Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.12.2024
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
БУЙРУҒИ
МАЖБУРИЙ ТАРТИБДА СЕРТИФИКАТЛАНАДИГАН БИР ТУРДАГИ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ АЛОҲИДА ТУРЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Буйруқ номига Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2015 йил 3 мартдаги 89-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1513-2, 27.03.2015 й.) мувофиқ ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 сентябрда 1513-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 сентябрдаги 25-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3555, 25.09.2024 й.) асосан 2024 йил 28 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига асосан, буюраман:
1. Илова* қилинаётган Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг алоҳида турларини сертификатлаш қоидалари тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
 LexUZ шарҳи
1-бандга Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2015 йил 3 мартдаги 89-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1513-2, 27.03.2015 й.) мувофиқ ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Бош директор Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 сентябрь,
340-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 299-модда; 2008 й., 39-сон, 404-модда)