ҳолларда истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий модели (MVP).
4-§. Ёшлар технопарки ҳамда олий таълим ташкилотларининг Тадқиқот ва ишланма марказларида (R&D center) синовдан ўтказиш учун саралаб олинган истиқболли лойиҳаларнинг намунавий моделини (MVP) яратиш харажатлари учун маблағ ажратиш
125. Ўзбекистон Республикаси Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ёшлар технопарки ва олий таълим ташкилотларидаги Тадқиқот ва ишланма марказларида (R&D center) синовдан ўтказиш учун истиқболли лойиҳаларни саралаб олиш бўйича танлов ўтказилади.
Бунда танлов комиссияси таркибига Жамғарма вакили доимий аъзо сифатида киритилади.
126. Танлов натижаларига кўра, синовдан ўтказиш учун саралаб олинган йилига 10 тагача истиқболли лойиҳаларга намунавий модель (MVP) яратиш харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 50 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги маблағларни қоплаб бериш учун Жамғарма ҳисобидан «R&D» ваучер тақдим этилади.
Ушбу ваучер ҳисобидан истиқболли лойиҳалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда синовдан ўтказилади.
127. Инновацион ривожланиш агентлиги истиқболли лойиҳаларни синовдан ўтказиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва самарадорлигини ҳар бир лойиҳа кесимида доимий мониторинг қилиб боради ҳамда мониторинг натижаларини Жамғармага ахборот тизими орқали киритиб боради.
Лойиҳа учун ажратилган маблағларнинг сарфланмаган ёки мақсадсиз фойдаланилган қисми лойиҳа якунида Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан Жамғармага қайтариб берилади.
5-§. Ёшларнинг стартап лойиҳаларини патентлаш ҳамда тадбиркорлик субъектининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини давлат рўйхатидан ўтказиш харажатларини қоплаб бериш
128. Жамғарма томонидан ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига стартап лойиҳаларини патентлаш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бир талабгор учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача бўлган харажатлари қоплаб берилади.
129. Ушбу параграфда назарда тутилган харажатларни қоплаб бериш учун ариза берувчидан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
ариза;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси томонидан ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасини ёки тадбиркорлик субъектининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома;
ушбу гувоҳномани олиш учун тўловлар амалга оширилганини тасдиқловчи хизмат кўрсатувчи банк (ёки тўлов ташкилотлари) томонидан тасдиқланган ҳужжатлар нусхалари.
130. Ёшларнинг стартап лойиҳаларини патентлаш ҳамда тадбиркорлик субъектининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришда ушбу харажатлар ариза топшириш вақтидан кўпи билан сўнгги 1 йил давомида амалга оширилган бўлиши талаб этилади.
131. Ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Кенгаш қарорига мувофиқ харажатларни қоплаб бериш учун маблағлар ариза берувчига тўлаб берилади.
6-§. «Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш мақсадида молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг харажатларини тўлаш учун маблағ ажратиш
132. Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланадиган тартибга асосан «Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича ғолиб ёки совриндор (1 — 3-ўринларни қўлга киритган) бўлган стартап ва бизнес лойиҳалари эгаларига лойиҳаларни брендга айлантириш мақсадида молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг харажатларини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда маблағ ажратилади.
133. Жамғарма молиявий ва маркетинг хизматларини кўрсатувчи экспертлар рўйхатини очиқ танлов ўтказиш орқали белгиланган тартибда шакллантиради ҳамда уни Жамғарма кенгаши маъқулланганидан кейин электрон ахборот тизимида ушбу рўйхатни эълон қилади ёки янгилаб боради.
134. «Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича ғолиб ёки совриндор бўлган (1 — 3-ўринларни қўлга киритган) стартап ва бизнес лойиҳалари эгалари ушбу рўйхатдаги экспертлардан бирини танлайди ҳамда Жамғармага ушбу эксперт томонидан кўрсатиладиган молиявий ва маркетинг хизматлари хизмат ҳақини тўлаш ҳақида ариза юборади.
Аризага эксперт томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва уларга тўланадиган тўловлар, молиявий ҳамда маркетинг хизматлари орқали эришиладиган натижа ҳақидаги маълумотлар илова қилинади.
135. Ариза берувчининг мурожаати Жамғарма Кенгаши томонидан беш иш кунида кўриб чиқилиб, маъқулланган тақдирда, ариза берувчи ва эксперт ўртасидаги молиявий ҳамда маркетинг хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ Жамғарма томонидан экспертнинг банк тўлов картасига 30 фоиз бўнак тўланади, ишлар тўлиқ бажарилиб, ариза берувчи томонидан қабул қилинганини тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ қолган тўловлар тўлаб берилади.
7-§. Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ва хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бизнес лойиҳаларга улуш киритиш ва инвестиция ажратиш
136. Таъсисчиси ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи, Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ва хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бизнес лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси томонидан улуш киритилади ва 5 млрд сўмгача инвестиция ажратилади.
137. Инвестиция маблағларини олиш учун лойиҳа ташаббускори қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:
тадбиркорлик субъекти камида 6 ойдан ортиқ муддат давомида фаолият кўрсатаётган бўлиши;
тўлиқ улушда таъсисчиси ёки таъсисчилари ёш фуқаро бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти бўлиши;
Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ва хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлиши, хусусан, товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромади ўсиш суръатига эга, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича йиллик айланмаси камида 500 млн сўм ҳамда камида 5 та иш ўрни яратган бўлиши;
юридик шахс, унинг таъсисчилари ва раҳбарининг солиқ қарздорлиги ва мажбурий ижро бюроси юритувида бўлган бошқа қарздорлиги бўлмаслиги;
олинадиган инвестиция ҳисобидан амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаси бўйича тақдим этилган бизнес режа Кенгаш томонидан маъқулланиши.
138. Инвестиция маблағларини олиш учун лойиҳа ташаббускори Жамғарма томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ариза топшириши ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши лозим:
ушбу Низомнинг 137-бандига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
кўрсатиладиган хизмат ёки ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилингани ва хорижий бозорга чиқиш имконияти мавжудлиги, шу жумладан, қайси давлатга чиқиши, ушбу давлатда талаб борлиги, рақобатбардошлиги тўғрисида тақдимот;
лойиҳанинг бизнес режаси;
сўнгги 6 ойда лойиҳада назарда тутилган товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромади тўғрисидаги маълумотлар;
лойиҳа аввал бошқа манбалар томонидан молиялаштирилган бўлса, бу ҳақида маълумотлар;
лойиҳани амалга ошираётган юридик шахс уставининг нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигига лойиҳа ташаббускори жавобгар ҳисобланади.
139. Тақдим этилган ҳужжатлар Кенгаш томонидан ўн беш иш кунида кўриб чиқилади.
Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан ортиғи ижобий овоз берган лойиҳа саралаб олинган ҳамда улар бўйича инвестиция маблағларини ажратиш тасдиқланган ҳисобланади.
140. Инвестиция маблағларини ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
а) лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 137-бандида кўрсатилган шартларга мос келмаслиги;
б) тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар ушбу Низом талабларига мувофиқ келмаслиги, шунингдек, нотўғри маълумотлар тақдим этилгани;
в) инвестиция маблағлари траншлар асосида берилганда, иккинчи ёки кейинги траншларда инвестиция маблағлари ажратилишини рад қилиш учун:
жалб қилинган инвестиция маблағларидан инвестиция шартномасида белгиланмаган мақсадларда фойдалангани;
лойиҳанинг режалаштирилган ўсиш суръати кўрсаткичлари бажарилмагани ёки лозим даражада бажарилмагани.
Инвестиция маблағларини ажратиш ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган асослар билан рад этилган тақдирда, лойиҳа ташаббускори рад этиш учун асос бўлган ҳолатларни бартараф этиш ва аризани такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.
141. Инвестиция шартномаси имзоланган кундан бошлаб ўн иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига юридик шахс устав фонди (устав капитали)га «Yoshlar ventures» венчур жамғармасининг улуши киритилишига оид ўзгартиришлар киритилади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Бунда ушбу венчур жамғарма киритадиган улуш тадбиркорлик субъектининг устав фонди (капитали)нинг 40 фоизидан ортиб кетмайдиган миқдорда бўлиши лозим.
142. Инвестиция маблағлари (инвестиция шартномасида назарда тутилган ҳолларда биринчи транши) лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида лойиҳа ташаббускорининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Инвестиция маблағларининг қолган қисми инвестиция шартномасига илова қилинган лойиҳанинг режалаштирилган ўсиш суръати кўрсаткичларига эришилиши асосида бўлиб-бўлиб ажратилади.
143. Лойиҳа ташаббускори ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасида ўтган чоракда инвестиция маблағлари сарфланиши ҳақидаги маълумотларни ҳамда унга тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг молиявий ҳисоботларини тақдим этиб бориши лозим.
144. Жамғарма ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси лойиҳа ташаббускори томонидан инвестиция шартномаси ҳамда лойиҳанинг режалаштирилган ўсиш суръати кўрсаткичларига эришилишини мониторинг қилиб боради. Ушбу мониторинг давомида, заруратга кўра, Жамғарма ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси лойиҳа ташаббускоридан тегишли маълумот ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли бўлиб, лойиҳа ташаббускори мониторинг ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериши шарт.
145. Лойиҳа ташаббускори томонидан инвестиция шартномаси шартлари бажарилмаса ва (ёки) лойиҳанинг режалаштирилган ўсиш суръати кўрсаткичларига эришилмаса ёхуд лозим даражада бажарилмаса, Жамғарма инвестиция маблағларининг навбатдаги траншларини ажратишни тўхтатишга, лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг устав фонди (устав капитали)га киритилган улушини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилишга ва ажратилган инвестиция маблағларини шартномада белгиланган тартибда қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.
8-§. «Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича энг яхши 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларининг ҳар бирига 1 млрд сўмгача инвестиция киритиш
146. Жамғарма томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Ёш тадбиркорлар» чемпионати натижалари бўйича энг яхши 100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларининг ҳар бирига 1 млрд сўмгача инвестиция ажратилади.
147. Энг яхши бизнес лойиҳаларни тақдим этган тадбиркорлик субъектлари уларга инвестиция ажратиш учун Кенгаш томонидан тасдиқланадиган «Ёш тадбиркорлар» чемпионатини ўтказиш бўйича тартибда назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлиши, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятига янги ишланмани жорий қилган бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, ушбу Тартибда Жамғармада Глобал тадбиркорлар лойиҳа офисини ташкил этишни назарда тутиш ҳамда қуйидагиларни инобатга олиш:
Чемпионатни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ барча босқичларини ёритиш (аризаларни қабул қилиш, баҳолаш, саралаш, ғолибларни эълон қилиш);
нуфузли халқаро стартап акселераторлари, инновация марказлари ва инвестиция тузилмалари (Startup Chile, HiCool Global Entrepreneurs Competition, Startup India, Plug and Play каби) ҳамда юқори малакали маҳаллий ва хорижий экспертлар (консультантлар) билан шартнома асосида ҳамкорлик қилиш;
ёшларнинг энг яхши бизнес ва стартап лойиҳаларини аниқлаш ҳамда рағбатлантиришнинг талаб ва шартларини тасдиқлаш;
чемпионат ғолибларини нуфузли хорижий акселераторлар ва компанияларга амалиёт ўташ дастурларига юбориш.
Белгиланган мезонларга мувофиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси ўртасида инвестиция шартномаси тузилган пайтдан бошлаб ўн иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг устав фондига (устав капиталига) «Yoshlar ventures» венчур жамғармасининг улуши киритилишига оид ўзгартиришлар киритилади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Бунда «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси киритадиган улуш тадбиркорлик субъектининг устав фондининг (капиталининг) 40 фоизидан ортиб кетмайдиган миқдорда бўлиши лозим.
148. Инвестиция маблағлари (инвестиция шартномасида назарда тутилган ҳолларда биринчи транши) лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига «Yoshlar ventures» венчур жамғармасининг улушини киритишни назарда тутувчи ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Инвестиция маблағларининг қолган қисми инвестиция шартномасига илова қилинадиган бизнес лойиҳанинг режалаштирилган ўсиш суръати кўрсаткичларига эришилиши асосида бўлиб-бўлиб ажратилади.
149. Жамғарма томонидан ушбу Низомнинг 143-144-бандларида назарда тутилган тартибда тадбиркорлик субъектидан инвестиция маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича ҳисобот олинади ва мониторинг қилинади.
Маблағларнинг мақсадсиз ишлатилгани ёки бизнес лойиҳанинг режалаштирилган ўсиш суръати кўрсаткичларига эришилмагани аниқланганда, Жамғарма ушбу Низомнинг 145-бандида назарда тутилган чораларни қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.
9-§. Янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларини қоплаб бериш
150. Янги иш бошлаётган ёш тадбиркорлар электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларига уланганда (кейинги ўринларда — муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш), ушбу уланиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш йиғимини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда амалга оширилган харажатлар ушбу параграф қоидаларига мувофиқ Жамғарма томонидан қоплаб берилади.
151. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун тўланган йиғим тўлови қоплаб берилиши учун янги ташкил этилганига 6 ойдан ошмаган ва устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг камида 50 фоизи 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти ушбу харажатлар амалга оширилганига 90 кундан ошмаган, хизмат кўрсатувчи банк (ёки тўлов ташкилотлари) томонидан тасдиқланган тўлов ҳужжатлари нусхаларини илова қилган ҳолда мурожаат қилиши талаб этилади.
152. Тадбиркорлик субъектининг мурожаати ушбу Низомнинг 150-151-бандларига мувофиқ бўлганда, Жамғарма Кенгаши қарорига мувофиқ муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун тўланган йиғимнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача қисмини қоплаш учун Жамғарма томонидан маблағлар тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
5-боб. «Combinator» дастурларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
153. «Combinator» дастурлари ёшларнинг стартап, бизнес ва креатив ғояларини шакллантириш ва лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган дастурларни йўлга қўйиш мақсадида Жамғарма ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
бизнес ва тадбиркорлик йўналишида — «Business-Combinator» дастури;
креатив маҳсулотлар яратиш йўналишида — «Creative-Combinator» дастури.
Заруратга кўра, Кенгаш аъзоларининг камида 70 фоизидан ортиғининг ижобий овози асосида қабул қилинган қарорига мувофиқ бошқа соҳа ва йўналишларда ҳам «Combinator» дастурларини жорий этиш орқали ёшларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари кенгайтирилади.
154. «Combinator» дастурлари доирасида:
ёшларни ўқитиш учун зарур шароит ва моддий-техник база шакллантирилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида ментор ва экспертлар жалб қилинади;
Жамғарма кенгаши томонидан белгиланадиган мезон ва талабларга мувофиқ истиқболли ташаббусга эга ёшлар танлаб олинади ва ўқитилади;
Кенгаш қарорига асосан дастур иштирокчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули тўлаб берилади;
дастурларни муваффақиятли тугатган ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашилади, шу жумладан, «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси ҳисобидан уларнинг лойиҳаларига улуш ва инвестиция киритиш орқали қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.
155. «Combinator» дастурларида иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар Жамғарманинг электрон платформаси орқали ариза билан мурожаат қилади.
Аризалар Жамғарма ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси томонидан сараланади ҳамда Кенгаш томонидан тасдиқланган ёшларнинг якуний рўйхати электрон платформада эълон қилинади.
Ёшларга ушбу Низомнинг 153-бандида белгиланган йўналишларда тадбиркорлик асослари бўйича билимлар берилади.
156. «Combinator» дастурлари орқали талабгорларни ўқитиш учун танлаб олиш мезонлари, талабгорлар ўқитиладиган таълим дастури йўналишлари, ўқиш муддати ҳамда ушбу бобда назарда тутилмаган, талабгорларни «Combinator» дастурлари орқали ўқитиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар Кенгаш томонидан белгиланади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
157. Жамғарма директори ҳар чоракда Кенгашга Жамғарма маблағларидан фойдаланилгани тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
158. Ушбу Низомга мувофиқ молиявий кўмак олувчи субъектлар билан Агентлик, Кенгаш аъзолари, Жамғарма ва «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси ўртасида аффилланганлик ҳолати бўлмаслиги лозим.
159. Ушбу Низом билан тартибга солинмаган масалаларни амалга ошириш тартиби Кенгаш қарори билан белгиланади.
160. Лойиҳа ташаббускори аризасининг рад этилгани, шунингдек, мансабдор шахслар ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
161. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни тижорат банклари орқали молиялаштириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддати
1-босқич
Лойиҳа ташаббускори
Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича тижорат банкига тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.
Лойиҳа ташаббус-корининг мурожаатига кўра
2-босқич
Тижорат банки
1. Лойиҳа ташаббускорини скорингдан ўтказади ва Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади.
2. Бизнес лойиҳани молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилинганда, молиявий ресурслар олиш учун тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали Жамғармага талабнома ва бизнес лойиҳалар реестрини тақдим этади.
5 иш куни ичида
3-босқич
Жамғарма
Талабнома ва бизнес лойиҳалар реестрини умумлаштириб, кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади.
3 иш кунида
4-босқич
Кенгаш
Талабнома ва бизнес лойиҳалар реестрининг Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади ва натижаси бўйича молиявий ресурс ажратиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
3 иш кунида
5-босқич
Жамғарма
Талабномани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкига билдиришнома (қарор нусхасини илова қилган ҳолда) юборади.
Бизнес лойиҳалар реестрида кўрсатилган кредитларни ажратиш маъқулланганда, тижорат банкига Марказий банк асосий ставкасидан бир фоизлик пункт паст ставкада асосий қарздан 2 йилгача ва фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга молиявий ресурс ажратади.
1 иш кунида
6-босқич
Тижорат банки
1. Молиявий ресурс ажратиш рад этилган ҳолларда бу ҳақида лойиҳа ташаббускорини хабардор қилади.
2. Молиявий ресурс ажратиш маъқулланганда, лойиҳа ташаббускори билан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради ва Жамғарма томонидан ажратилган молиявий ресурс ҳисобидан унинг банк ҳисобварағига кредитни ўтказади.
5 иш кунида
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддати
1-босқич
Лойиҳа ташаббускори
Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича Жамғармага тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.
Лойиҳа ташаббус-корининг мурожаатига кўра
2-босқич
Жамғарма
1. Лойиҳа ташаббускорининг аризаси ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади.
Ўрганиш натижаларига кўра лойиҳа ташаббускорининг аризаси ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, аризани Кенгашга киритишни рад этади ва бу ҳақида лойиҳа ташаббускорини хабардор қилади.
1. 10 иш куни ичида
2. Лойиҳа ташаббускорининг аризаси ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, аризани Кенгашга киритади.
2. Ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар
3-босқич
Кенгаш
Бизнес лойиҳаларни кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарз ажратиш ёки қарз ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
5 иш куни ичида
4-босқич
Жамғарма
Қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали лойиҳа ташаббускорига хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилади.
3 иш куни ичида
5-босқич
Лойиҳа ташаббускори, Жамғарма
Қарз шартномасини тузади.
10 иш куни ичида
6-босқич
Жамғарма
Қарз шартномасига асосан лойиҳа ташаббускорига қарз ажратади.
3 иш куни ичида
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун қарз ажратиладиган олис ва чекка ҳудудлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Туман номи
Олис ва чекка ҳудудлар номи
1. Қорақалпоғистон Республикаси
1.
Бўзатов тумани
«Аспантай» ОФЙ
2.
«Кўксув» ОФЙ
3.
Қўнғирот тумани
«Қорақалпоғистон» ШФЙ
4.
«Жаслиқ» ШФЙ
5.
«Қирққиз» ШФЙ
6.
«Суўенли» ОФЙ
7.
«Раўшан» ОФЙ
8.
«Ажинияз» ОФЙ
9.
«Елабад» ШФЙ
10.
«Хорезм» ОФЙ
11.
Мўйноқ тумани
«Қазақдарья» ОФЙ
12.
«Қизилжар» ОФЙ
13.
«Ҳакимота» ОФЙ
14.
Тахтакўпир тумани
«Маржанкўл» МФЙ
15.
«Қоструба» МҚФЙ
16.
«Қонираткўл» ОФЙ
17.
«Белтау» ОФЙ
18.
«Мулк» ОФЙ
19.
Тўрткўл тумани
«Оққамиш» ОФЙ
20.
«Қумбасқан» ОФЙ
21.
«Пахтаобод» ОФЙ
22.
«Ёнбошқалъа» ОФЙ
23.
«Кўкча» ОФЙ
24.
«Атауба» ОФЙ
25.
Қораўзак тумани
«Қойбақ» ОФЙ
26.
Амударё тумани
«Назархон» ОФЙ
27.
Тахиатош тумани
«Сарайкўл» ОФЙ
28.
Кегейли тумани
«Жалпақжап» ОФЙ
29.
«Кукузак» ОФЙ
30.
Шуманай тумани
«Бирлешик» ОФЙ
31.
«Кетенлер» ОФЙ
32.
Хўжайли тумани
«Қумжиққин» ОФЙ
33.
Нукус тумани
«Кердер» ОФЙ
34.
«Тақиркўл» ОФЙ
35.
Чимбой тумани
«Қизилўзяк» ОФЙ
36.
Қонликўл тумани
«Сариолтин» ОФЙ
37.
«Жайхун» МФЙ
38.
Нукус шаҳри
«Қаратау» МФЙ
39.
Элликқалъа тумани
«Чуқурқақ» МФЙ
2. Бухоро вилояти
40.
Шофиркон тумани
«Шароф Рашидов» МФЙ
41.
Ромитан тумани
«Газли» МФЙ
42.
«Қизилравот» МФЙ
43.
Ғиждувон тумани
«Кўкча» МФЙ
44.
Пешкў тумани
«Жонгелди» МФЙ
3. Жиззах вилояти
45.
Янгиобод тумани
«Сармич» МФЙ
46.
«Ҳавотоғ» ҚФЙ
47.
Фориш тумани
«Гараша» МФЙ
48.
«Нарвон» МФЙ
49.
«Ўхум» МФЙ
50.
«Дарбоза» МФЙ
51.
«Дўстлик» МФЙ
52.
Арнасой тумани
«Бўстон» МФЙ
53.
Ғаллаорол тумани
«Гулчамбар» ҚФИ
54.
«Ғўбдин» МФЙ
55.
«Кўкбулоқ» ҚФЙ
56.
«Қипчоқсув» МФЙ
57.
«Жийдали» ҚФЙ
58.
«Қўйтош» ШФЙ
59.
«Оқтош» МФЙ
60.
«Саврук» МФЙ
61.
«Коризқудуқ» ҚФЙ
62.
Зафаробод тумани
«Чимқўрғон» ҚФЙ
63.
Зарбдор тумани
«Оқар» МФЙ
64.
Бахмал тумани
«Бахмал» ҚФЙ
65.
«Музбулоқ» МФЙ
66.
Шароф Рашидов тумани
«Кўрпасой» МФЙ
67.
«Тинчлик» МФЙ
4. Қашқадарё вилояти
68.
Қарши тумани
«Поштон» МФЙ
69.
«Чўлибўстон» МФЙ
70.
«Керайит» МФЙ
71.
«Ҳилол» МФЙ
72.
«Боғобод» МФЙ
73.
«Хонобод» МФЙ
74.
Деҳқонобод тумани
«Бошчорбоғ» МФЙ
75.
«Бойқўрғон» МФЙ
76.
«Оққишлоқ» МФЙ
77.
«Тарқопчиғай» МФЙ
78.
«Дуоб» МФЙ
79.
«Сарчашма» МФЙ
80.
«Теракли» МФЙ
81.
«Ойбек» МФЙ
82.
«Чашмаимирон» МФЙ
83.
«Чилгаз» МФЙ
84.
Қамаши тумани
«Катта ўра» МФЙ
85.
«Боғобод» МФЙ
86.
Косон тумани
«Алачабоб» МФЙ
87.
«Уйрот» МФЙ
88.
«Хўжақудуқ» МФЙ
89.
Нишон тумани
«Дўстлик» МФЙ
90.
«Қирққулоч» МФЙ
91.
Касби тумани
«Чўлқувар» ҚФЙ
92.
«Дўстлик» МФЙ
93.
Чироқчи тумани
«Мирзатуп» МФЙ
94.
«Араббанди» МФЙ
95.
«Чамбил» МФЙ
96.
«Лангар» МФЙ
97.
«Тарағай» МФЙ
98.
«Қуруқсой» МФЙ
99.
«Мустақиллик» МФЙ
100.
«Қўшанҳор» МФЙ
101.
«Янгиҳаёт» МФЙ
102.
«Кишмиштепа» МФЙ
103.
«Наврўз» МФЙ
104.
«Галабек» МФЙ
105.
Кўкдала тумани
«Эски анҳор» МФЙ
106.
«Шўрқудуқ» МФЙ
107.
«Чорвадор» МФЙ
108.
«Шўрбозор» МФЙ
109.
«Гулистон» МФЙ
110.
«Талоқтепа» МФЙ
111.
«Умакай» МФЙ
112.
«Айритом» МФЙ
113.
«Тошли» МФЙ
114.
«Ҳардури» МФЙ
115.
«Қаноатли» МФЙ
116.
«Хушали» МФЙ
117.
Шаҳрисабз тумани
«Ғилон» МФЙ
118.
«Мираки» МФЙ
119.
«Сарчашма» МФЙ
120.
«Кўл» МФЙ
121.
«Ҳисорак» МФЙ
122.
«Сайёд» МФЙ
123.
Яккабоғ тумани
«Татар» МФЙ
124.
«Ўрта» МФЙ
125.
Миришкор тумани
«Гулшанбоғ» МФЙ
126.
«Навбаҳор» МФЙ
127.
«Помуқ» МФЙ
128.
Китоб тумани
«Кухсор» МФЙ
129.
Муборак тумани
«Сардоба» МФЙ
130.
Ғузор тумани
«Қоракўл» МФЙ
131.
«Эшонқудуқ» МФЙ
5. Навоий вилояти
132.
Зарафшон шаҳри
«Мурунтов» МФЙ
133.
«Даугизтау» МФЙ
134.
Хатирчи тумани
«Майдон» МФЙ
135.
«Мирдош» МФЙ
136.
«Ангидон» МФЙ
137.
«Лангар» МФЙ
138.
Учқудуқ тумани
«Кўкпатас» ОФЙ
139.
«Алтинтов» ОФЙ
140.
«Узунқудуқ» ОФЙ
141.
«Боздун» ОФЙ
142.
«Мингбулоқ» ОФЙ
143.
«Кўкаяз» ОФЙ
144.
Нурота тумани
«Янгитурмуш» МФЙ
145.
«Қадоқ» МФЙ
146.
«Сентоб» МФЙ
147.
«Темирқовуқ» МФЙ
148.
«Қизилча» МФЙ
149.
«Сувлиқ» МФЙ
150.
«Каттасой» МФЙ
151.
Конимех тумани
«Қараката» ҚФЙ
152.
«Саржал» ОФЙ
153.
«Янгиқазғон» ҚФЙ
154.
«Учтепа» ОФЙ
155.
«Боймурат» ОФЙ
156.
Қизилтепа тумани
«Янгиҳаёт» МФЙ
157.
Томди тумани
«Аяққудуқ» ОФЙ
158.
«Керегетов» ОФЙ
159.
«Кериз» ОФЙ
160.
«Сукетти» ОФЙ
161.
«Томдибулақ» ОФЙ
162.
«Шиели» ОФЙ
6. Наманган вилояти
163.
Поп тумани
«Гулистон» МФЙ
164.
«Юқори Чодакбоши» МФЙ
165.
«Навбаҳор» МФЙ
166.
«Боғишамол» МФЙ
167.
«Чоркесар» МФЙ
168.
«Қўшминор» МФЙ
169.
«Имонота» МФЙ
170.
«Маданият» МФЙ
171.
Янгиқўрғон тумани
«Зарбдор» МФЙ
172.
«Мамай» МФЙ
173.
«Қайроқи» МФЙ
174.
Чортоқ тумани
«Ҳазратишоҳ» МФЙ
175.
«Боғистон» МФЙ
176.
«Созсой» МФЙ
7. Самарқанд вилояти
177.
Нуробод тумани
«Сазағон» МФЙ
178.
«Омондара» МФЙ
179.
«Жом» МФЙ
180.
«Саҳоба» МФЙ
181.
«Жарқудуқ» МФЙ
182.
«Булоқбоши» МФЙ
183.
«Ағрон» МФЙ
184.
«Аработа» МФЙ
185.
«Нурдум» МФЙ
186.
«Олтинсой» МФЙ
187.
«Бошқудуқ» МФЙ
188.
«Олға» МФЙ
189.
«Ўртабўз» МФЙ
190.
«Лолазор» МФЙ
191.
«Тепақул» МФЙ
192.
«Сарой» МФЙ
193.
«Навбаҳор» МФЙ
194.
«Бунёдкор» МФЙ
195.
Пайариқ тумани
«Накурт» МФЙ
196.
«Ғаллакор» МФЙ
197.
Иштихон тумани
«Бойлота» МФЙ
198.
«Мирзакўл» МФЙ
199.
«Зарбулоқ» МФЙ
200.
«Барлос» МФЙ
201.
Пастдарғом тумани
«Қўшқудуқ» МФЙ
202.
«Баҳор» МФЙ
203.
Каттақўрғон тумани
«Бунёдкор» МФЙ
204.
«Жизмонсой» МФЙ
205.
Қўшработ тумани
«Тоз» МФЙ
206.
«Янгиқишлоқ» МФЙ
207.
«Жонбулоқ» МФЙ
208.
«Қўштамғали» МФЙ
209.
«Оқчобсой» МФЙ
210.
«Минишкор» МФЙ
211.
«Чиммос» МФЙ
212.
«Қоратош» МФЙ
213.
«Дўстлик» МФЙ
214.
«Қовунчи» МФЙ
215.
«Пангат» МФЙ
216.
«Қувкалла» МФЙ
217.
«Озод» МФЙ
218.
«Юқорисарой» МФЙ
219.
«Янгиқишлоқ» МФЙ
220.
«Урганжи» МФЙ
221.
Пахтачи тумани
«Чашма» МФЙ
8. Сирдарё вилояти
222.
Сардоба тумани
«Равот» МФЙ
223.
«Пахтакор» МФЙ
224.
«Дўстлик» МФЙ
225.
«Бирлик» МФЙ
226.
Оқолтин тумани
«Бўстон» МФЙ
227.
Сайхунобод тумани
«Ўрикзор» МФЙ
228.
Сирдарё тумани
«Тараққиёт» МФЙ
229.
Ховос тумани
«Бинокор» МФЙ
230.
Мирзаобод тумани
«Йўлдошобод» МФЙ
231.
«Янгиҳаёт» МФЙ
232.
«Баҳористон» МФЙ
9. Сурхондарё вилояти
233.
Бандихон тумани
«Обикор» МФЙ
234.
«Лимонзор» МФЙ
235.
«Обод юрт» МФЙ
236.
Музработ тумани
«Чегарачи» МФЙ
237.
«Файзиобод» МФЙ
238.
Термиз тумани
«Гулбаҳор» МФЙ
239.
Олтинсой тумани
«Хўжаипок» МФЙ
240.
Шўрчи тумани
«Тамшуш» МФЙ
241.
Қумқўрғон тумани
«Тебат» МФЙ
242.
«Хўжамулки» МФЙ
243.
«Ариқошган» МФЙ
244.
Шеробод тумани
«Чорбоғ» МФЙ
245.
«Вандоп» МФЙ
246.
«Узунсой» МФЙ
247.
«Ғуржак-2» МФЙ
248.
«Қорабоғ» МФЙ
249.
«Меҳнатобод» МФЙ
250.
Сариосиё тумани
«Сангардак» МФЙ
251.
«Субҳидам» МФЙ
252.
«Чош» МФЙ
253.
«Хонжиза» МФЙ
254.
«Маланд» МФЙ
255.
«Карш» МФЙ
256.
«Эҳтиром» МФЙ
257.
«Ҳумоюн» МФЙ
258.
Узун тумани
«Хурсанд» МФЙ
259.
«Маданий турмуш» МФЙ
260.
«Толтугай» МФЙ
261.
«Боботоғ» МФЙ
262.
«Янгиобод» МФЙ
263.
«Хўжакулсин» МФЙ
264.
«Ўрмончи» МФЙ
265.
«Оқмачит» МФЙ
266.
«Нурли келажак» МФЙ
267.
«Заркамар» МФЙ
268.
«Томчи» МФЙ
269.
«Паҳлавон» МФЙ
270.
«Жийдабулоқ» МФЙ
271.
Бойсун тумани
«Қизилнавр» МФЙ
272.
«Хўжаидод» МФЙ
273.
«Дехиболо» МФЙ
274.
«Чилонзор» МФЙ
275.
«Ўрмончи» МФЙ
276.
«Ўрта мачай» МФЙ
277.
«Мунчоқ» МФЙ
278.
«Газа» МФЙ
279.
Денов тумани
«Пожур» МФЙ
280.
«Ушор» МФЙ
281.
«Кўҳсор» МФЙ
282.
«Ёшлик» МФЙ
10. Тошкент вилояти
283.
Бекобод тумани
«Уяс» МФЙ
284.
«Найман» МФЙ
285.
«Деҳқонобод» МФЙ
286.
«Ачамайли» МФЙ
287.
Паркент тумани
«Янги Санганак» МФЙ
288.
Юқори Чирчиқ тумани
«Қурсой» МФЙ
289.
Бўка тумани
«Кўкорол» МФЙ
290.
«Истиқлол» МФЙ
291.
«Самарқанд» МФЙ
292.
«Янгиқўрғон» МФЙ
293.
Оҳангарон тумани
«Янгиҳаёт» МФЙ
294.
«Овжазсой» МФЙ
295.
«Гулобод» МФЙ
296.
«Кўксарой» МФЙ
297.
«Чинор» МФЙ
298.
«Четсув» МФЙ
299.
«Сусам» МФЙ
300.
«Гўшсой» МФЙ
301.
Бўстонлиқ тумани
«Қорамозор» МФЙ
302.
«Навобод» МФЙ
303.
«Бурчмулло» МФЙ
304.
«Нанай» МФЙ
305.
«Қораманас» МФЙ
306.
«Боғистон» МФЙ
307.
«Дадабаев» МФЙ
308.
«Яккатут» МФЙ
309.
«Узун» МФЙ
310.
«Боладала» МФЙ
311.
«Пском» МФЙ
312.
«Чимган» МФЙ
313.
Пискент тумани
«Оқтепа» МФЙ
314.
«Оқтом» МФЙ
315.
Ангрен шаҳри
«Янгиҳаёт» МФЙ
316.
«Лашкерак» МФЙ
317.
«Жигаристон» МФЙ
318.
Паркент тумани
«Толбулоқ» МФЙ
319.
«Файзобод» МФЙ
320.
«Ойдин» МФЙ
11. Фарғона вилояти
321.
Сўх тумани
«Янгиариқ» МФЙ
322.
«Сариканда» МФЙ
323.
«Офтобру» МФЙ
324.
«Навобод» МФЙ
325.
«Мулгон» МФЙ
326.
«Демурсад» МФЙ
327.
«Зангат» МФЙ
328.
«Қизилқиёқ» МФЙ
329.
«Ҳушёр» МФЙ
330.
«Шарқобод» МФЙ
331.
«Ленбур» МФЙ
332.
«Cўх» МФЙ
333.
«Ғазнов» МФЙ
334.
«Равон» МФЙ
335.
«Сарибозорча» МФЙ
336.
«Қалъа» МФЙ
337.
«Чумоқча» МФЙ
338.
«Гулистон» МФЙ
339.
«Чашма» МФЙ
340.
«Девайрон» МФЙ
341.
«Қалъача» МФЙ
342.
«Тул» МФЙ
343.
Фарғона тумани
«Ёрдон» МФЙ
344.
«Шоҳимардонобод» МФЙ
345.
«Шоҳимардон» МФЙ
346.
«Бой маҳалла» МФЙ
347.
«Юқори Гулшан» МФЙ
348.
«Гулшан» МФЙ
349.
«Гузар» МФЙ
350.
«Шарқ ҳақиқати» МФЙ
351.
«Улуғбек» МФЙ
352.
«Сойбўйи» МФЙ
353.
«Юқори Арча» МФЙ
354.
«Қурилиш» МФЙ
355.
«Чимён» МФЙ
356.
«Шифокор» МФЙ
357.
«Миндон» МФЙ
358.
«Қўриқ» МФЙ
359.
«Фарғона» МФЙ
360.
«Хонқиз» МФЙ
361.
«Янгийўл» МФЙ
362.
«Майдон» МФЙ
363.
«Қўрғонтепа» МФЙ
364.
«Ҳосилот» МФЙ
365.
Ўзбекистон тумани
«Тинчлик» МФЙ
12. Хоразм вилояти
366.
Тупроққалъа тумани
«Тупроққалъа маскани» МФЙ
367.
«Саримай» МФЙ
368.
«Ҳазорасп» МФЙ
369.
«Нукус» МФЙ
370.
Қўшкўпир туман
«Араблар» МФЙ
Изоҳ. Ушбу рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг таклифига асосан Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан харажатлар учун маблағ ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддати
1-босқич
Лойиҳа ташаббускори
Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича Жамғармага тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.
2. Ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар.
3-босқич
Кенгаш
Аризаларнинг Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади, натижаси бўйича харажатлар учун маблағ ажратиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
5 иш куни ичида
4-босқич
Жамғарма
Қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали лойиҳа ташаббускорига хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилади.
3 иш куни ичида
5-босқич
Лойиҳа ташаббускори, Жамғарма
Харажатлар учун маблағ ажратиш ҳақида шартнома тузади.
10 иш куни ичида
6-босқич
Жамғарма
Шартномага асосан лойиҳа ташаббускорига маблағ ажратади.
«3. Ушбу Низомга мувофиқ, акселерация ёки инкубация дастурларини муваффақиятли якунлаган ёки стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган ёхуд бошқа венчур жамғармаларидан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга Венчур жамғарма томонидан уларнинг устав фонди (устав капитали)нинг 40 фоизидан ортиб кетмайдиган миқдорда улуш киритилади ва қуйидаги миқдорларда инвестиция маблағлари (кейинги ўринларда — инвестиция маблағлари) ажратилади:
истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага — 500 млн сўмгача;
Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага — 2 млрд сўмгача;
хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага — 5 млрд сўмгача.
Бунда ҳар бир стартап лойиҳа ташаббускори қуйидаги талаблардан бирига мос бўлиши лозим:
стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси кейинчалик юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки таъсисчи ёш бўлган юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъекти бўлиши;
акселерация ёки инкубация дастурларида иштирок этган бўлиши;
Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловлардан бирида ғолиб деб топилган бўлиши;
бошқа венчур жамғармаларидан инвестиция жалб қилган бўлиши (бошқа венчур жамғармалардан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга мазкур инвестицияга тенг миқдоргача бўлган, бироқ ушбу бандда белгиланган миқдордан юқори бўлмаган инвестиция маблағлари ажратилади).»;
қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Энг яхши ғоялар (идеатонлар) ва ахборот технологиялари ечимлари (хакатонлар) танловлари ғолибларига бошланғич даражадаги стартап лойиҳаларга нуфузли инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш шарти билан 20 минг АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда маблағлар конвертация қилинадиган (кейинчалик стартап устав капиталидаги улушга айлантирилиши мумкин бўлган) қарз сифатида ажратилади.»;
«4. Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага инвестиция маблағлари мазкур намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (хизматлар) реализацияси босқичларини ўз ичига олган чора-тадбирлар ҳамда улар бўйича харажатларни назарда тутувчи дастур асосида ажратилади.
Бунда намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (хизматлар) реализацияси босқичларини ўз ичига олган чора-тадбирлар ҳамда улар бўйича харажатларни назарда тутувчи дастурга стартап лойиҳа ташаббускори Венчур жамғарма билан келишган ҳолда стартап лойиҳа доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга бўлади.»;
«7. Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги, Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ҳамда хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳаларга, улар хусусиятидан келиб чиқиб, Венчур жамғарма томонидан бир ёки бир нечта траншда инвестиция маблағлари ажратилади.
Бунда инвестиция маблағлари бир нечта траншда ажратилган ҳолларда дастлабки траншдан кейинги тўловлар лойиҳа ташаббускори томонидан асосий самарадорлик кўрсаткичларининг (KPI) бажарилишига мувофиқ ажратилади.»;
8-банднинг биринчи хатбошисидаги «учинчи траншда улуш» сўзлари «инвестиция тўлиқ миқдорда» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «ажратишни рад этиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза Кенгашга киритилади» сўзлари «ажратиш рад этилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банднинг биринчи хатбошиси «баҳолаш жараёнига» сўзларидан кейин «, шунингдек республика ҳудудида стартап лойиҳаларини тарғиб қилиш, истиқболли стартап лойиҳа ташаббускорларини излаб топиш ва улар билан алоқа ўрнатиш, таълим ташкилотларида стартап маданиятини шакллантириш фаолиятига» сўзлари билан тўлдирилсин;
«17. Венчур жамғарма томонидан инвестиция маблағларини ажратиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, Кенгашга кўриб чиқиш учун ҳужжатлар, шу жумладан, истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳа бўйича мазкур намунавий моделни (MVP) ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (хизматлар) реализацияси босқичларини ўз ичига олувчи дастур ҳамда тегишли стартап лойиҳа бўйича тасдиқланадиган эришилиши лозим бўлган асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) лойиҳаси киритилади.»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Венчур жамғарма ва жалб қилинган эксперт тавсиялари.»;
«24. Инвестиция маблағлари (инвестиция шартномасида бир нечта транш асосида инвестиция киритиш назарда тутилган ҳолларда) биринчи траншдаги миқдори лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида лойиҳа ташаббускорининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Бир нечта транш назарда тутилган ҳолларда инвестиция маблағларининг қолган қисми инвестиция шартномасига илова қилинган асосий самарадорлик кўрсаткичларининг (KPI) бажарилиши асосида траншлар сонидан келиб чиқиб, тенг миқдорда бўлинган суммадан келиб чиқиб ажратилади.»;