Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритишни такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари баланси шакли 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва ишсизликни ҳисоблаш методикаси 4-иловага мувофиқ;
Ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси бир ой муддатда ушбу қарорга 2 ва 3-иловалардаги схемаларга мувофиқ тақдим этиладиган маъмурий маълумотларнинг шакллари тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
Бунда вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари қабул қилувчи ташкилотларга «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этиб борилади.
3. Белгилансинки, меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш ҳамда аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисоби қуйидаги тартибда юритилади:
якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда деҳқон хўжаликларида банд бўлганлар — Солиқ қўмитасининг ахборот базасида;
юридик шахсларда фаолият юритаётган шахсларнинг ҳисоби — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий — аппарат комплексида ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботлари — Солиқ қўмитасининг ахборот базасида. Бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолатлар ҳисобга олинади;
ҳунармандлар — «Ҳунарманд» уюшмасининг ахборот базасида;
хорижий давлатларга вақтинча меҳнат фаолиятини юритиш учун кетган шахслар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот базаларида;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ажратилган фуқаролар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот базасида;
уй шароитида пилла етиштириш, ипак-мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда шахсий томорқа ер участкасида тут меваси ва кўчати етиштирувчи шахслар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ахборот базасида;
расман рўйхатга олинган ишсиз шахслар — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот базасида;
норасмий бандлар ва рўйхатга олинмаган ишсизлар ҳисоби ишчи кучи кузатувлари натижалари асосида — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот базасида.
4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти ҳар йили 1 июлга қадар меҳнат бозори талаблари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида иш берувчиларнинг ишчи касблар, мутахассисликлар ва малакаларга бўлган талабларини ўрганишга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 сентябрь,
522-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари баланси шакли

Кўрсаткичлар номи

Қатор рақами

Ҳисоблаш

Жами

шундан:

эркаклар

аёллар

шаҳар жойларда

қишлоқ жойларда

Доимий аҳолининг ўртача сони, минг киши

01

1. Меҳнат ресурслари

02

03-қатор+

93-қатор

2. Ишчи кучи сони

03

04-қатор+

76-қатор

3. Жами бандлар

04

05-қатор+

26-қатор+

46-қатор

3.1. Расмий бандлар

(юридик шахсларда, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида расмий бандлар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилганлар, касаначилар, ҳунармандлар ва бошқа расман ёлланиб ишловчиларни ҳисобга олган ҳолда)

05

06 — 24-қаторлар йиғиндиси

улардан иқтисодий фаолият турлари бўйича:

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

06

тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш

07

ишлаб чиқариш саноати

08

электр энергияси, газ ва буғ таъминоти,  ҳавони тозалаш ва совитиш

09

сув таъминоти ва оқова сув тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш

10

қурилиш

11

улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш

12

ташиш ва сақлаш

13

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

14

ахборот ва алоқа

15

молия ва суғурта фаолияти

16

кўчмас мулк билан операциялар

17

профессионал, илмий ва техник фаолият

18

бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш

19

давлат бошқаруви ва мудофаа, мажбурий ижтимоий таъминот

20

таълим

21

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

22

санъат, кўнгилочар ва дам олиш

23

бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш

24

3.2. Норасмий бандлар

25

26 — 44-қаторлар йиғиндиси

шу жумладан:

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги

26

тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш

27

ишлаб чиқариш саноати

28

электр энергияси, газ ва буғ таъминоти,  ҳавони тозалаш ва совитиш

29

сув таъминоти ва оқова сув тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш

30

қурилиш

31

улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш

32

ташиш ва сақлаш

33

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

34

ахборот ва алоқа

35

молия ва суғурта фаолияти

36

кўчмас мулк билан операциялар

37

профессионал, илмий ва техник фаолият

38

бошқариш бўйича фаолият ва ёрдамчи хизматлар кўрсатиш

39

давлат бошқаруви ва мудофаа, мажбурий ижтимоий таъминот  

40

таълим

41

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш

42

санъат, кўнгилочар ва дам олиш

43

бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш

44

3.3. Чет элга ишлаш учун кетганлар (меҳнат мигрантлари)

45

46-қатор+

47-қатор

шу жумладан:

ташкиллаштирилган ҳолда юборилганлар

46

мустақил равишда кетганлар

47

Касб турлари бўйича бандлар

48

49 — 57-қаторлар йиғиндиси

улардан:

раҳбарлар

49

профессионал мутахассислар

50

мутахассислар ва техниклар

51

иш юритиш бўйича ёрдамчи ходимлар

52

савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари

53

қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва балиқшунослик соҳалари малакали ходимлари

54

саноат, қурилиш ва шу каби соҳаларнинг малакали ишчилари

55

саноат ускуналари ва дастгоҳлари йиғувчилари ва операторлари

56

малакасиз ишчилар

57

Ёш гуруҳлари бўйича бандлар

58

59 — 68-қаторлар йиғиндиси

16 — 19 ёш

59

20 — 24 ёш

60

25 — 29 ёш

61

30 ёш

62

31 — 34 ёш

63

35 — 39 ёш

64

40 — 44 ёш

65

45 — 49 ёш

66

50 — 54 ёш

67

55 — 60 ёш

68

Таълим даражаси бўйича бандлар

69

70 — 74-қаторлар йиғиндиси

умумий ўрта

70

ўрта махсус

71

касбий

72

олий

73

олий таълимдан кейинги таълим

74

4. Ишсизлар

75

76-қатор+

82 — 85-қаторлар йиғиндиси

улардан:

Айни вақтда иш бошлашга тайёр ва иш қидираётган шахслар, шундан:

76

77 — 81-қаторлар йиғиндиси

молиявий маблағ излаётганлар, рухсатномалар ва лицензиялар олиш учун ариза берганлар

77

қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер, бино, техника, хомашё, асбоб-ускуна ва материалларни излаётганлар

78

давлат ёки хусусий бандлик хизматида рўйхатдан ўтган ёки шартнома тузганлар

79

иш берувчиларга тўғридан-тўғри мурожаат қилганлар, ишлаб чиқариш субъектларида, фермер хўжаликларида, заводларда, бозорларда ёки бошқа жамоат жойларида иш излаганлар

80

газеталарда, интернет ёки ижтимоий тармоқлар орқали иш излаганлар (эълон берган ёки эълон бўйича мурожаат қилган, резюмесини жойлаштирган ёки янгилаган)

81

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш жараёнидагилар (айни вақтда давлат рўйхатидан ўтмаган, фаолият бошламаган, пул тушуми тушмаган ҳамда маблағ, инфратузилма ёки зарур материалларни шакллантираётганлар)

82

Яқин келажакда иш бошловчилар («иш билан банд бўлмаган», «иш қидирмаётган», «ҳозирда ишни бошлашга тайёр» ва уч ой ичида иш бошлашга келишган шахслар)

83

«Иш билан банд бўлмаган», «ҳозирда ишни бошлашга тайёр бўлмаган» ва «иш қидирмаётган» шахслар (бандликка кўмаклашиш дастурлари доирасида касбий-техник таълим ёки қайта тайёрлаш дастурлари иштирокчилари)

84

«Иш билан банд бўлмаган» шахслар (иш ҳақи ёки фойда олиш мақсадида чет элга чиқишга ҳаракат қилган, лекин ҳали ҳам кетиш имкониятини кутаётганлар)

85

Иш қидириш вақти давомийлиги бўйича ишсизлар сони, шундан:

86

87 — 91-қаторлар йиғиндиси

1 ойгача

87

3 ойгача

88

6 ойгача

89

1 йилгача

90

1 йилдан ортиқ

91

5. Ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли

92

93-94-қаторлар йиғиндиси

улардан:

5.1. Ўрганилаётган даврда бандлар ва ишсизлар таркибига кирмайдиган меҳнат ёшидаги шахслар (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар, ишлашни хоҳламайдиганлар, парваришга муҳтож уй хўжалиги аъзоларига қараётганлар, бола парваришида бандлар, соғлиги туфайли ишлай олмайдиганлар)

93

5.2 Потенциал ишчи кучи

94

95-96-қаторлар йиғиндиси

улардан:

иш қидираётган, ҳозирда ишни бошлашга тайёр бўлмаган, лекин қисқа муддат ичида иш бошлашга тайёр шахслар

95

иш қидирмаган, лекин ишлашни хоҳлайди ва айни пайтда ишга киришга тайёр, лекин иш топишга умидсиз бўлган шахслар

96

6. Ишчи кучи таклифи (ишга жойлаштиришга эҳтиёж)

97

98 — 103-қаторлар йиғиндиси

улардан:

ҳисобот даври бошидаги ишсизлар

98

таркибий ўзгаришлар натижасида ишдан бўшатилган шахслар

99

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

100

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган меҳнатга лаёқатли шахслар

101

чет элдан қайтадиган меҳнат мигрантлари

102

меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи таълим ташкилотлари битирувчилари

103

104 — 106-қаторлар йиғиндиси

шу жумладан:

умумтаълим мактаблари битирувчилари

104

академик лицейлар ва касбий таълим ташкилотлари битирувчилари

105

олий таълим ташкилотлари битирувчилари

106

7. Ишчи кучига талаб (иш ўринлари таклифи)

107

108 — 112-қаторлар йиғиндиси

улардан:

ҳисобот даври бошидаги бўш (вакант) иш ўринлари

108

янги ташкил этиладиган иш ўринлари

109

мавсумий ва вақтинча ишлар

110

табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринлари (пенсия, ўлим, кўчиб кетиш)

111

ташкилий равишда чет элга ишга юбориладиганлар

112

8. Баланс (ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ)

113

97-қатор

107-қатор

Маълумот учун:

Аҳоли сони, минг киши

114

Бандлик даражаси

115

Ишсизлик даражаси

116

Норасмий бандлик даражаси

117

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш
СХЕМАСИ

Т/р

Маълумотлар мазмуни

Маълумотларни тақдим этувчи вазирликлар, идоралар ва манбалар

Маълумотни тақдим этиш муддати

Қаерга тақдим этилади

I. Меҳнат ресурслари ҳисобот балансини ишлаб чиқиш

1.

Доимий аҳоли сони

Миллий статистика қўмитаси

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

14 — 65 ёшдаги фуқаролар (14 — 60 ёшдаги аёллар, 14 — 65 ёшдаги эркаклар) тўғрисидаги манзилли маълумотлар (ЖШШИР билан бирга)

Ички ишлар вазирлиги

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

3.

Олий ва касбий таълим ташкилотлари талабалари сони

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

4.

Мактаб ўқувчилари сони

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

5.

1. Иш ҳақи тўланадиган стажёрлар ва касбий тайёргарликдан ўтаётган фуқаролар сони.

2. Иш ҳақи тўланмайдиган стажёрлар ва касбий тайёргарликдан ўтаётган фуқаролар сони (яшаш жойи бўйича).

Ишчи кучи кузатувлари,

Касбий таълим агентлиги

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

6.

Икки ёшгача фарзанди бор аёллар сони

Адлия вазирлиги

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

7.

1. Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ишловчи фуқаролар сони.

2. Ёшга доир имтиёзли пенсия олувчи пенсионерлар сони.

3. Ҳисобот даврида пенсия тайинланган фуқаролар сони.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси,

Миллий статистика қўмитаси,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси,

Ишчи кучи кузатувлари натижалари

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

8.

1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар сони

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

9.

Юридик шахсларда меҳнат шартномаси асосида ёлланиб ишлаётган фуқаролар сони

Солиқ қўмитаси,

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

10.

Нотўлиқ иш кунида банд бўлган фуқаролар сони

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси,

Ишчи кучи кузатувлари натижалари

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

11.

Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишловчи фуқаролар сони

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси,

Ишчи кучи кузатувлари натижалари

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

12.

1. Юридик шахс мақомидаги деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликларида банд бўлган фуқаролар сони.

2. Якка тартибдаги тадбиркорлар сони (юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар).

3. Ўзини ўзи банд қилган шахслар сони.

Солиқ қўмитаси

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

13.

Ҳунармандлар сони

«Ҳунарманд» уюшмаси

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

14.

Касаначилар сони

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Ишчи кучи кузатувлари натижалари

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

15.

Кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олувчи фуқаролар сони

Солиқ қўмитаси

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

16.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар сони

Миграция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги,

Ишчи кучи кузатувлари натижалари

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 5-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

17.

Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқаролар сони

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ишчи кучи кузатувлари натижалари

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар

Миллий статистика қўмитаси

18.

Ўз хоҳишига кўра ишламаётган фуқаролар сони

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ишчи кучи кузатувлари натижалари

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар

Миллий статистика қўмитаси

19.

1. Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган фуқаролар сони.

2. Ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтган фуқаролар сони.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ишчи кучи кузатувлари натижалари

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар

Миллий статистика қўмитаси

20.

Ишга жойлаштирилган муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар сони

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар

Миллий статистика қўмитаси

21.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари баланси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Кейинги чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар

Миллий статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II. Меҳнат ресурслари прогноз балансини ишлаб чиқиш

22.

1. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги таълим олувчилар сони ҳақида таълим ташкилотлари ҳамда туман ва шаҳарлар кесимидаги маълумот.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ҳар йили 1 январга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

2. Олий, касбий ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг ушбу ўқув йили битирувчилари сони ҳақида таълим ташкилотлари кесимидаги маълумот.

Ҳар йили 1 июлга қадар

23.

1. Ёшга доир ва ногиронлик пенсиясига чиққан фуқаролар сони ҳақида маълумот.

2. Ишловчи пенсионерлар сони ҳақида маълумот.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

24.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ажратилган фуқаролар сони

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

25.

Ижтимоий солиқ тўловчи фуқаролар сони ҳақида маълумот

Солиқ қўмитаси

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

26.

Кўрсатилган даврда банкротлик ва хўжалик юритувчи субъектларни қайта ташкил этиш натижасида бўшайдиган ишчилар сони ҳақида маълумот

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси,

вазирлик ва идоралар,

иш берувчилар

Ҳар ой якунида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

27.

Хорижга кетган ва қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони ҳақида маълумот

Ички ишлар вазирлиги

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

28.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари динамикаси, ушбу субъектларда иқтисодиёт соҳалари бўйича банд бўлган фуқароларнинг ўртача сони (5 йиллик динамика)

Миллий статистика қўмитаси

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

29.

Туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий прогноз кўрсаткичлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

30.

1. Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган аҳолининг ҳисобланган сони.

2. Иш қидирувчи сифатида меҳнат органларида рўйхатда турган фуқаролар сони.

3. Иқтисодиётнинг норасмий секторида банд аҳолининг ҳисобланган сони.

Ишчи кучи кузатувлари натижалари,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

31.

Меҳнат органлари йўлланмаси бўйича ишга жойлаштирилган фуқаролар сони

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ҳар йили 1 октябрга қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

32.

Бўш иш ўринлари сони

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «osonish» электрон платформаси

Ҳар ой якунида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

33.

Иш берувчиларнинг ишчи касблар, мутахассисликлар ва малакаларга бўлган талаби ҳақида маълумот

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ўтказиладиган социологик тадқиқотлар натижалари

Ҳар йили августга қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни ташкил қилиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлар

Ижро учун масъуллар

I. Маълумотлар базасини шакллантириш тадбирлари

I босқич

Тақдим этиладиган маъмурий маълумотларнинг шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда уни вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига келишиш учун юбориш

Ҳар йили 1 мартга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II босқич

Ишчи кучи кузатувлари ва меҳнат бозорини ўрганиш натижалари асосида йил якунлари бўйича кўрсаткичларни шакллантириш

Ҳар йили 5 январга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

III босқич

Иш берувчиларнинг ишчи касблар, мутахассисликлар ва малакаларга бўлган талабини ўрганиш юзасидан тадқиқ этиш натижалари асосида кўрсаткичларни шакллантириш

Ҳар йили 1 августга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

IV босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тасдиқланган шаклларга мувофиқ маълумотларни киритиш

Белгиланган муддатларда

Вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

II. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот балансини ишлаб чиқиш тадбирлари

V босқич

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларнинг меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш

Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

III. Меҳнат ресурсларининг прогноз балансини ишлаб чиқиш тадбирлари

VI босқич

Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг кейинги йил учун меҳнат ресурслари прогноз балансини ишлаб чиқиш  

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

VII босқич

Меҳнат ресурслари прогноз балансининг параметрлари асосида туманлар ва шаҳарларнинг кейинги йил учун меҳнат ресурслари прогноз балансини ишлаб чиқиш

Ҳар йили 1 декабрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

IV. Меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини амалда қўллаш

VIII босқич

Аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, меҳнат ресурслари прогноз баланси кўрсаткичларига мувофиқ аҳолини, биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишсизлар ва меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи ёшлар бандлигини таъминлаш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри,

туман ва шаҳарлар ҳокимликлари,

вазирлик ва идоралар,

корхона ва ташкилотлар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва ишсизликни ҳисоблаш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Методика Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш, аҳоли бандлиги ва ишсизликни ҳисоблаш, шунингдек, ишчи кучи кузатувларини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Меҳнат ресурслари ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантиришда, аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритишда мутасадди вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотларидан ҳамда ишчи кучи кузатувларини ўтказиш натижаларидан фойдаланилади.
3. Ушбу Методикада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
доимий аҳоли — рўйхатдан ўтказилаётган вақтда муайян аҳоли пункти ёки ҳудудда доимий истиқомат қилаётган аҳолидан иборат бўлиб, бунга ушбу ҳудудда доимий рўйхатда турган, лекин вақтинча яшамайдиган аҳоли ҳам киритилади;
ишсизлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, иш излаётган ва иш таклиф этилса, ишлашга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар. Бунда:
а) ишсизлар ҳисобот даврига нисбатан қуйидаги учта асосий мезон бўйича аниқланади:
сўров ҳафтаси давомида ишламаган;
бир ой давомида иш қидираётган;
икки ҳафтадан кўп бўлмаган муддат ичида, шу жумладан, ишсизликни аниқлаш учун фойдаланиладиган даврда (кузатув ҳафтасида) ишни бошлашга тайёр;
б) меҳнат бозори ҳолатини кузатиш учун ишсизликнинг қуйидаги кўрсаткичлари ҳам қўлланади:
меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишсизлик даражаси;
16 — 30 ёшдаги ишсизлик даражаси (ёшлар ишсизлиги);
ишсизликдан холи ҳудуд — ишсизлик даражаси табиий ишсизлик меъёридан ошмаган, шунингдек, меҳнат бозори барқарор бўлган маъмурий-ҳудудий бирлик;
ишчи кучи — инсоннинг меҳнат қилишга қаратилган ақлий ва жисмоний қобилиятлари йиғиндиси;
ишчи кучи кузатувлари — халқаро стандартларга мувофиқ аҳолининг меҳнат бозорида иштирокини баҳолаш, аҳоли бандлиги ва ишсизлик даражасини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида ўтказиладиган расмий танланма статистик кузатувлар;
ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли — меҳнатга лаёқатли ёшдаги, меҳнат билан банд деб ҳисобланмайдиган, шунингдек, ишсиз ҳам бўлмаган, яъни ишлаш имкони ва (ёки) истагида бўлмаган шахслар бўлиб, унинг таркибига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ўқувчилар ва талабалар;
иш ҳақи тўланмайдиган стажёрлар ва касбий тайёргарликдан ўтаётган шахслар;
уй бекалари ва бола парвариши билан банд бўлган ишламаётган аёллар;
парваришга муҳтож уй хўжалиги аъзоларига қаровчи шахслар;
соғлиғи туфайли ишлай олмайдиганлар, ишлашга имкони йўқлар;
ўз ихтиёрига кўра ишламайдиганлар;
ўз эҳтиёжи учун маҳсулот етиштираётганлар ва тайёрлайдиганлар;
потенциал ишчи кучи;
меҳнат билан банд аҳоли — кузатув ҳафтаси давомида иш ҳақи (даромад ёки фойда) олиш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ камида икки соат давом этадиган ҳар қандай меҳнат фаолиятини амалга оширган, меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар;
меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли — ўн олти ёшдан пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган меҳнатга лаёқатли доимий аҳоли;
меҳнат ресурслари — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда банд бўлган, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта шахслар;
меҳнат ресурслари баланси — меҳнат ресурсларининг сонини ва таркибини, шунингдек, уларнинг банд бўлган, банд бўлмаган ва иқтисодий жиҳатдан фаол бўлмаган аҳолига тақсимланишини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими;
расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар — ўн олти ёшдан пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган иш ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулот билан банд бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, уни бошлашга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига (кейинги ўринларда — маҳаллий меҳнат органлари) мурожаат қилган ва маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли (таълим ташкилотларида таълим олаётганлар бундан мустасно) ишсиз шахслар;
табиий ишсизлик — иқтисодий ўсиш ва иш ўринлари етарли бўлган шароитда ҳам меҳнат бозорининг табиий жараёнлари натижасида юзага келадиган, иш қидириш ёки кутиш (фрикцион) ва таркибий (структуравий) ўзгаришлар ёки миграция билан боғлиқ бўлган ишсизлик даражаси.
2-боб. Меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва ишсизлик ҳисобини юритиш тартиби
4. Меҳнат ресурслари сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
LR = WAPM + WTP, бунда:
LR — меҳнат ресурслари;
WAPM — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли;
WTP — ишлаётган ўсмирлар ва пенсионерлар.
5. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони (WAPM) меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар) сонидан меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар сонини чиқариб ташлаш орқали аниқланади:
WAPM = Mp(16 – 59) + Wp(16 – 54) – Ip – PP, бунда:
Mp (16 — 59) — 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар;
Wp (16 — 54) — 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар;
Ip — меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
PP — имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги пенсионерлар.
Ахборот манбаи:
Mp (16 — 59), Wp (16 — 54) — статистика органларининг маълумотлари;
Ip — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотлари;
PP — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари.
6. Меҳнат ресурсларининг бандлик даражаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
ERLR = E / LR * 100, бунда:
ERLR — меҳнат ресурсларининг бандлик даражаси;
E — меҳнат билан бандлар;
LR — меҳнат ресурслари сони.
7. Ишчи кучи сони меҳнат билан бандлар сонига ишсизлар сонини қўшган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
LF = E+U, бунда:
LF – ишчи кучи;
E – меҳнат билан бандлар;
U – ишсизлар.
8. Ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар ва ишсизлар сонини айириш орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади:
OLF = LR – E – U, бунда:
OLF — ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли сони;
LR — меҳнат ресурслари сони;
E — меҳнат билан бандлар;
U — ишсизлар.
9. Меҳнат билан бандлар сони иқтисодиётнинг расмий ва норасмий секторида меҳнат билан бандлар ва меҳнат мигрантлари сонини қўшган ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
E = EOs + EIs + LM, бунда:
E –меҳнат билан бандлар;
Eos — иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан бандлар;
EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар;
LM — меҳнат мигрантлари (республикадан ташқарида меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарида ишловчилардан ташқари);
Ахборот манбаи:
Eos — солиқ органлари ва «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлари;
EIs — ишчи кучи кузатувлари маълумотлари;
LM — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ишчи кучи кузатувлари асосида шакллантирилган маълумотлар.
10. Қуйидагилар меҳнат билан банд фуқаролар ҳисобланади:
меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган ёхуд касаначилик билан шуғулланаётган, шунингдек, ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан, вақтинча ишга эга, бўлган фуқаролар;
касаллиги, таътилда бўлиши, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда ёки малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб турилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойида бўлмаган ходимнинг иш ўрни сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар;
ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган фуқаролар;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида, божхона органларида ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларда хизматни ўтаётган фуқаролар;
ўзини иш билан мустақил равишда таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан, ҳунармандлар, оилавий корхоналарнинг иштирокчилари, деҳқон хўжаликларининг, ишлаб чиқариш кооперативларининг аъзолари, фермер хўжаликларининг аъзолари, ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича, шу жумладан, фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни амалга оширувчи бошқа шахслар;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинча меҳнат қилаётган фуқаролар;
ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларида, шу жумладан, диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар.
Меҳнат билан бандлар сонига қуйидагилар ҳам киради:
пул ёки натура шаклидаги иш ҳақи эвазига ишлаётган шогирдлар, стажёрлар ёки касбий-техник таълим дастурлари иштирокчилари;
асосан сотиш ёки айирбошлаш учун мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш учун ўзининг уй хўжалиги ёки хусусий корхонасида ишлайдиган шахслар, гарчи маҳсулотнинг бир қисми уй хўжалиги ёки оила томонидан истеъмол қилинса ҳам;
мавсумий ишларда банд бўлган шахслар, агар улар ўз вазифалари ва мажбуриятларининг бир қисмини мавсумдан ташқари вақтда ҳам бажаришда давом этаётган бўлса, меҳнатига ҳақ тўланишидан қатъи назар, ҳисобга олинади;
уй хўжалиги ёки оилага (иқтисодий бирликка) тўланадиган иш ҳақи ёки фойда учун ишлаётган қуйидаги фуқаролар:
бирга ёки бошқа уй хўжалигида яшовчи оила аъзоси томонидан бошқариладиган иқтисодий бирликларда ишловчилар;
бирга ёки бошқа уй хўжалигида яшовчи оила аъзоси ишлайдиган иш жойида унинг ўрнига муайян вазифаларини ёки мажбуриятларини бажараётган фуқаролар.
Меҳнат билан бандлар сонига қуйидагилар киритилмайди:
кейинчалик ишсизлик нафақаси каби давлат ижтимоий нафақаларини олиш учун зарур бўлган ишларни бажараётган шахслар;
меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган ижтимоий нафақаларни пул ёки натура шаклида олаётган шахслар;
мавсумий ишларда банд бўлган шахслар мавсумдан ташқари вақт давомида, агар улар ўз ишининг вазифалари ва мажбуриятларини бажаришни тўхтатсалар;
иш жойида вақтинча бўлмагани (масалан, касаллик ёки жароҳатлар туфайли таътил, ўқув таътили, йиллик таътиллар, қонуний туғуруқ таътиллари) ёки иш вақтининг қайта ташкил этилиши (масалан, сменали иш, мослашувчан иш вақти ва қўшимча иш учун компенсация қилинган дам олиш вақти) сабабларига кўра, ўша ташкилотда ишлашга қайтиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахслар, агар уларнинг ишда бўлмаган даврининг умумий узунлиги белгиланган чегарадан ошиб кетган бўлса ва (ёки) ҳақ тўланиши тасдиқланмаса;
ўзи ишлаган ташкилотда ишлашга қайтиш кафолатисиз номаълум муддатга иш жойида бўлмаган шахслар.
11. Расмий бандлар сони Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидаги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлари асосида аниқланади.
12. Расмий бандлар жумласига қуйидагилар киради:
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоботида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромад ҳисобланган жисмоний шахслар;
ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий солиқ тўловидан озод этилган ташкилотлар ходимлари;
якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжалиги ва уларнинг аъзолари, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар.
Расмий бандлик ҳолатини таҳлил қилиш учун расмий бандларнинг жами бандларга нисбатан улуши ўрганилади.
13. Норасмий бандлар жумласига солиқ органларида ҳисобда турмаган қуйидаги шахслар киради:
ижтимоий солиқ тўламасдан, ҳақиқатда деҳқон хўжаликларида меҳнат қилаётган деҳқон хўжаликлари аъзолари;
уйда пулли хизматлар кўрсатиш бўйича меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан, ёлланиб ишловчи (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар ва бошқалар) шахслар;
юридик ёки жисмоний шахсларда ижтимоий солиқ тўловисиз ва меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан, ёлланиб ишловчи жисмоний шахслар (қурувчилар, юк ташувчилар, фаррошлар, ишчилар ва бошқалар), шу жумладан, уларнинг оила аъзолари.
14. Норасмий бандлик мезонларига қуйидагилар киради:
ҳафтасига камида икки соат иқтисодиётнинг норасмий секторида ҳақ тўланадиган ҳар қандай фаолият тури билан бандлик;
бандлик мунтазамлиги — иқтисодиётнинг норасмий секторидаги бандликдан тушадиган ҳар ҳафталик даромаднинг мавжудлиги;
шахсий ёрдамчи хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган уй хўжалиги бошқарувидаги ер майдонининг мавжудлиги.
15. Норасмий бандлар сони ушбу Методикага иловага мувофиқ Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш тартиби асосида аниқланади. Бунда норасмий бандлар сонини аниқлаш бир йилда тўрт маротаба ўтказилади.
16. Норасмий бандлар сонини аниқлаш учун:
а) иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги кузатув ўтказиладиганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
RDIi = NIi : NI * 100, бунда:
RDIi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи кузатув ўтказилганлар салмоғи;
NIi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи кузатув ўтказилганлар сони;
NI — меҳнатга лаёқатли ёшдаги кузатув ўтказилганлар сони, ҳаммаси;
б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
EIsi = WAPM * RDIi : 100, бунда:
EIsi — иқтисодиётнинг норасмий секторида иқтисодий фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчилар сони;
WAPM — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли сони;
в) иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун иқтисодий фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар сони тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
EIs = Σ1i EIsi,1, бунда:
EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар сони, ҳаммаси.
17. Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишсизларнинг ҳисобланган сонидан ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича маҳаллий меҳнат органларида расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш орқали қуйидаги формула бўйича аниқланади:
US = U — UO, бунда:
US — меҳнат билан банд бўлмаганлар, мустақил равишда иш қидираётганлар;
U — ишсизлар;
UO — ишсизларни аниқлаш пайтида расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар.
18. Ишсизлар сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар сонини ва ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли сонини чиқариб ташлаган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
U = LR – E – OLF, бунда:
U — ишсизлар;
LR — меҳнат ресурслари;
E — меҳнат билан бандлар;
OLF — ишчи кучи таркибидан ташқари аҳоли сони.
19. Маҳаллий меҳнат органлари расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар бўйича ахборот олиш манбаи ҳисобланади.
20. Ишсизлик даражаси ишсизларнинг ишчи кучига нисбатан улуши ҳисобланиб, қуйидаги формула бўйича аниқланади:
LU = U / LF * 100, бунда:
LU — ишсизлик даражаси;
U — ишсизлар;
LF — ишчи кучи.
3-боб. Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш тартиби
21. Ишчи кучи кузатувлари ушбу Методикага иловага мувофиқ тартиб бўйича ишчи кучи кузатувлари танлаб олинган уй хўжаликлари аъзоларидан сўровнома ўтказиш орқали ўтказилади.
22. Ишчи кучи кузатувлари сўровномаси Вазирлик ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан маҳаллий меҳнат органлари ходимлари ва ҳоким ёрдамчиларини интервьюерликка жалб қилган ҳолда ўтказилади. Зарурат бўлган ҳолатларда, Вазирликнинг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлов шартномаси асосида бошқа ташкилотларнинг махсус тайёрланган мутахассислари жалб этилиши мумкин.
Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.
23. Ишчи кучи кузатувлари Вазирлик томонидан Миллий статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган махсус анкета сўровномаси орқали электрон шаклда ўтказилади.
24. Ишчи кучи кузатувлари сўровномасини ўтказиш сифати учун жавобгарлик уй хўжаликларида сўровномани ўтказган интервьюерларга юкланади.
25. Сўровномани ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
уй хўжаликлари бўйича анкета сўровномасини ўтказиш — бир йилда тўрт маротаба (ҳар чоракда);
кузатув натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва жадвалларни тайёрлаш — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар.
4-боб. Меҳнат ресурслари ҳисоботи ва прогноз балансини ишлаб чиқиш
26. Ушбу Методикага мувофиқ тўпланган маълумотлар асосида меҳнат ресурсларини баҳолаш (ҳисоб-китоб), ҳисобот ва прогноз баланслари ишлаб чиқилади.
27. Баҳолаш (ҳисоб-китоб) баланси Вазирлик томонидан Миллий статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар чоракда шакллантирилади.
28. Баҳолаш (ҳисоб-китоб) баланси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, зарур ҳолларда иш ўринларини ташкил этиш параметрларига тузатишлар киритиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
29. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси Вазирлик томонидан Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқилади.
30. Меҳнат ресурслари прогноз баланси Вазирлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили кейинги календарь йил учун ишлаб чиқилади.
31. Меҳнат ресурсларининг прогноз балансини ишлаб чиқишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
ишчи кучи ва меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг турли тоифаларини (ўқувчи ва талабалар, 2 ёшгача фарзанди бор аёллар ва бошқалар) шакллантирадиган келгусидаги демографик жараёнлар динамикаси;
ишсизларнинг амалдаги ва кутилаётган сони;
меҳнат билан бандлар сонининг белгиланган параметрлари, меҳнат билан бандликнинг ўсиши ва инвестиция дастурлари, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мўлжалланган натижалари муносабати билан меҳнат билан бандликнинг ўсиши ва унинг таркибий ўзгариши;
иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, меҳнат бозоридаги иш берувчиларнинг ишчилар, мутахассислар ва малакаларга талабларидан, уларнинг келгусидаги режаларини ўрганишлар асосида шакллантирилган кутилмалар;
таълим ташкилотлари битирувчиларини ишга жойлаштириш;
меҳнат ресурслари балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ таълим ташкилотларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини қайта ихтисослаштириш.
32. Меҳнат ресурслари прогноз балансидан ҳудудларнинг демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, янги иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжни ҳамда келгусида аҳоли бандлиги дастурлари параметрларини аниқлашда вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фойдаланилади.
5-боб. Ҳудудни «ишсизликдан холи ҳудуд» деб эътироф этиш тартиби, мезонлари ва уни бекор қилиш шартлари
33. Ҳудудни «ишсизликдан холи ҳудуд» деб ҳисоблашдаги асосий мезон ишсизлик даражаси табиий ишсизлик меъёридан ошмаслигидир.
Бунда қуйидаги ҳолатда ҳудуд «ишсизликдан холи ҳудуд» ҳисобланади:
расмий ишсизлик даражаси 3,5 фоиздан ошмаса;
иш қидираётган шахслар сонига нисбатан бўш иш ўринлари улуши камида 80 фоизни ташкил этса.
34. Ҳудудни «ишсизликдан холи ҳудуд» деб ҳисоблашда ҳар чоракда ўтказиладиган ишчи кучи кузатувлари натижалари, Вазирликнинг «Бандлик хизмати» ахборот тизими, «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси, солиқ ва статистика органларининг маълумотлари асос бўлади.
35. «Ишсизликдан холи ҳудуд» деб ҳисобланган ҳудудда ишсизлик даражаси 3,5 фоиздан ошса ва бўш иш ўринларининг улуши рўйхатдан ўтган иш қидираётган шахслар сонига нисбатан 80 фоиздан камайиб кетса, ушбу ҳудуд ишчи кучи кузатувлари ўтказилган чорак якуни билан «ишсизликдан холи ҳудуд» ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари балансини шакллантириш, аҳоли бандлиги ва ишсизликни ҳисоблаш методикасига
ИЛОВА
Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш тартиби
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Тартиб Халқаро меҳнат ташкилотининг (кейинги ўринларда — ХМТ) тавсиялари асосида аҳолининг меҳнат бозорида иштирокини баҳолаш, аҳоли бандлиги ва ишсизлик даражасини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида ишчи кучи кузатувларини (кейинги ўринларда — кузатув) ташкил этиш ва уни ўтказиш тадбирларини белгилайди.
Кузатувни ўтказиш тартиби доимий равишда ХМТнинг сўнгги тавсиялари билан такомиллаштириб борилади.
Кузатув натижалари асосида меҳнат ресурсларининг чораклик баҳолаш (ҳисоб-китоб), ҳисобот ва прогноз баланслари ҳамда норасмий секторда банд бўлган фуқароларнинг ва ишсизларнинг сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
анкета — кузатувларни ўтказиш учун аниқ белгиланган саволлар рўйхатини ўз ичига олган, электрон шаклда тўлдириладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжат;
интервьюер — кузатув жараёнида танлашга тушган уй хўжаликларининг аъзоларидан сўровнома (интервью) ўтказувчи;
репрезентативлик — тадқиқот ўтказилаётган бирликнинг хусусиятларини акс эттирувчи танлов белгиси. Бунда репрезентативликни таъминлаш учун танловда иштирок этувчилар таркибига фақат шу гуруҳга оид бўлганлар киритилади ва ўрганилади;
респондент — сўровнома (интервью) саволларига жавоб берадиган, ўрганилаётган уй хўжалигининг бошлиғи ёки бошқа энг кўп маълумотга эга бўлган аъзоси;
супервайзер — ҳудудларда кузатувларни ўтказиш учун интервьюерларни махсус тайёргарликдан ўтказиш, кузатув жараёнларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун жалб қилинадиган, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ёки унинг ҳузуридаги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг (кейинги ўринларда — Институт) ходими;
уй хўжалиги бошлиғи — уй хўжалиги аъзоларининг хоҳиши бўйича танланади, бунда уй хўжалиги бошлиғи энг ёши катта аъзоси ёки хўжалик юритувчи ёхуд уй хўжалигига энг кўп даромад келтирувчи аъзоси бўлиши мумкин;
уй хўжалиги — битта турар жойда ёки унинг бир қисмида биргаликда яшайдиган, ўзини яшаш учун барча зарур нарсалар билан таъминлайдиган, умумий хўжалик юритадиган, маблағларни тўлиқ ёки қисман бирлаштирадиган ва сарфлайдиган шахслар жамоаси. Бу шахслар қариндошлик муносабатларида бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Уй хўжалиги битта шахсдан иборат бўлиши мумкин.
3. Кузатув ҳар чоракнинг охирги ойида (март, июнь, сентябрь, декабрь) Вазирлик томонидан ўтказилади.
4. Кузатув жараёнида уй хўжаликлари кузатув бирликлари ҳисобланади. Уй хўжаликларининг 15 ёш ва ундан ошган аъзолари кузатув объектлари ҳисобланади. Уй хўжаликлари таркибига аниқлик киритиш учун 14 ёшгача бўлган уй хўжалиги аъзолари учун баъзи саволлар сўралиши мумкин.
5. Ҳар бир уй хўжалигида кузатув жараёнида мазкур манзилда доимий истиқомат қилувчи, жумладан, сўров ўтказилаётган пайтда доимий яшаш манзилидан ташқарига вақтинча чиққан, Қуролли кучлар сафида хизмат қилаётган, тиббиёт муассасаларида даволанаётган, туристик мақсадларда саёҳат қилаётган, бошқа шаҳарда таълим олаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида даромад олиш мақсадида меҳнат қилаётган шахслар ҳисобга олинади.
6. Уй хўжаликлари таркибида суд қарорига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар ҳисобга киритилмайди.
2-боб. Ишчи кучи кузатувларини ўтказиш
7. Кузатув танланма асосида уй хўжалиги аъзоларидан сўровнома (интервью) ўтказиш орқали амалга оширилади.
8. Сўровнома (интервью) ўтказиладиган уй хўжаликлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида маълумотларнинг намунавийлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича мутаносиб танлаб олишда 0,5 фоиздан кам бўлмаган уй хўжаликларини қамраб олиш орқали сараланади.
9. Кузатув натижаларининг намунавий аниқлик даражаси қуйидагича бўлиши лозим:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида — ҳар бирида аниқлиги 95 фоизгача;
кузатув объектлари бўйича — танлаб олишнинг жами йиғиндиси бўйича аниқлиги 90 фоизгача;
аҳоли пункти турлари (шаҳар, қишлоқ ва бошқалар) бўйича — аниқлиги 90 фоизгача.
10. Кузатув ўтказишда уй хўжаликлари икки босқичда танлаб олинади:
а) биринчи босқичда — кузатув ўтказилиши лозим бўлган туманлар (шаҳарлар) ва маҳаллалар танлаб олинади. Бунда маҳаллаларни танлаб олишда улардаги уй хўжаликлари (аҳоли) сони нисбатан кўп бўлган маҳаллаларга устуворлик берилади.
Ушбу жараён ҳар чоракда бир маротаба такрорланади ҳамда маҳаллаларнинг кетма-кетлиги кейинги чоракларда такрорланмаслиги лозим;
б) иккинчи босқичда — танлаб олинган маҳаллалардан сўровнома (интервью) ўтказиладиган уй хўжаликлари саралаб олинади. Бунда интервьюер томонидан кузатув жараёнида танлаб олишга тушган уй хўжаликлари рўйхати (уй хўжалиги манзили, уй хўжалиги бошлиғининг исми, фамилияси ва отасининг исми) электрон тарзда шакллантирилади.
3-боб. Кузатувни ташкил этиш
11. Кузатув ташкилий ва молиявий жиҳатдан Вазирлик томонидан таъминланади.
12. Кузатув Институт томонидан методик таъминланади.
13. Институт қуйидагиларни таъминлайди:
кузатув анкетасини электрон дастурга юклаш;
кузатув ўтказиладиган маҳаллаларни танлаш;
интервьюерлар учун кўрсатма материалларини тайёрлаш;
интервьюерлар ишини танланма асосда текшириш;
ҳар бир ҳудудда кузатув ўтказиш учун масъул–супервайзерларни тайинлаш;
маълумотлар базасини шакллантириш ва қайта ишлаш;
кузатув натижалари бўйича меҳнат ресурслари балансини шакллантириш.
14. Ҳудудга масъул этиб бириктирилган супервайзер:
интервьюерларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларни тайёрлайди;
ўрганиладиган уй хўжаликларининг аҳоли яшаш пуктлари (маҳаллалар) кўрсатилган интервьюерлар маршрут варағини шакллантиради;
кузатувларни ўтказишда меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
ўтказиладиган кузатувлар тўғрисида аҳолига маълумот беради;
анкеталарни электрон шаклда тўлдириш жараёнида интервьюерлар ишини назорат қилади ва уларга услубий кўмак беради.
4-боб. Кузатув анкетаси таркиби
15. Кузатув анкетаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тасдиқланган, давлат тилидаги (Қорақалпоғистон Республикасида ўзбек ёки қорақалпоқ тилида) савол ва жавоб вариантлари мавжуд электрон шаклдаги сўровнома;
ўрганиладиган уй хўжаликларининг манзили кўрсатилган интервьюерлар маршрут варағи;
уй хўжаликларига ташриф варақаси;
алоҳида саволлар анкетасини кодлаштириш бўйича қўлланма;
бошқа зарур кўрсатма ва методик материаллар.
5-боб. Интервьюерларга қўйиладиган талаблар
16. Интервьюерлар сифатида уй хўжаликларидан сўровнома ўтказиш учун туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари жалб этилади.
Зарурат бўлган ҳолатларда, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида бошқа ташкилотларнинг махсус тайёрланган мутахассислари жалб этилиши мумкин.
17. Уй хўжаликларига ташриф буюрганда интервьюер қуйидагиларга амал қилиши керак:
озода кийинган бўлиши;
сўровнома ўтказиш учун барча зарур электрон анжомларга (планшет, телефон) эга бўлиши;
респондентлар билан хушмуомала ва сабрли бўлиши;
кузатув натижасида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши.
6-боб. Кузатувларни ўтказиш
18. Кузатув интервьюернинг маршрут варағида қайд этилган уй хўжаликларида бевосита бўлиши ва респондент билан сўровнома (интервью) ўтказиши орқали амалга оширилади.
19. Ахборотлар тўплами фақат интервьюерлар томонидан маълумотларни электрон анкетага киритиш орқали шакллантирилади.
20. Барча кузатув бирликлари бўйича анкета саволларига жавоблар уй хўжалиги бошқа аъзоларининг бандлигини аниқлашда ўзини лаёқатли ҳисоблайдиган 18 ёшдан кичик бўлмаган уй хўжалиги аъзосидан олинади.
21. Интервьюерлар уй хўжаликларига ташриф буюрганда қуйидагиларни амалга оширади:
ташриф варақасини тўлдиради;
анкетага мувофиқ ёши белгиланган шахслар билан сўровномалар ўтказади ҳамда респондентларнинг жавобларини электрон анкетага киритади;
жавобларнинг бирламчи мантиқий назоратини (турли саволларга жавоблардаги қарама-қаршиликларни аниқлаш) амалга оширади.
22. Супервайзер:
кузатувга жалб қилинадиган интервьюерларга махсус ўқув-машғулот (йўриқнома) ўтади;
интервьюерлар ишларини бошқаради ва улар учун белгиланган иш ҳажмининг бажарилишини назорат қилади;
интервьюерлар томонидан электрон шаклда тўлдирилган анкеталарнинг тўлиқлиги ва сифатини назорат қилади;
танлов асосида кузатув ўтказилаётган уй хўжалигига ташриф буюради ва сўровнома жараёнини назорат қилади;
электрон шаклда тўлдирилган анкеталарни электрон дастур орқали қабул қилиб олади, нотўғри ва ишончсиз тўлдирилган анкеталарни рад қилади;
кузатув ўтказиш жараёнида респондентларга анкетанинг алоҳида саволлари бўйича тушунтиришлар беради.
7-боб. Кузатув натижаларини қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш
23. Кузатув натижалари анкетада акс эттирилган шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишни тақиқловчи шартлар бўйича қайта ишланиши шарт.
24. Кузатув натижалари анкета сўровларида олинган шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш шартларида қайта ишланади.
25. Анкета сўровлари маълумотлари Институт томонидан махсус электрон дастурда умумлаштирилади (маҳалла, туман, шаҳар ва ҳудуд кесимида).
26. Ахборот тизимидаги маълумотлар уй хўжалигининг ҳар бир аъзоси бўйича зарур демографик ва бандлик мақоми кўрсаткичларини ўзида акс эттирган маълумотлар ҳисобланади.
27. Кузатув натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ишлар ҳудудлар бўйича таҳлилий ҳисобот ва тезкор балансларни шакллантириш орқали Институт томонидан амалга оширилади.
28. Кузатув натижаларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
29. Тўлдирилган электрон анкеталар базаси Институтда ўн йил мобайнида сақланади ва ушбу муддат тугагач белгиланган тартибда йўқ қилинади.
8-боб. Кузатувлар ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш
30. Кузатувлар ўтказиш ишлари Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.
31. Кузатувлар ўтказиш мобайнида олинадиган маълумотларнинг тўғрилиги ва сифатлилигини таъминлаш мақсадида Вазирлик ва Институтдан супервайзер сифатида жалб қилинган ходимлар томонидан уй хўжаликларига ташриф буюрган ҳолда текширувлар амалга оширилади, бунда ҳар чоракда кузатув ўтказилган уй хўжаликларининг қарийб 5 фоизи танланма асосида текширилади.
32. Кузатувларни ўтказиш ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ҳудудларда ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг ҳисобини юритиш ва бандлик ҳолатини таҳлил қилиб бориш учун уларнинг электрон базасини яратиш орқали манзилли рўйхатларини шакллантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуини белгилайди.
2. Ишсиз шахслар ва норасмий бандларни аниқлаш ҳамда уларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш (кейинги ўринларда — ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш) маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) томонидан хатлов ўтказиш орқали амалга оширилади.
3. Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхати Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинган ҳолда ишлаб чиқиладиган «balans.mehnat.uz» электрон платформаси орқали шакллантирилади.
2-боб. Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш
4. Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхати ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ шакллантирилади.
5. Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган маъмурий маълумотлар асосий манба ҳисобланади. Бунда:
вазирлик ва идоралар маъмурий маълумотларни ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этади;
вазирлик ва идораларнинг маъмурий маълумотлари асосида Вазирлик «balans.mehnat.uz» электрон платформаси орқали ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради ва юритади ҳамда ҳар чорак якуни билан маълумотларни янгилаб боради.
6. «Balans.mehnat.uz» электрон платформасида маъмурий маълумотлар қайта ишланади. Бунда қуйидаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар маъмурий маълумотлар асосида автоматик тарзда тоифаларга ажратилади:
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларда ишловчи ёки уларнинг штатида ҳисобда турувчи шахслар;
таълим ташкилотларида (олий ва касбий таълим ташкилотлари, мактаблар) таҳсил олаётганлар;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлган шахслар (пенсия туридан қатъи назар);
ногиронлиги бўлган шахслар;
икки ёшгача фарзанди бор аёллар;
ҳомиладорлик ва туғиш таътилидагилар;
фермер хўжаликларининг раҳбарлари ва ходимлари;
деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва аъзолари;
оилавий корхоналарнинг иштирокчилари;
шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлганлар;
ўзларига ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида банд бўлганлар;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар;
ўзини ўзи банд қилган шахслар;
ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик асосида уй меҳнати билан банд бўлганлар;
уй шароитида пилла етиштириш, ипак мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда шахсий томорқа ер участкасида тут меваси ва кўчати етиштирувчи шахслар;
ҳунармандлар;
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар;
суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганлар;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинча меҳнат қилаётганлар;
касб-ҳунарга ўқиётганлар;
камбағал ва камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларнинг норасмий банд ва рўйхатга олинмаган ишсиз аъзолари;
туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ тоифаларга ажратилмаган шахсларнинг бандлик ҳолати, номаълум бўлганлар сифатида ажратиб олинади ва уларнинг манзилли рўйхати ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар маҳаллалар кесимида шакллантирилади.
3-боб. Бандлик ҳолати номаълум бўлган шахсларни аниқлаш
8. Бандлик ҳолати номаълум бўлган шахсларнинг манзилли рўйхати маҳаллалар кесимида шакллантирилади ва икки иш кунида «Onlayn mahalla» электрон платформаси орқали, электрон тарзда ҳоким ёрдамчиларига юборилади.
9. Ҳоким ёрдамчилари ҳар чоракда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг якунига қадар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда ишсиз ва норасмий бандларни аниқлаш учун манзилли рўйхатдаги ҳар бир фуқаронинг яшаш манзилига борган ҳолда хатлов ўтказади.
10. Ҳоким ёрдамчилари хатлов натижасида аниқланган ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, улар тўғрисидаги маълумотларни «Onlayn mahalla» электрон платформасига киритади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
11. Ҳар чоракда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг якунига қадар республикадаги барча маҳаллалар кесимида ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхати тўлиқ шакллантирилади ва «balans.mehnat.uz» электрон платформасига «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади.
12. Вазирлик ва идоралар ўзларига тегишли маъмурий маълумотларни ушбу Низомда белгиланган муддатларда ва тўлиқ тақдим этиш учун масъул ҳисобланади.
13. Вазирлик ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Вазирлик ва идоралар

Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш учун маъмурий маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этади.

Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар

2-босқич

Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлиги

Вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маъмурий маълумотларни «balans.mehnat.uz» электрон платформасида янгилаб боради.

Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

3-босқич

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Бандлик ҳолати номаълум бўлган шахсларнинг манзилли рўйхатини маҳаллалар кесимида «Onlayn mahalla» электрон платформаси орқали, электрон тарзда ҳоким ёрдамчиларига юборади.

Маълумотлар шакллантирилгандан сўнг бир кун ичида

4-босқич

Ҳоким ёрдамчилари

Ишсиз ва норасмий бандларни аниқлаш учун тақдим этилган манзилли рўйхат асосида ҳар бир фуқаронинг яшаш манзилига борган ҳолда хатлов ўтказади.

Хатлов натижасида аниқланган ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, улар тўғрисидаги маълумотларни «Onlayn mahalla» электрон платформасига киритади.

Ҳар чоракда бир марта,

ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг якунига қадар

5-босқич

Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик вазирлиги

«Balans.mehnat.uz» электрон платформаси орқали республика бўйича ишсизлар ва норасмий бандларнинг ҳисобини  шакллантиради.

Ҳар чоракда бир марта,

 ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг якунига қадар

Ишсиз шахслар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ишсизлар ва норасмий бандларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш учун вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган маъмурий маълумотлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи

Ахборот тизими номи

Тақдим этиладиган маълумотлар

1.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси

Юридик шахсларда фаолият юритаётганлар

Касаначилик асосида меҳнат шартномаси билан фаолият юритаётганлар

«Бандлик хизмати» ахборот тизими

Ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик
(уй меҳнати) билан банд бўлганлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз фуқаролар

«Onlayn mahalla» электрон платформаси

Шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлганлар

Ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик
(уй меҳнати) билан банд бўлганлар

2.

Миграция агентлиги

«Xorijda ish» ахборот тизими

Хорижий давлатларга вақтинча меҳнат фаолиятини юритиш учун ташкиллаштирилган тарзда юборилган шахслар

2.

Ички ишлар вазирлиги

Мигрaция ва персоналлаштириш департаменти ахборот тизими

14 — 65 ёшдаги фуқаролар (14 — 60 ёшдаги аёллар, 14 — 65 ёшдаги эркаклар) тўғрисидаги манзилли маълумотлар (ЖШШИР билан бирга)

3.

Адлия вазирлиги

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими

Икки ёшгача фарзанди бор аёллар

4.

Солиқ қўмитаси

Солиқ қўмитасининг ахборот тизими

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда деҳқон хўжаликларида банд бўлганлар

5.

Ички ишлар вазирлиги

«Пробация хизмати» ахборот тизими,

Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганлар ва озод этилганлар

«Узоқ муддатга кетган шахслар» ахборот базаси

Миграцияга кетган ва қайтган шахслар

6.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

«Олий таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизими,

«Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» ахборот тизими,

«Диплом» ахборот тизими

Олий ва касбий таълим ташкилотлари талаба ва ўқувчилари ҳамда битирувчиларига берилган диплом маълумотлари

7.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

«ERP.UZ» ахборот тизими

Умумий ўрта таълим ташкилотларининг юқори синф ўқувчилари ва меҳнат бозорига кириб келувчи мактаб битирувчилари

8.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизими

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидагилар

9.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

Ногиронлик расмийлаштирилганлар

10.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

«Пенсия» ахборот тизими

Пенсия олувчилар

Муддатидан олдин пенсияга чиққанлар

11.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ажратилган фуқаролар

12.

«Ҳунарманд» уюшмаси

«Ҳунарманд» уюшмасининг ахборот тизими

«Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари

13.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ахборот тизими

Уй шароитида пилла етиштириш, ипак мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда шахсий томорқа ер участкасида тут меваси ва кўчати етиштирувчи шахслар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 522-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 97-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 25-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 67-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 469-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий статистика фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2025 йил 6 октябрдаги 627-сон қарорига 3-илованинг 25-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарорига 1-илованинг 26-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2026 й., 09/26/522/0988-сон)